Исмоилова Малика Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфларда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизмлари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/ Ped6092
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01
Илмий раҳбар: Нарзикулова Дилноза Хошимжоновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Боймуродова Гулноза Тоштемировна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизмининг методик жиҳатларини таълим жараёнларига бοсқичма-босқич олиб киришнинг педагогик-ташкилий, таълим-тарбиявий жиҳатлари хавфсиз муҳитни яратиш, ўзаро мулоқот, ҳамкорлик, ўқитувчи бошқарувида низоларни ресторатив ёндашув асосида аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш технологиясини такомиллаштиришда, шахснинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари, методологик асослари ҳамда коммуникатив маданият, эмоционал интеллект, толерантлик, эмпатия, низоларга барқарор муносабатда бўлиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш моделининг ташкилий, методологик, амалий компонентлари ўқув-тарбия жараёни иштирокчиларининг интенсив вазиятдаги ҳаракатини баҳолаш, конфликтологик компетентликни ривожлантириш когнитив, фаолиятга доир, аксиологик компонентлар асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизми репродуктив, продуктив ва аксиал мезонларнинг юқори, ўрта ҳамда паст даражаларига мослиги, шунингдек, медиатаълим воситалари (видеоролик, мултфилм, мобил илова) имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг конфликтли ҳолатларга толерант муносабатини рағбатлантириш натижасида самарадорлик таъминланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълимда низоларни бартараф этиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизмининг методик жиҳатларини таълим жараёнларига бοсқичма-босқич олиб киришнинг педагогик-ташкилий, таълим-тарбиявий жиҳатлари хавфсиз муҳитни яратиш, ўзаро мулоқот, ҳамкорлик, ўқитувчи бошқарувида низоларни ресторатив ёндашув асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган(Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги № 485-сонли буйруғи асосида берилган 277360-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этишнинг ташкилий-педагогик, ижтимоий-тарбиявий имкониятлари аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш технологиясини такомиллаштиришда, шахснинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари, методологик асослари ҳамда коммуникатив маданият, эмоционал интеллект, толерантлик, эмпатия, низоларга барқарор муносабатда бўлиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган(Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги № 485-сонли буйруғи асосида берилган 277360-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизмининг такомиллашган модели ишлаб чиқилган;
бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш моделининг ташкилий, методологик, амалий компонентлари ўқув-тарбия жараёни иштирокчиларининг интенсив вазиятдаги ҳаракатини баҳолаш, конфликтологик компетентликни ривожлантириш когнитив, фаолиятга доир, аксиологик компонентлар асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Педагогика соҳаси Давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 18-февралдаги № 11-05-1059/04-сонли маълумотнома). Натижада, бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизми такомиллаштирилган;
бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этиш механизми репродуктив, продуктив ва аксиал мезонларнинг юқори, ўрта ҳамда паст даражаларига мослиги, шунингдек, медиатаълим воситалари (видеоролик, мултфилм, мобил илова) имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг конфликтли ҳолатларга толерант муносабатини рағбатлантириш натижасида самарадорлик таъминлашга оид таклиф ва тавсиялар“Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги № 485-сонли буйруғи асосида берилган 277360-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синфда ўқувчилараро низоларни бартараф этишга йўналтирилган педагогик жараён самарадорлиги аниқлаштирилган.