Холтураева Гулноза Миркамиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Диареяда қўлланиладиган мураккаб таркибли дори воситаларини стандартлаш», 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Far93.
Илмий раҳбар: Ганиева Хилола Гайратовна, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Закирджан Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Болтабаева Гулчехра Эркиновна, фармацевтика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диареяда қўлланиладиган мураккаб таркибли перорал регидратацион дори воситаларини сифатини назорат қилишнинг мавжуд услубларни такомиллаштириш ҳамда янги таҳлил услубларини ишлаб чиқиш, стандартлаш ва валидациялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор «Орокс» ва «Регидрейд Рух» дори воситалари таркибидаги глюкоза, сорбитол, натрий цитрат дигидрат ва хлоридларни идентификация қилиш ва миқдорини аниқлашнинг умумий, унифицирланган УБ-детекторли ЮССХ услуби ишлаб чиқилган; 
«Орокс» ва «Регидрейд Рух» дори воситаларининг сифатини назорат қилишнинг мавжуд таҳлил услублари ва ишлаб чиқилган ЮССХ услуби натижалари қиёсий таҳлил қилиниб, муқобил услуб сифатида фойдаланиш мумкинлиги исботланган;  
«Орокс» ва «Регидрейд Рух» дори воситалари таркибидаги натрий ва калий ионларини алангали ААС, АЭС усуллари ёрдамида миқдорий таҳлил услублари такомиллаштирилган ҳамда услубларнинг Шухарт назорат карталари ёрдамида барқарорлиги исботланган;
«Орокс» ва «Регидрейд Рух» дори воситалари таркибидаги фаол моддаларни сифатини назорат қилишнинг аналитик таҳлил услубларини валидацион кўрсаткичлар хусусийлиги, чизиқлилиги, тўғрилиги, такрорланувчанлиги бўйича ишончлилик даражаси исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диареяда қўлланилдиган мураккаб таркибли дори воситаларини стандартлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Орокс» ичиш учун мўлжалланган 250/500 мл эритмаси учун корхона фармакопея мақоласи (КФМ 42 Уз-29399767-4169-2020) ЎзР ССВ «Фармацевтика маҳсулотлари ҳавфсизлиги маркази» Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган  ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (DV/M 03459/09/20-сонли гувоҳнома). Натижада «OKS MASSAGET» МЧЖ корхонаси томонидан диареяда организмда сув-туз ҳамда кислота-ишқор мувозанатини таъминловчи янги маҳаллий дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган;
«Кўп компонентли препарат - регидратация таъсирга эга бўлган эритманинг фаол фармацевтик дори моддалари миқдорини аниқлаш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (№FAP 2551, 02.08.2024 й.). Натижада, ушбу таъсирга эга дори воситалари таркибидаги асосий фаол субстанцияларнинг миқдорини умумий, бир босқичли услубда аниқлаш имконини берган; 
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Орокс» ичиш учун мўлжалланган 250/500 мл эритмасининг специфик фармакологик фаоллиги ва безарарлиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада ишончли регидратацион таъсирга эга ва безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish