Асанов Дауранбек Жадигеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Импулъс-фотонли қайта ишлаш ёрдамида яримўтказгичлар ва металлар асосида олинган қаттиқ жисмли тузилмаларининг хусусиятлари” мавзусидаги 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2. PhD/FM665.
Илмий раҳбар: Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ва Беларус миллий фанлар академияси физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.FM.55.04 Рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зикриллаев Нурулла Фатхуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Асатова Умида Палвановна, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент - Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Диссертация ишининг мақсади: мақсадли тузилма ва физикавий параметрлар билан тавсифланган материалларни шакллантириш учун ИнП, Ал-Си ва углерод нанозаррачалари ҳамда ТиСи2 ва Мг2Си асосидаги юпқа қатламларни лазерли абляция ва тезкор термик ишлов бериш усуллари ёрдамида синтез қилиш жараёнларининг қонуниятларини ўрганиш ва уларнинг шаклланиш механизмларини назарий ҳамда экспериментал жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув муҳитида индий фосфиди (ИнП) нанобирикмалари илк бор икки импулсли лазер абляцияси усули ёрдамида синтез қилинган. Растрли электрон микроскопия (РЕМ) ва оптик спектроскопия натижаларига кўра, заррачаларнинг ўртача ўлчамлари (15-800 нм) ҳамда уларнинг стехиометрик таркибининг лазер импулсларининг параметрларига боғлиқлиги асослаб берилган;
сув муҳитида Ал-Си қотишмасининг лазер абляцияси натижасида алюминий ва кремнийдан иборат кристаллик нанобирикмалар ҳамда ўзига хос кратер тузилмалари ҳосил бўлганлиги таҳлил қилинган. Абляция маҳсулотларининг морфологик хусусиятлари растрли электрон микроскопия (РЕМ) ва энергиядисперсив микроанализ (ЭДС) усуллари ёрдамида ўрганилиб, уларнинг турли энергия режимларига мос келиши исботланган;
илк бор сув муҳитида МПГ-6 графитининг лазерли абляцияси орқали углерод нанозаррачалари синтез қилинган. Растрли электрон микроскопия (РЕМ) ва ёруғлик сочилиш спектроскопияси (ЙКС) таҳлиллари натижаларига кўра, нурланиш шароитларини ўзгартириш орқали заррачаларнинг ўлчами (30 нм–1 µм), шакли ва тузилишини бошқариш мумкинлиги исботланган;
ТиН/Ти/Си тузилмасининг импулсли лазерли ишлов бериш режимлари (100-370 Ж/cм2, 1-2 с) аниқланган ва улар турли кристаллографик тузилишга эга бўлган ТиСи2 фазаларининг (C49 ва C54) селектив синтезини таъминлагани асослаб берилган. Фазавий таркиб рентген дифраксион таҳлил (РДТ) ёрдамида тасдиқланган;
илк бор Си-Мг-Си юпқа қатламли тузилмаларда термик тавлаш жараёнида Мг2Си қаттиқ фазасининг синтез кинетикаси ўрганилган. Рентген фазавий таҳлил (РФА) натижаларига кўра, мақсадли фазани шакллантириш учун оптимал ҳарорат-вақт режимларига (700 °C дан бошлаб, 10-20 дақиқа) мос келиши исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Импулс-фотонли қайта ишлаш ёрдамида яримўтказгичлар ва металлар асосида олинган илмий-амалий натижалар асосида:
“ФОТОН” АЖда юқори термобарқарорлик ва ташқи муҳит таъсирига чидамлиликка эга юпқа қатламларни яратишда амалиётга жорий этилган (Маълумотнома № 01-20-09/393, 2025-йил 13-феврал). Натижада бу юқори ҳарорат шароитида ишлайдиган датчиклар, электрон тизимларнинг фаол элементлари, микромеханик тузилмалар ҳамда иссиқликка сезгир функсионал модулларнинг асосий қисми ҳисобланган юқори ҳарорат ва ташқи таъсирларга бардошли юпқа қатламли материаллар олиш имконини берган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтида 2020-2024-йилларда бажарилган “Ўта ўтказувчан бирикмалар, синтетик металлар ва яримўтказгич бирикмалар асосидаги юпқа қатламларнинг структуравий ва физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқотлар дастури доирасида ноёб хоссаларга эга, физик-кимёвий кўрсаткичлари яхшиланган кремний ва алюминий заррачаларининг барқарор сувли коллоид эритмаси яратилган (Маълумотнома № 17-02/10, 2025-йил 10-феврал). Натижада бу кремний, индий фосфиди, никел ва алюминий заррачаларининг барқарор сувли коллоид эритмасини оралиқ технологик жараёнларсиз бевосита олиш имконини берган.