Турғунтошев Мухлисбек Илҳомжон ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
“Миллий ҳаракатли ўйинлар воситасида бўлажак тарбиячиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9874
Илмий раҳбар: Абдуллаев Абдукаюм Абдулхаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ҳаракатли ўйинлар воситасида бўлажак тарбиячиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш механизмларига оид илмий-таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий харакатли ўйинлар воситасида бўлажак тарбиячиларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг назарий асослари талабалар фаоллигига мосланган харакатли мусобақалар дастурий таъминотига чидамлилик, чаққонлик, эпчиллик кўникмаларини соғломлаштирувчи вариатив ўйинлар (ким чаққон, дорбоз, қопқон) тўпламига харакат кетма-кетлигини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш модели ўқув мухитида самарадорликни таъминловчи технологик босқичлари (тайёрлов, амалга ошириш, назорат ва таҳлил) га миллий ўйинларнинг таълимий ва тарбиявий имкониятларини фаол ривожланиш омиллари билан адаптациялаш асосида такомиллаштирилган
талабаларнинг жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари таълим олувчиларнинг индивидуал касбий траекториясига миллий харакатлар билан тарбиялашга оид махсус ассисмент ва интерфаол машқлар тўпламини комплекслашган курс бўлимларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
таълим олувчиларнинг жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг педагогик кўрсаткичлари умумий тайёргарлик машғулотларидаги юкламаларни қўллаш методикасига миллий харакатли ўйинлар орқали талабаларнинг индивидуал имкониятларни аниқлаш меъзонларини спорт турига хос мослаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мактабгача таълим йўналиши бакалавриат талабаларига “Болалар жисмоний тарбияси” фанини ўқитишда миллий ҳаракатли ўйинлар технологияларини такомиллаштириш: назарий-амалий тадқиқот натижалари асосида:
миллий ҳаракатли ўйинлар воситасида бўлажак тарбиячиларда жисмоний сифатларни ривожлантириш учун ўқув дарс машғулотлари ва дарсдан ташқари вақтларда қўлланиладиган воситаларини тизимли тартибда ўйин усулда кетма кетлигида бажариш ҳисобига, мазмунли ва жараёнли жисмоний ривожлантиришга оид компонентларнинг структуравий таркибини уйғунлаштириш асосида очиб берилганлигига оид илмий янгилигидан 60110200 – Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Болалар жисмоний тарбияси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйруғи, 563115 - рақамли гувоҳнома асосида). Натижада бўлажак тарбиячиларнинг жисмоний сифатлари ва фаоллиги асосида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши ҳамда маънавий дунёсининг салбий таъсирлардан ҳимояланишига эришилди.
миллий ҳаракатли ўйинлар орқали бўлажак тарбиячиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришнинг функсионал модели педагогик фаолиятнинг когнитив, аксиологик ва рефлексив компонентлари таксономиясини мавжуд олий таълим шароитига имплементация қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Янги куч”ни яратиш мавзусида тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти”нинг 2025 - йил 5-августдаги 10/507-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларнинг жисмоний сифатлари ва фаоллиги асносида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши ҳамда маънавий дунёсини эҳтимолий бузилиши олди олинишига хизмат қилган. 
миллий ҳаракатли ўйинлар воситасида жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари аниқланган. Бу механизмлар талабаларнинг индивидуал касбий траекториялари ва жисмоний тарбия бўйича махсус курс методикасини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан “Болалар жисмоний тарбияси” номли ўқув қўлланма яратишда асос бўлиб хизмат қилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйруғи, 563115 - рақамли гувоҳнома асосида). Натижада, “Мактабгача таълимда болалар жисмоний тарбияси” фани мазмуни замонавий ёндашувлар билан бойитилиб, ўқитиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган дидактик асослар билан мустаҳкамланди;
миллий ҳаракатли ўйинларни бўлажак тарбиячиларнинг кундалик ҳаётига киритиш бўйича ўтказилган эмпирик тажриба-синов ишларининг самарадорлиги статистик таҳлил орқали жисмоний фаоллиги такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан Мазкур педагогик-методологик тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган №Ал-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳанинг бўлажак педагогларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиявий фаолиятга тайёрлашга доир компонентларини ишлаб чиқишда татбиқ этилди (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 04-июлдаги 298-сонли расмий маълумотномасига асосан). Натижада, мактабгача таълим йўналишида таълим олаётган бўлажак тарбиячиларнинг миллий ҳаракатли ўйинлар орқали жисмоний сифатларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга ва уларнинг касбий компетентлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish