Махмудов Жахонгир Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қор кўчкилари хавфи мониторингида геоахборот тизимларидан фойдаланиш (Оҳангарон дарёси ҳавзаси мисолида)», 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Gr184. 
Илмий раҳбар: Нишонов Баҳриддин Эркинович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Хикматов Фазлиддин Хикматович, география фанлари доктори, профессор; Салимова Барно Джамаловна, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оҳангарон дарёси ҳавзасида қор кўчкилари мониторингида ГАТ технологияларини қўллаш ва ҳавзада қор кўчки режими элементларининг кўп йиллик ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оҳангарон дарёси ҳавзасида содир бўладиган қор кўчки кўрсаткичлари ва уларнинг шаклланишига таъсир этувчи метеорологик омиллар орасидаги боғланишлар статистик баҳоланган, уларнинг регрессия тенгламалари тузилган;
ҳавзада қор кўчкиларнинг кўп йиллик режими элементлари (қор кўчкилар сони, қор кўчки ҳажми, қор кўчки мавсумининг давомийлиги, қор кўчкиларининг такрорланувчанлиги) миқдорий баҳоланган;
Оҳангарон дарёси ҳавзаси тоғли ҳудудларида қор қоплами қалинлигининг кўп йиллик ўзгаришлари масофадан зондлаш ва ГАТ технологиялари асосида аниқланган;
ҳавзанинг хавфли қор кўчки мавжуд ҳудудларининг морфометрик рақамли хариталари ГАТ технологиялари асосида яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оҳангарон дарёси ҳавзасида қор кўчкилари хавфини баҳолашда геоахборот тизимлари (ГАТ) ёрдамида олинган илмий натижалар асосида:
Оҳангарон дарёси ҳавзасида метеорологик кўрсаткичларнинг қор кўчкилари содир бўлишига таъсири ва улар орасидаги статистик боғланишларни баҳолаш натижаларидан Гидрометеорология хизмати агентлигида ҳавзада қор кўчкиларни содир бўлишини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 29 апрелдаги 01-15/628-сон маълумотномаси). Натижада, Оҳангарон дарёси ҳавзасидаги қор кўчкилар содир бўлишини метеорологик кузатишлар асосида прогнозлаш имконияти яратилган;
Оҳангарон дарёси ҳавзасида қор кўчкиларининг кўп йиллик режими (қор кўчкилар сони, қор кўчки ҳажми, қор кўчки мавсумининг давомийлиги, қор кўчкиларининг такрорланувчанлиги) ҳақидаги маълумотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Дукантсой, Қамчиқсой, Наугарзансой ва Қизилча дарёлари ҳавзаларидаги қор кўчкилар режимини  аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 23 июндаги 3/4/30-1737-сон маълумотномаси). Натижада, Оҳангарон дарёси ҳавзасида содир бўлган қор кўчкилари ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилган;
Оҳангарон дарёси ҳавзасининг тоғли ҳудудларида шаклланган қор қоплами қалинлигининг ўзгаришларини масофадан зондлаш ва ГАТ технологиялари асосида баҳолаш усулидан Гидрометеорология хизмати агентлигида бутун ҳавза майдонида қор қоплами динамикасини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 29 апрелдаги 
01-15/628-сон маълумотномаси). Натижада, Оҳангарон дарёси ҳавзасида ер усти кузатувлари олиб борилмайдиган ҳудудлардаги қор қоплами майдони ва қалинлигини масофадан аниқлаш имконияти яратилган;
Оҳангарон дарёси ҳавзасидаги хавфли қор кўчки ҳудудлари морфометрик кўрсаткичларининг ГАТ технологиялари асосида яратилган рақамли хариталаридан Фавқулодда вазиятлар вазирлигида қор кўчки ўчоқларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 23 июндаги 3/4/30-1737-сон маълумотномаси). Натижада, Қамчиқсой ва Куиндисой дарёлари ҳавзаларидаги қор кўчки хавфли ҳудудларни аниқлашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish