Аллаёров Норбек Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Коагуляцион ва сорбсион композит материаллар олиш ва улар асосида саноат оқова сувларини тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 ‒ Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4376.
Илмий раҳбар: Вапоев Ҳуснитдин Мирзоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Умиров Фарҳод Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбаниязов Рашид Қалбаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида коагуляцион ва сорбсион хусусиятларга эга моддалар асосида оқова сувларни тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сорбентларнинг физик-кимёвий хоссаларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилиб, оптимал шароитлар аниқланган;
табиий минераллар бентонит ҳамда каолин асосида композицион сорбентлар олишнинг энг мақбул шароити бошланғич моддаларнинг таркибий нисбатлари 1,0:0,2 (Бентонит:Металл оксид), ҳарорат 800оC ҳамда 60 дақиқа эканлиги аниқланган;
темир (ИИ) сулфат, темир (ИИИ) хлорид ҳамда ишқор эритмаларининг тегишли равишда 1:2 ҳамда 2:5 нисбати асосидаги янги композитни полиакриламиднинг 0,5% ли эритмалари орқали биргаликда қўллаш орқали оқова сув таркибидаги оғир металлар ҳамда сулфат, хлорид, сианид ионлари миқдорини 50% га камайтириши аниқланган;
олинган сорбентларни ва коагулянт композитларни биргаликда қўллаш жараёнида синергизм хусусиятлари аниқлаган ҳамда жараёнда оқова сув таркибидаги оғир металлар(Фе, Ни, Пб) 65% гача тозалаш имконини берган;
ишлаб чиқилган коагулянт ва сорбсион материалларнинг гидрометаллургия заводларининг оқова сувлари таркибидаги катион ва анионларни самарали чўктириш ва сорбсия қилиш хусусиятлари аниқланган;
маҳаллий хомашёлар бентонит ва металл оксидлари (Ал2О3, CуО, БаО) асосида саноат оқава сувларини тозалашнинг принципиал технологияси ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Коагуляцион ва сорбсион композит материаллар олиш ҳамда улар асосида саноат оқова сувларини тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бентонит асосида олинган сорбентлар ёрдамида саноат оқова сувларини тозалаш усули “Навоий кон металлургия комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024-йил 5-апрелдаги 23/01-01-07/147-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сув таркибидаги катион ва анионлардан тозалашда уларнинг миқдорини 65% га камайтириш имконини берган;
саноат оқова сувларини тозалашда темир (ИИИ) хлорид (ФеCл3), натрий ишқори (НаОҲ), полиакриламид (ПАА) ҳамда оҳак суви (Cа(ОҲ)2) билан олтингугуртлардан (С8) тайёрланган суспензия орқали тозалаш усули “Навоий кон металлургия комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024-йил 5-апрелдаги 23/01-01-07/147-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сув таркибидаи анионлар миқдорини 4 мартагача камайтириш имконини берган.