Янгиева Наргиза Саидқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фойдани солиққа тортишни такомиллаштириш”. 08.00.07 – "Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2791
Илмий раҳбар: Қурбанов Зиёт Ниязович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Ботировна  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Гиясов Сарвар Азимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент,  Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида фойдани солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадларининг рухсат этилган миқдорини икки баробарига ошириш бўйича таклиф берилган;
тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш шартлари ва экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини фойда солиғидан озод этиш бўйича таклифи асосланган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган алоҳида умумлашган даромадлар тўғрисидаги маълумотда акс эттирилган кўрсаткичларни молиявий ҳисоботнинг 2-шакли “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” ва “Фойда солиғи ҳисоб-китоби” солиқ ҳисоботидаги кўрсаткичларга мослаштирилган;
фойда солиғи бўйича солиқ аудитини ўтказиш таҳлил қилинган солиқ хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари юқори барқарорлик рейтингининг «ААА» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмаслик бўйича таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фойдани солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини тўлашдан (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод этиш тўғрисидаги таклифига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари” номли 483-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 январдаги 04322-сон далолатномаси). Натижада, нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлар улар ихтиёрида қолиши таъминланади ва нашр қилинаётган маҳсулотларнинг таннархи пасаяди ва сифати яхшиланади. Бунинг натижасида нашриёт ва матбаа корхоналари ихтиёрида 600,0 млрд.сўм маблағлар қолади.
фойда солиғи бўйича ҳар ойда бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадларининг рухсат этилган миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 29-декабрдаги ЎРҚ-891-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг  340 -моддасига ўзгартириш киритилди ва қуйидаги матнда баён этилди: Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда ўн миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ушбу модданинг учинчи -олтинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг йигирма учинчи кунидан кечиктирмай тўлайди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 январдаги 04322-сон далолатномаси). Натижада, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларининг миқдори ошади ва  бюджетга тушум кўпайиши таъминланади.
2025 йил 1 февралдан бошлаб 2030 йил 1 январга қадар экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларини (шу жумладан, роялти тўланадиган) кўрсатган, Ўзбекистон Республикаси билан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузилмаган давлатларнинг юридик шахсларини ушбу календарь йил якунига қадар фойда солиғидан озод этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги “Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-157-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 январдаги 04322-сон далолатномаси). Натижада, IT-парк резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматлар бўйича экспорт салоҳияти ошади ва рақамли иқтисодиётнинг ЯИМ улушининг кўпайиши таъминланади ҳамда бунинг натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 350 млрд.сўм маблағлар қолади.
солиқлар, шу жумладан фойда солиғи бўйича солиқ аудитини ўтказиш таҳлил қилинган солиқ хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши борасидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 55-сон қарори билан “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 январдаги 04322-сон далолатномаси). Натижада, солиқ текширувлари, шу жумладан солиқ аудитини тайинлашда адолатлилик ўрнатилади ва тадбиркорларни ҳимоя қилиш кучайтирилади.
тадбиркорлик субъектлари юқори барқарорлик рейтингининг «ААА» тоифасидаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан (бундан давлат корхоналари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно) солиқ текширувлари ўтказилмаслик бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1000-сон қонун билан киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 137-моддасида ўз аксини топган топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 январдаги 04322-сон далолатномаси). Натижада, Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди ва тадбиркорлар қўллаб-қувватланади ҳамда улар учун тенг рақобат шароитлари яратилади.
 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгилаш шартлари: жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан ташкил топганда; ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда; солиқ даврида тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-229-сон фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2025 йил 13 январдаги 04322-сон далолатномаси). Натижада, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ижтимоий қўллаб қувватлаш яхшиланади ҳамда тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолати яхшиланади, шунингдек, адолатли рақобат муҳити таъминланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish