Камолиддинова Мафтуна Хусниддин қизи
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
“Модулли ўқитиш тизими асосида талабаларнинг нутқий қобилятини баҳолаш ва ривожлантириш технологиялари” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10074
Илмий раҳбар: Казиева Турғуной Турсунбоевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳида Жалолдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Санақулов Зайниддин Ибодуллаевич, педагогика фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: модулли ўқитиш тизими асосида талабаларнинг нутқий қобилятини баҳолаш ва ривожлантириш технологияларига оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг мазмуни мулоқот жараёнида ахборотларни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш ва ривожлантириш каби рефлексив билим ва кўникмаларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг педагогик модели ахборот алмашинувида таълим жараёни субектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ўзлаштирилган ва тажрибада синалган педагогик инновацияларнинг янги шароитларга мослаштирилган тарзда интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган;
модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятида маълумот олиш орқали ахборотлардан хабардор бўлиш, улардан фойдаланиш, муҳим ва зарур ахборотларни таққослай олишга асосланган методик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фанни модулли ўқитиш орқали талабаларни нутқий қобилиятини баҳолаш ва ривожлантиришнинг назарий-амалий хусусиятлари тадқиқот натижалари асосида:
модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг мазмуни мулоқот жараёнида ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш ва ривожлантириш каби рефлексив кўникма ва билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувларни такомиллаштиришга оид илмий янгилигидан ”Ёшларни умуминсоний , миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филлиалининг 2025-йил 4-июндаги 297-сонли маълумотномаси) Натижада, модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг педагогик модели ахборот алмашинувида таълим жараёни субектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгилигидан 60110200-Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган ( Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025- йил 9-июлдаги 258-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мазкур жараён модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари илгари ўзлаштирилган ва қўлланилган педагогик инновацияларнинг янги шарт-шароитларга мослашган ҳолда интерпретация қилиш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгилигидан 60110200-Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Мактабгача таълим-тарбияни ташкил этиш” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган ( Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023- йил 29-сентябрдаги 438-сон маълумотномаси). Натижада, модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари илгари ўзлаштирилган ва қўлланилган педагогик инновацияларнинг янги шарт-шароитларга мослашган ҳолда интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган;
модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятида маълумот олиш орқали ахборотлардан хабардор бўлиш, улардан фойдаланиш, муҳим ва зарур ахборотларни таққослашга асосланган методик жиҳатларига устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгилигидан ”Ёшларни умуминсоний , миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филлиалининг 2025-йил 4-июндаги 297-сонли маълумотномаси). Натижада, модулли ўқитиш жараёнида талабаларнинг нутқий қобилятини ривожлантиришнинг методик таъминоти бойитилишига эришилган.