Машарипов Норбек Кенжабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачўл воҳасидаги бўз ерлар ва суғориладиган тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолати ва биогеокимёси (Ховос ва Оқолтин туманлари мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B279.
Илмий раҳбар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/11.07.2025.B/Qx.01.17.
Расмий оппонентлар: Турдалиев Авазбек Турдалиевич, биология фанлари доктори, профессор; Исманов Абдуваҳоб Жўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл воҳасидаги бўз ерлар, суғориладиган ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини табиий ва антропоген омиллар таъсирида ўзгаришини, “тупроқ - табиий ва маданий ўсимликлар” тизимида биогеокимёвий хусусиятларини аниқлаш ҳамда ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мирзачўл воҳаси (Сирдарё вилояти Ховос ва Оқолтин туманлари) ҳудудида табиий ва антропоген омиллар таъсирида бўз ерлар → суғориладиган ўтлоқи-бўз → суғориладиган бўз-ўтлоқи → суғориладиган ўтлоқи тупроқлар томон экологик-мелиоратив ҳолатида прогрессив эволюция жараёни вужудга келганлиги илмий асосланган;
Сирдарё вилояти Ховос ва Оқолтин туманидаги бўз ерлар ва суғориладиган ҳудудларида “тупроқ – табиий ва маданий ўсимликлар” тизимида циклик элементлардан Фе, Cа, На, К, Мо, Мн, Ба, Ср, Cр, Зн, Ни, Cо, Мг, Ал, Б, П, Cу, Пб, Ас, W ва тарқоқ элементлардан Рб, Cс, Га, Ли ларнинг миқдори, сифати, консентрация кларки, биологик сингдириш коеффициентлари, биогеокимёвий интенсивлиги ва провинсиялари аниқланган;
Мн, Зн, Ни, Cо, Cу ва Пб элементларининг бўз ерлар, суғориладиган тупроқлардаги миқдори билан табиий ва маданий ўсимликлар органлари ўртасидаги ўзаро корреляцияси “кучсиз ижобий” (р = 0,1-0,3), “ўртача” (р = 0,4-0,6) ва “кучли ижобий” (р = 0,7-1,0) эканлиги аниқланган;
бўз ерларга нисбатан суғориладиган тупроқларда гидроморфизм жараёнларига боғлиқ ҳолда радиал дифференциация коеффициенти “паст ҳолатда” (Кр = <1,0) эканлиги исботланган;
бўз ерлар ва суғориладиган ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқлар экологик-мелиоратив ҳолати баҳоланган, “экологик жиҳатдан ҳолати яхши” ҳудудлар эканлиги илмий асосланган ҳамда “Тупроқ шўрланганлик”, “Тупроқларни заҳарли тузлар заҳиралари билан баҳолаш” ва “Агроекологик картограмма”лари асосида ҳудудда табиий ўсимликларни асраб-авайлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва фойдаланишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мирзачўл воҳасидаги бўз ерлар ва суғориладиган тупроқларнинг экологик-мелиоратив ҳолати ва биогеокимёси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мирзачўл воҳасида тарқалган бўз ерлар ва суғориладиган ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларда циклик элементлардан – Фе, Cа, На, К, Мо, Мн, Ба, Ср, Cр, Зн, Ни, Cо, Мг, Ал, Б, П, Cу, Пб, Ас, W тарқоқ элементлардан – Рб, Cс, Га, Ли ларнинг миқдорлари, консентрация кларки (КК), кларк тақсимоти (Кт), радиал дифференциация коеффициенти (Кр) аниқланган ва уларнинг кўрсаткичлари экинларни жойлаштиришда Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 16 апрелдаги 05/06-04-175-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудда циклик ва тарқоқ элементларнинг аниқланган кўрсаткичлари 0-2 метрлик тупроқ-грунтларни мелиоратив, геокимёвий, биогеокимёвий баҳолаш имконини берган ва келгусида олиб бориладиган илмий-амалий тадқиқотлар учун фон миқдорлар сифатида хизмат қилган;
Мирзачўл воҳасида тарқалган бўз ерлар ва суғориладиган ўтлоқи-бўз, бўз-ўтлоқи ва ўтлоқи тупроқларнинг Мн, Зн, Ни, Cо, Cу ва Пб элементлари кўрстакичлари асосида экологик хавфилилик даражаси баҳоланган ва 1:10 000 масштабли “Агроекологик картограмма”лари Сирдарё вилояти Ховос тумани Ҳамза массивидаги “Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги”, “Асилбек-Ховос” фермер хўжалиги ва Оқ олтин тумани Бобур массивидаги “Оқолтин Томорқа Сервис” МЧЖ ва “Индорама Агро” МЧЖ Хкларга қарашли жами 230,37 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 16 апрелдаги 05/06-04-175-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ердан фойдаланувчиларга қарашли ерларнинг агроекологик ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда тупроқ унумдорлигини яхшилаш, сақлаш ва ошириш, шунингдек, табиий ва маданий ўсимликларни жойлаштириш ва ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
Сирдарё вилояти Ховос тумани Хамза номли массивидаги “Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги”, “Асилбек-Ховос” фермер хўжалиги ва Оқолтин тумани Бобур номли массивдаги “Оқолтин Томорқа Сервис” МЧЖ ва “Индорама Агро” МЧЖ ХКлар учун 1:10 000 масштабли “Тупроқ шўрланганлиги картограмма”лари ва “Тупроқларни заҳарли тузлар заҳиралари билан баҳолаш картограмма”лари 230,37 гектар майдонда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 16 апрелдаги 05/06-04-175-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу йердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалик йерлари шўрланган тупроқларининг механик таркиби, шўрланиш даражаси ва типи ҳамда локал хосса-хусусиятларига кўра илмий асосланган шўр ювиш меъёрлари, сони ва муддатларини белгилаш ҳамда 0-1 метрлик қатламидаги заҳарли тузлар захиралари баҳолаш ва қишлоқ хўжалиги йерларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш имконини берган;
“Мирзачўл воҳаси тупроқларининг унумдорлигини яхшилашга доир тавсиялар” мавзусида тавсиянома Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 16 апрелдаги 05/06-04-175-сонли маълумотномаси). Натижада, Мирзачўл воҳасидаги қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш учун мажмуавий агротехник, агрокимёвий, экологик-мелиоратив тадбирларни амалга оширишда илмий услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.