Ёров Камолиддин Бегалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий соя мойларини рафинациялаш технологиясини янгича усулларда такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4608.
Илмий раҳбар: Исматов Суннатулло Шамсуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Махмудов Рафиқ Амонович, техника фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шароитларда етиштирилган соя уруғларидан олинган мойларни рафинациялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий соя уруғи мойини ишқорий рафинациялашнинг босқичли қўшма технологиясида 1,6 А/м кучланганликдаги электромагнит майдон таъсиридан фойдаланиб фосфолипидларнинг максимал чиқиши 0,27 % дан 0,15% га ва кислота сони 1,96 дан 1,91 мг.КОҲ/г гача ўзгариши исботланган;
маҳаллий соя мойини тозалаш жараёнида янги реагент сифатида натрий карбонатини қўллаш натажасида оғир тузлар миқдори 0,03% гача пасайиши илмий асосланган;
хомашёни ишқорий рафинациялаш технологиясида соя мойининг сифатини ошириш ва кўрсаткичларини яхшилашга электромагнит майдонининг ижобий таъсири илмий жиҳатдан асосланган;
соя мойини ишқорий рафинациялашда янги реагент таъсирида ва электромагнит майдонини қўллаш билан такомиллаштирилган технология яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий соя мойларини рафинациялаш технологиясини янгича усулларда такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
соя мойини ишқорий рафинациялашнинг қўшма технологияси “Қарши ёғ-экстракция” АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг КС/3-41-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий соя мойини тозалаш жараёнида янги реагент сифатида натрий карбонатни қўлаш натижасида оғир тузларнинг миқдорини 0,03% гача пасайтириш имконини берган;
электромагнит майдонли ишқорий рафинациялаш технологияси “Қарши ёғ-экстракция” АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг КС/3-41-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш шароитида материал технологик сарфларни камайтиришга, маҳсулот сифатини ва чиқимини ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish