Аҳмедов Ориф Жуманазар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Азотли бирикмалар асосида автомобил бензинининг октан сонини оширувчи полифунксионал қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5579.
Илмий раҳбар: Бекназаров Ҳасан Соибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулло Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор; Нуриллаев Зафар Исматуллаевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги таркибли экологик тоза бўлган полифунксионал органик қўшимчалар олиш ва улар асосида автомобил бензинларининг октан сонини ошириш, ингибирлик хусусиятини яхшилаш ҳамда самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
янги таркибли октан сонини оширувчи ва ингибитор хусусиятли органик полифунксионал қўшимчалар олинган ҳамда олиниш жараёнининг оптимал шароитлари аниқланган;
синтез қилинган янги таркибли экологик хавфсиз органик полифунксионал қўшимчаларни самарадорлиги АИ-80 намунадаги бензинни октан сонини ОСТУ усулида 13 бирликгача ва тўгʻридан-тўгʻри ҳайдалган бензин фракциясини октан сонини ОСТУ усулида 15,5 бирликгача оширганлиги аниқланган;
синтез қилинган кўп функсияли қўшимчалар қўшилган бензин намуналарининг двигателда ёниши натижасида ҳавога чиқадиган заҳарли газлар миқдори ГОСТ 17.2.2.03-87 стандарти талабларига мувофиқ углерод(ИИ) оксиди CО 0,74 % дан 0,06 % гача ва чала ёнган углеводородлар Ч 180 ппм дан 068 ппм гача камайганлиги аниқланган;
синтез қилинган қўшимчалар бензинни хираланиш ҳароратини -32°C дан -66°C гача, смола миқдорини эса 3,2 мг/л дан 2,74 мг/л пасайганлиги аниқланган;
синтез қилинган ингибиторнинг ингибирлаш хоссаси мис пластинкада 50°C оралиғида, 3 соат давомида 1б шкала талабларига тўлиқ мос келиши исботланган;
таркибида кислород ва азот сақлаган, автомобил бензинига қўшиладиган, кўп функсияли органик қўшимчалар синтез қилиш жараёнларини самарадор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркибида азот ва кислород сақловчи янги бензинни октан сонини оширувчи ва ингибитор вазифасини бажарувчи полифунксионал қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган, таркибида азот ва кислород сақловчи октан сонини оширувчи ва ингибитор вазифасини бажарувчи полифунксионал қўшимчалар Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 3 ноябрдаги ОП24/ЭД-3850-сон маълумотномаси). Натижада, юқори октанли автомобил ёқилғиларини ишлаб чиқариш учун коррозиядан ҳимояланган тўғридан-тўғри ҳайдалган бензин тайёрлаш имконини берган;
олинган азот ва кислород сақловчи органик коррозия ингибиторлари Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 3 ноябрдаги ОП24/ЭД-3850-сон маълумотномаси). Натижада, резервуарларни коррозиядан 98,5% га ҳимоялаш ва нефт махсулотларининг мис пластинкани қорайтириши кўрсаткичини 1б шкалага кўтариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish