Хасанов Дилмурод Расул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Сунъий интеллект усуллари ёрдамида қишлоқ хўжалиги такрорий экинлари ҳосилдорлигини башоратлашнинг модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш”, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5651
Илмий раҳбар: Рахимов Нодир Одилович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Номаз, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект усулларидан фойдаланиб қишлоқ хўжалигида такрорий экин турини танлаш ҳамда ҳосилдорликни башорат қилишнинг модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
такрорий экин турини танлашда формал назариянинг индуктив мантиқ ёндашувига асосланган сонли предикатлар ёрдамида билимлар базаси қоидаларини бойитиш алгоритми ишлаб чиқилган; 
қарор қабул қилишга кўмаклашувчи тизимлар учун билимлар графига асосланган билимлар базасини шакллантиришнинг мантиқий-эвристик ёндашуви ишлаб чиқилган;
интеллектуал тизимларда башоратлашни амалга оширишда регрессион модел матрицасига асосланган тегишли векторлар машинаси алгоритми экспоненсиал функсиялар вектори асосида такомиллаштирилган;
тегишли векторлар машинаси алгоритми ҳамда статистик маълумотлар тўплами ёрдамида такрорий экинлар ҳосилдорлигини башоротловчи регрессион модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Статистик маълумотлар тўпламидан қоидалар шакллантириш, мантиқий қоидаларни сонли предикатлар билан бойитиш ва билимлар графини ҳосил қилиш ҳамда  ҳосилдорликни башорат қилиш учун мавжуд ҳамда таклиф этилган модел ва алгоритмлардан фойдаланиб ишлаб чиқилган дастурий мажмуа асосида: 
башоратловчи регрессион модел матрицасига асосланган тегишли векторлар машинаси ҳамда сонли предикатлар билан билимлар базасини бойитиш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида ва Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳосилдорлиги юқори такрорий экин турини аниқлаш учун жорий қилинган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-июлдаги 04-553-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 2025-йил 06-августдаги 34-8/5531-сонли маълумотномаси,  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025-йил 28-август 05/05-02-886-сонли маълумотномаси). Натижада анъанавий статистик усуллар ёрдамида танланган такрорий экин тури ҳосилдорлигига нисбатан ҳосилдорликни 10% га ошириш имконини берган;
билимларни базасини шакллантиришнинг  мантиқий-эвристик ёндашуви асосида яратилган қарор қабул қилишга кўмаклашувчи дастурий мажмуа “Юсуф-Карим” фермер хўжалигида ва “Катталар дуоси” деҳқончиликка ихтисослашган хусусий корхонада жорий этилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 26-июлдаги 04-553-сонли маълумотномаси). Натижада тупроқ ва иқлим хусусиятларини инобатга олган ҳолда башоротловчи тизим томонидан танланган экин ҳосилдорлиги анъанавий танлов усуллари ёрдамида танланган экин тури ҳосилдорлигидан 11 % га юқори бўлгани қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish