Адилова Юлдуз Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ягона ИД тизими асосида уй-жой комунал хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг эконометрик моделлари” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.06-Экононетрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4943.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нодиржон Нусриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иноятов Алмаз Рейимбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантиришда ахборот, логистика, таълим ва илғор технология билан уйғунлаштиришни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой коммунал хўжалигини инновасион ривожлантиришда (электр энергия, сув ва газ таъминоти) вертикал интеграсия даражасини (Z_um (t,τ)=∑_(i=1)^s▒(S_i (t,τ))/(C_i (t,τ) )+∑_(τ=1)^12▒z_el (t,τ)+∑_(τ=1)^12▒z_suv (t,τ)) аниқлашга оид услубий ёндашувлар такомиллаштирилган;
уй-жой коммунал хўжалигини инновасион ривожлантиришда кластерли бошқарув механизмини яратишда (Z=∑_(r=1)^n▒〖z_r*b_r+∑_(p=1)^m▒〖z_p*b_p 〗〗) зарур алгоритмик уй-жой платформаси ишлаб чиқилган;
уй-жой коммунал хўжаликларини инновацион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш миқдори, вилоят коммунал хўжалиги капиталига киритилган инвестиция хажмига 0,33 %, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлар кўрсатиш хажмига 0,20 %, вилоят аҳолисининг умумий даромадига 0,89 % эластик эканлиги эконометрик моделлар ёрдамида асосланган;
Қарши туманида уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалик капиталига киритилган инвестиция ҳажми бўйича асосий кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион тараққиёт шароитида тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уй-жой коммунал хўжалигини инновасион ривожлантиришда (электр энергия, сув ва газ таъминоти) вертикал интеграсия даражасини (Z_um (t,τ)=∑_(i=1)^s▒(S_i (t,τ))/(C_i (t,τ) )+∑_(τ=1)^12▒z_el (t,τ)+∑_(τ=1)^12▒z_suv (t,τ)) аниқлашга оид услубий ёндашувлар такомиллаштириш бўйича берилган таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2025-йил 18-апрелдаги “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 07-07/3340-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-апрелдаги 07-07/3340-сон маълумотномаси). Натижада ахборот, логистика ва таълим соҳаларини илғор технология билан уйғунлаштиришнинг иқтисодий асосларини тизимли тушунтириш орқали уй-жой коммунал хўжаликлари амалиётига қўллаш ва аниқ чора-тадбирларни белгилаш имконини берган;
уй-жой коммунал хўжалигини инновасион ривожлантиришда кластерли бошқарув механизмини яратишда (Z=∑_(r=1)^n▒〖z_r*b_r+∑_(p=1)^m▒〖z_p*b_p 〗〗) зарур алгоритмик уй-жой платформаси ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2025-йил 18-апрелдаги “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 07-07/3340-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-апрелдаги 07-07/3340-сон маълумотномаси). Натижада кластернинг ядро тизими такомиллаштирилиши ва кластер тушунчаларининг мазмунини кенгроқ изоҳлаш орқали уй-жой коммунал хўжаликларини самарали бошқариш имкони яратилган;
уй-жой коммунал хўжаликларини инновацион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш миқдори, вилоят коммунал хўжалиги капиталига киритилган инвестиция хажмига 0,33 фоиз, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлар кўрсатиш хажмига 0,20 фоиз, вилоят аҳолисининг умумий даромадига 0,89 фоиз эластик эканлиги таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2025-йил 18-апрелдаги “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 07-07/3340-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-апрелдаги 07-07/3340-сон маълумотномаси). Ушбу моделдан фойдаланиш натижасида уй-жой коммунал хўжаликларнинг хизматлар сифат даражасини аниқлаш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш учун аниқ қарорлар қабул қилиш имконияти яратилган;
Қарши туманида уй-жой коммунал хўжалигини инновасион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш ва коммунал хўжалик капиталига киритилган инвестисия ҳажми бўйича асосий кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2025-йил 18-апрелдаги “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 07-07/3340-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 18-апрелдаги 07-07/3340-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хўжаликларини инновацион ривожлантиришга боғлиқ хизмат кўрсатиш тармоғини барқарор ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.