Рузиқулова Нигина Бобомуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида тайёрланган катализаторлар ёрдамида ацетилендан ацеталдегид ва ацетон олиш технологияси», 02.00.14 ‒ Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/К1049.
Илмий раҳбар: Вапоев Ҳуснитдин Мирзоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Жўраев Илҳом Икромович, кимё фанлари доктори, доцент; Кадиров Хасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўз ресурсини ишлаб бўлган катализаторлардан маҳаллий хомашёлар асосида ацеталдегид ва ацетон синтези учун янги турдаги катализатор тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз ресурсини ишлаб тугатган ККФ катализатори қайта ишланиб таркибидан кадмий бирикмалари ажратиб олинган ва улар асосида ацеталдегид ва ацетон синтези учун янги турдаги катализаторлар ишлаб чиқилган;
ажратиб олинган Cд бирикмалари асосида ацетилендан бир вақтнинг ўзида ацеталдегид ва асетон синтез қилиш учун маҳаллий хомашёлар (бентонит, каолин), кадмий оксиди, мис оксиди каби бирикмалардан янги турдаги гетероген юқори селектив катализаторлар ишлаб чиқилган;
ацеталдегид ва асетон моддаларини синтез қилишда каолин ва бентонит минерали асосидаги янги гетероген катализаторларнинг каталитик хоссалари (фаоллиги, селективлиги ва механик хусусиятлари) аниқланган;
гетероген – каталитик синтез жараёнини вақти давомийлигига ва ҳароратга, катализаторлар табиати ва миқдорининг асосий маҳсулотлар унумига тасири ҳамда каталитик тизимларнинг фаоллик қатори аниқланган;
каолин ва бентонит каби маҳаллий компоненетлар асосида тайёрланган гетероген катализаторлар асосида ацеталдегид ва асетон моддаларини синтез қилиш жараёнониг механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар билан ўз ресурсини ишлаб тугатган (чиқинди) катализатор асосида ацеталдегид ва ацетонларнинг гетероген-каталитик синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўз ресурсини ишлаб тугатган катализаторлар таркибидан кадмий бирикмаларини ажратиб олиш усули “Навоиязот” АЖда амалиётга жорий этилган (“Навоиязот” АЖнинг 2025 йил 17 апралдаги 03/2470-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий чиқинди ККФ катализатори таркибидан кадмий бирикмаларини 90 % унум билан ажратиб олиш имконини берган;
ацеталдегид ва ацетонни гетероген-каталитик усулда синтез қилиш технологияси “Навоиязот” АЖда амалиётга жорий этилган (“Навоиязот” АЖнинг 2025-йил 17-апралдаги 03/2470-сон маълумотномаси). Натижада, ККМ-4 маркали катализатор иштирокида гетероген-каталитик усулда ацеталдегид ва ацетон моддаларини мос равишда 76 ва 22% унум билан синтез қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish