Рахматова Нателла Ильтефат гизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда чанг-қум бўронларининг содир бўлишини ва ҳудуд ва вақт бўйича тақсимотини баҳолашга комплекс ёндашув», 11.00.04 - Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология. (география фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Gr356. 
Илмий раҳбар: Нишонов Баҳриддин Эркинович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Ҳамрақул Турсунқулович, география фанлари доктори, профессор; Гафуров Зафар Асраржонович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида чанг-қум бўронларининг юзага келиши ва уларнинг вақт ва ҳудуд бўйича тарқалишини баҳолаш учун ерусти, сунъий йўлдош орқали масофадан зондлаш, реанализ маълумотлари ва математик моделлаштириш усулларини қўллаган ҳолда комплекс ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
TROPOMI сунъий йўлдош, CAMS ва MERRA2 реанализ, ерусти кузатувлари маълумотлари асосида Ўзбекистон ҳудудида чанг-қум бўронларининг юзага келиши ва уларнинг ҳудуд ва вақт бўйича  тақсимотини баҳолашга комплекс ёндашув ишлаб чиқилган;
комплекс ёндашув маълумотларини интеграциялаш орқали чанг-қум бўронларини автоматик аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон ҳудудида 2010–2023 йиллар даврида чанг-қум бўронларининг ҳудуд ва вақт бўйича тақсимотини таҳлили асосида уларнинг мавсумий ва йил ичида ўзгариш хусусиятлари аниқланган;
Ўзбекистонда чанг-қум бўронларига энг кўп учрайдиган ҳудудлар ишлаб чиқилган ёндашув асосида аниқланган ва карталаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудида чанг-қум бўронларининг юзага келиш ҳамда ҳудуд ва вақт бўйича тақсимотини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган комплекс ёндашув натижалари асосида: 
сунъий йўлдош, реанализ ва ерусти кузатув маълумотларини интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган чанг-қум бўронларини автоматик аниқлаш усули Гидрометеорология хизмати агентлигида чанг-қум бўронлари ҳолатларини баҳолаш ва ҳужжатлаштиришда, жумладан, уларнинг тарқалиш йўналишлари ва мамлакат ҳудудига таъсир даражасини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 27 июндаги                    01-15/961-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатнинг ер усти кузатувлари тармоғи чекланган ҳудудларида чанг-қум бўронлари бўйича эрта огоҳлантириш тизимини ривожлантириш имкониятлари яратилган;
Ўзбекистон ҳудудида чанг-қум бўронларининг тарқалишида кузатилган ҳудудий-вақт хусусиятлари, жумладан, ҳар бир ҳудуд бўйича уларнинг такрорланиш частотаси, давомийлиги, мавсумий динамикаси ва шамол параметрлари тўғрисидаги маълумотлардан Гидрометеорология хизмати агентлигида мавжуд чанг-қум бўронлари мониторинги тизимининг самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 27 июндаги  01-15/961-сон маълумотномаси). Натижада, чанг-қум бўронлари мониторинги тизимини такомиллаштириш ва улар оператив прогнозларининг аниқлигини ошириш имкониятлари яратилган;
Ўзбекистонда чанг-қум бўронлари энг кўп содир бўлувчи ҳудудларни сунъий йўлдош маълумотлари ва реанализ натижалари асосида аниқлаш бўйича олинган натижалар Гидрометеорология хизмати агентлигида чанг-қум бўронларининг атроф-муҳит ва ўсимлик қопламига таъсирини баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 27 июндаги  01-15/961-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатда чанг-қум бўронларига мослашув стратегияларини, уларга заифликни ва чанг-қум бўронлари манба ҳудудларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Ўзбекистон ҳудудида чанг-қум бўронларининг юзага келишини ва уларнинг ҳудуд ва вақт бўйича тарқалиш хусусиятларини баҳолашга қаратилган комплекс ёндашув Гидрометеорология хизмати агентлигида “Хавфли табиий ҳодисалар кадастри”даги “Чанг-қум бўронлари” бўлими учун методик таъминот сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 27 июндаги   01-15/961-сонли маълумотномаси). Натижада, “Чанг-қум бўронлари тўғрисидаги маълумотлар” номли янги бўлимни шакллантириш орқали хавфли табиий ҳодисалар кадастрини такомиллаштириш ҳамда хавфларни мониторинги ва баҳолаш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish