Рахматов Феруз Касимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация жараёнларини кенгайтириш истиқболлари”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” ва 08.00.03- “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1965
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович и.ф.д., профессор; Нуралиев Рустам Турғунович, и.ф.н. досент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ва тармоқлараро кооперация жараёнларининг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллийлаштириш ва саноат кооперация лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш услубиёти “маҳаллий ва импорт буюртманинг молиявий қиймати”, “эҳтиёт захира сақлаш харажатлари”, “ўзлаштириш харажатлари” каби кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда такомиллаштирилган;
тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш асосида автомобилсозликда 763 турдаги (айрим моделларнинг чўян ва пўлат бутловчи қисмлари, чироқлар, шиналар, шовқинга қарши ва интерер қисмлари ва б.) ҳамда тоғ-кон саноатида 117 турдаги (шахта вагонлари, конвеер тасмаси, кон техникалари учун филтрлар ва радиаторлар, мойлаш маҳсулотлари ва б.) янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари борлиги асослаб берилган;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўлаб-қувватлаш мақсадида, уларга давлат харидларида иштирок этишда устуворлик бериш, “офтейк шартнома”лар тузиш, “Б2Б” ва “Б2C” форматида “маркетплейс” шаклидаги эркин савдо майдончасини ташкил этиш, йирик инвестиция лойиҳаларида маҳаллийлаштириш мажбуриятларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
тармоқлараро саноат кооперацияси ва импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига 2030 йилгача йирик инвестиция лойиҳалари доирасида “маҳаллий контент” улушини 42 фоизга ёки 31,2 млрд. долларга етказишнинг прогноз параметрлари ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши Ўзбекистон Республикасида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини самарадорлигини аниқлаш, келажак истиқболларини асослаш бўйича услубий тавсиялар ва амалий таклифлар асосида қуйидагилар жорий этилган:
маҳаллийлаштириш ва саноат кооперация лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш услубиёти “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда тармоқ корхоналарида лойиҳалар самарадорлигини аниқлашда фойдаланилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2024 йил 10 февралдаги 21/06-25-0238 сон хати). Мазкур услубиёт асосида иқтисодий самараси ўрганилган 50 та бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш ҳисобига Оних ва Трекер моделлари фаралари ва чироқларини харид нархларини 17 фоизга ҳамда чўян бутловчи қисмлари нархларини 5 фоизга, Трекер, Дамас ва Лабо моделлари шиналари нархларини 9-39 фоизга, Трекер модели том қисми нархини 48 фоизга туширишга эришилади. Натижада, 2025 йилда 26 та маҳаллий корхона билан кооперация алоқаларини ўрнатиш, 98,9 млн.долларлик янги деталларни маҳаллийлаштириш ва таннархни 2,5 трлн.сўмга қисқартириш режалаштирилган;
тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Республика тармоқлараро саноат кўргазмасини ташкил этишда фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 02-20-01569 – сон хати). Мазкур кўргазмада 5 254 та маҳаллий корхона қатнашиб, 2 073 турдаги янги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар намойиш этилган, 30,4 трлн. сўмлик харид шартномалари имзолаган. Хусусан, автомобилсозликда 79 та корхона билан 411 млн. долларлик 763 тур янги деталларни ўзлаштириш, энергетикада йирик “яшил” лойиҳаларда “маҳаллий контент” улушини 25 фоиздан 31 фоизгача етказиш, электротехникада маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 23 фоизга ошириб, 6,7 трлн. сўмга етказиш, тоғ-кон саноатида кооперация асосида 47 та ҳудудий корхонани “шатакка олиш” орқали 3,1 трлн. сўмлик 117 тур маҳсулотни ўзлаштиришга келишилган;
давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик бериш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 декабрдаги ПҚ-417-сон қарори лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 5 февралдаги 02/25-1-2528 – сон хати). Мазкур таклифлар асосида ҳудудлар ва товарлар кесимида ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги саноат харитасини ишлаб чиқиш, давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва офтейк шартномалар тузиш имконияти яратилган, шунингдек «Б2Б» ва «Б2C» форматида «маркетплейс» шаклидаги эркин савдо майдончаси ташкил этилган, давлат буюртмачилари томонидан устувор равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш механизмлари жорий қилинган;
2030 йилга қадар маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан фойдаланилган (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 02-20-01569 – сон хати). Уларни қўллаш натижасида, 75,2 млрд. долларлик инвестиция лойиҳалари доирасида 2025 йилда “маҳаллий контент” ҳажмини 6,2 млрд. доллар ёки 32 фоизга етказиш, 1 743 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича 5,8 млрд. долларлик импорт ўрнини босувчи янги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 786 та ҳудудий корхонани “шатакка олиш” ҳисобига 825 млн. долларлик янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқариш, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 42 трлн. сўмлик 431 та янги қувватлар яратилиши таъминланади.