Шодиева Фотима Очиловнанинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда кўкқарғасимонлар (Cораcииформес) туркумининг биоекологик хусусиятлари, аҳамияти ва муҳофазаланиши», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/В251. 
Илмий маслаҳатчи: Холбоев Фахриддин Рахмонкулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.02.2020.B.01.15.
Расмий оппонентлар: Зокиров Исломжон Илҳомжонович, биология фанлари доктори, профессор; Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, профессор; Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кўкқарғасимонлар (Cораcииформес) туркумига мансуб турларнинг биоекологик хусусиятларини аниқлаш, аҳамиятини ва муҳофазаланишини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда Cораcииформес туркумига мансуб турларнинг учраш хусусияти ва тарқалишининг ҳозирги ҳолати аниқланган ҳамда уларни бошқарувчи экологик омиллар асосланган;
Cораcииформес туркумига мансуб турларнинг турли яшаш муҳитларидаги сони ва сонининг мавсумий динамикаси аниқланган ҳамда экологик таҳлиллар асосида очиб берилган;
Ўзбекистон шароитида турларнинг уялаш стасиялари, уя тузилиши, тухум ўлчамлари, кўпайиш самарадорлиги ва репродуктив циклинининг бошқа босқичларини ўрганиш асосида уларнинг кўпайиш экологияси очиб берилган;
Cораcииформес туркумига мансуб турларнинг озиқа таркиби ва озуқа спектрининг мавсумий динамикаси аниқланган; 
Cораcииформес туркумига мансуб турларнинг уя қуриш стасиялари билан узвий боғлиқлиги, колония ҳолида уя қуриши, гиперфагия ва липогенез ҳодисалари ва биосенотик алоқалардаги иштироки каби муҳим экологик хусусиятлари очиб берилган;
ошқозонлар оғирлиги, ошқозон ва  ички аъзолардаги ёғ қатламини қиёсий ўрганиш асосида,  қушларда кечадиган гиперфагия ва липогенез ҳодисалари  ва унинг сабаблари аниқланган;
Ўзбекистон шароитида кўкқарғасимонларнинг табиатдаги ва хўжаликдаги аҳамияти биосенотик алоқалар, биотурбасия, асаларичилик ва балиқчилик хўжаликлари асосида очиб берилган ҳамда баҳоланган;
Меропс авлодига мансуб  турларнинг хатти-ҳаракатини бошқариш ва биозарарланишдаги иштирокини камайтиришга мўлжалланган биокустик репеллент ишлаб чиқилган, синовдан ўтказилган ва ундан асаларичилик хўжаликларида фойдаланишнинг самарадорлиги исботланган; 
Ўзбекистонда кўкқарғасимонларнинг муҳофазаланишини ўрганиш асосида бу ёʻналишдаги муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда кўкқарғасимонлар (Cораcииформес) туркумининг биоекологик хусусиятлари, аҳамияти ва муҳофазаланиши бўйича олинган натижалар асосида:
Cораcииформес туркуми Меропс авлоди турларининг хатти-ҳаракатини бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш  бўйича тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиянома Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 17 майдаги 03-03/1-03/3-4719-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда (Cораcииформес) туркуми турларининг табиий ва маданий ландшафтларда тарқалган турларининг биологик хилма -хиллигини мониторинг қилиш, турларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ҳамда Меропс авлодига мансуб турларнинг сонини назорат қилиш ва уларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Ўзбекистон орнитофаунаси, жумладан (Cораcииформес) туркумининг биоекологик хусусиятлари, аҳамияти ва муҳофазаланишига оид илмий натижалар асосида яратилган “Орнитология” номли дарслик олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига киритилган бўлиб, мазкур дарслик 60510100-Биология та'лим ёʻналиши ва 70510101-Биология (фан ёʻналиши бўйича) мутахассисликлари ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси  Олий та'лим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2025 йил 28 апрелдаги 02/01-01-150 сонли ма'лумотномаси). Натижада, республикамизда (Cораcииформес) туркуми турларининг биологияси, экологияси, аҳамияти ва муҳофазаланиши бўйича олинган маълумотлар фан мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини ошириш имконини берган;
кўкқарғасимонлар (Cораcииформес) туркуми Меропс авлодининг хатти ҳаракатини бошқариш  орқали уларнинг асаларичилик хўжаликларига этказадиган зарарини камайтириш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2025 йил 24 июндаги 02/23-1848-сонли маълумотномаси). Натижада, Меропс авлодининг ҳатти-ҳаракатларини бошқариш орқали уларнинг асаларичилик хўжаликларига етказадиган зарарли таъсирини камайтириш ва уларни муҳофаза қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish