Ерматов Рустам Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Компрессион пайпоқ маҳсулотлари янги ассортиментини тўқиш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2 PhD/Т5695.
Илмий раҳбар: Ханхаджаева Нилуфар Раҳимовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайфулло Лолашбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Қорабоев Шерзод Аҳмаджонович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тўқима тузулиши хусусиятларидан келиб чиқиб ҳамда компрессия даражасини аниқлаш усулини қўллаб, компрессион пайпоқ маҳсулотлари янги ассортиментини тўқиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий хомашёлардан фойдаланган ҳолда, компрессион пайпоқ маҳсулотининг зарур қисмларида футер трикотаж тўқима тузилишларини қўллаш асосида компрессион трикотаж маҳсулотларини олиш технологияси такомиллаштирилган;
футер трикотаж тўқима тузилишидан фойдаланган ҳолда янги ассортиментдаги компрессион пайпоқ маҳсулоти ишлаб чиқилди ва унинг компрессия даражасини аниқлаш мақсадида махсус компрессион босимни ўлчаш қурилмаси яратилган;
меридионал ёйнинг эгрилик радиуси ҳамда симметрик қобиқ қалинлиги орасидаги боғлиқлик Лаплас тенгламаси ёрдамида маҳсулот ҳосил қилган компрессион босим “тўпиқ – болдир – сон” соҳаларида камайиб боришининг чизиқли бўлмаган қонунияти аниқланган;
ишлаб чиқилган трикотаж тўқимасининг тузилиши ва раппортига футер ипининг ҳалқадаги игна ёйлари ва таёқчалари бўйлаб жойлашиш холати маҳсулотларга керакли бўлган компрессия даражасига таъсир қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пайпоқ тўқув автоматларида компрессион пайпоқ маҳсулотларини олиш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида;
турли раппортдаги футер трикотаж тўқимаси асосида компрессион пайпоқ маҳсулотларини олиш усули “Bravo Textile Corp” МЧЖ ва “AZIA MAX INVEST” МЧЖ корхонасига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 7 август 2025 йилдаги 04/25-1946-сонли маълумотномаси). Натижада сифат кўрсаткичларини яхшилашга ҳамда хом ашё сарфини 36% гача камайтиришга эришилган, корхоналарда варикозга қарши компрессион пайпоқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички ва ташқи бозорга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти яратилган.