Ташматова Мадина Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «“Энформин” ва “Ситмет” таблеткаларининг технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01 - Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Far117.
Илмий раҳбар: Илхамова Наргиза Бахтияровна, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Хаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сотимов Ғайрат Бахтиёрович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антидиабетик тасирга эга монофаол таблетка технологиясини такомиллаштириш ҳамда комбинирланган таблетка дори шаклини яратиш ва фармакотехнологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор антидиабетик  таъсирга эга, таркибида метформин гидрохлорид, ситаглиптин фосфат моногидрат ва  гликлазид сақлаган таблеткаларнинг  илмий асосланган   таркиби ҳамда муайян технологияси ишлаб чиқилган; 
метформин  гидрохлорид сақлаган комбинирланган таблетка дори шаклидаги препаратнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари текширилиб, меъёрлари аниқланган; 
антидиабетик таъсирга эга таблеткалар технологиясини маҳаллийлаштириш мақсадида ёрдамчи моддалар сони ва миқдори камайтирилган, бунда сифат кўрсаткичлари талаб даражасида қолгани исботланган; 
илк бор «Энформин» ва «Ситмет» таблеткаларинининг биосамарадорлиги in vitro усули ёрдамида баҳолаш учун «Эрувчанлик» тести  шароитлари аниқланган;
«Энформин» ва «Ситмет» таблеткаларинининг ўзига хос фаоллиги ва безарарлиги тажрибаларда исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қандли диабет касаллигига қарши таблеткалар технологиясини ишлаб чиқишнинг фармакотехнологик аспектлари бўйича  олинган илмий натижалар асосида: 
«Энформин»  таблеткаси учун корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган (КФМ 42Уз-15745533-5162-2022) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома  №DV/M 02738/08/22). Мазкур корхона фармакопея мақоласининг тасдиқланиши антидиабетик таъсирга эга дори препаратни маҳаллий фармацевтика корхонасида ишлаб чиқариш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлари натижасида «Энформин» ва  «Ситмет» таблеткаларининг специфик фаоллиги ва ўткир заҳарли эмаслиги исботланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада ишончли антидиабетик таъсирга эга зарарсиз дори препаратларини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Энформин» таблеткаси учун тажриба саноат регламенти «SAMO» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР 2183442-06-24). Мазкур ҳужжатнинг тасдиқланиши натижасида антидиабетик дори препарати учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйхатга олиниши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish