Утебаев Саламат Максетбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Контрабанда учун жавобгарлик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ва 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Yu890
Илмий раҳбар: Нажимов Миратдийин Шамшетдинович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Ўразалиев Муродбек Қораевич – юридик фанлар доктори, профессор; Миршаева Камола Олимовна – юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади контрабанда жиноятининг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини тадқиқ этиш, амалдаги қонунчиликдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий хулосалар, қонунчиликка таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сўнгги йилларда учувчисиз учадиган аппаратларнинг ноқонуний олиб кирилиши хавфсизликка жиддий таҳдид солаётганлиги ва уларнинг ноқонуний фойдаланилишининг олдини олиш зарурати туфайли, мазкур аппаратларни олиб кирганлик учун биринчи маротаба маъмурий, кейин эса жинойий жавобгарлик белгиланиши лозимлиги асослантирилган;
амалиётда ўқотар қурол қисмларининг ноқонуний муомаласи кенг тарқалаётгани ва улар хавфсизликка жиддий таҳдид туғдираётганлиги сабабли, ушбу қисмларни контрабанда жиноятининг предмети сифатида қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурлиги асослантирилган;
давлат суверенитети ва ҳудудий дахлсизликни таъминлаш зарурати, шунингдек, амалдаги қонунчиликда учраётган ноаниқликларни бартараф этиш эҳтиёжи сабабли, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди доирасини (қуруқликни, сувни, ер қаърини ва самовий ҳудудни) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат эканлиги тушунчаси асослантирилган;
суд-амалиётида турлича талқинларнинг олдини олиш ва ягона ёндашувни таъминлаш зарурати сабабли, шахснинг божхона чегараларидан валюта қимматликларини олиб ўтиш билан боғлиқ содир этган жинояти контрабандани ташкил этмаслиги ва бу валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш жинояти билан ҳам қошимча квалификация қилинмаслиги асослантирилган;
мулк ҳуқуқи ва фискал манфаатлар мувозанатини таъминлаш нуқтайи назаридан ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида адолатни таъминлаш сабабли, божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича товар-моддий бойликлар давлат эгалигига ўтказилади. Агар товар-моддий бойликлар учун божхона тўлови амалга оширилган бўлса, ушбу тўловларни қайтариш масаласи ҳал қилиниши лозим эканлиги асослантирилган;
суд амалиётида божхона қонунчилигини бузиш ва контрабанда ишларини кўришда сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда далилларни баҳолаш жараёнида қонунчилик талабларига риоя этилмаслиги ҳоллари учраётганлиги, судлар фаолиятида профилактик ва тартибга солувчи механизмларни кучайтириш зарурати сабабли, божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишларни кўришда судлар бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари, шунингдек ашёвий далилларни олиш, ҳисобга қўйиш, баҳолашда қонунчиликка риоя этилганлигини синчиклаб текшириши ва процессуал қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган ҳолларда хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун аввал маъмурий кейин эса жинойий жавобгарлик белгилаш юзасидан берилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2444-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2024-йил 15-мартдаги ЎРҚ-921-сон Қонунининг 1-моддасида акс эттирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 9-июлдаги №3/дн-145-сон далолатномаси). Ушбу таклиф, жазолашнинг мутаносиблиги, босқичма-босқичлигини ва жиноят сиёсатини либераллаштириш тамойилини таъминлашга хизмат қилган;
“қурол ёки ўқ-дориларни” деган сўзлар “қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини” деган сўзлар билан алмаштириш бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-модда биринчи қисми диспозицийини такомиллаштиришда фойдаланилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2022-йил 31-майдаги ЎРҚ-772-сон Қонунининг 2-моддаси 1-бандида акс эттирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 9-июлдаги №3/дн-145-сон далолатномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши контрабанда жиноятларини аниқлаштириш ва унга қарши курашишни кучайтириш мақсадида ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ҳам контрабанда предметлари қаторига киритишга хизмат қилган;
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди доирасини (қуруқликни, сувни, ер қаърини ва самовий ҳудудни) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат”лиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистοн Республикасининг 2023-йил 13-сентябрдаги ЎРҚ–868-сοн Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида давлат чегараси тўғрисида”ги Қοнунининг
3-мοддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг 2025-йил 8-январдаги №04\10-10-02-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши мамлакатимизда давлат чегараси ва божхона чегараси тушунчалари билан боғлиқ ноаниқликларни бартараф қилишга хизмат қилган;
шахснинг валютани қонунга хилоф равишда божхона чегараси орқали ўтказиш бўйича айбдорлиги масаласини ҳал этишда, нақд валюта бир неча шахсларнинг иштирокида, улар ўртасида тақсимланиб божхона чегараси орқали ўтказиш ҳолати аниқланганида, қилмиш нақд валютанинг жами миқдоридан келиб чиқиб квалификация қилиниши кераклиги, шунингдек, нақд валютани божхона чегараси орқали ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар ЖК 182-моддаси билан қамраб олиниб, ЖК 177-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмаслигини англатиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, жумладан мазкур қарорнинг 16-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 13-январдаги №01-30-25-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши божихона соҳасига оид жиноят ишларини кўришда қонун нормаларини турлича талқин қилиш ва қилмишларга нотўғри ҳуқуқий баҳо бериш каби хатоликларнинг олдини олишга хизмат қилган;
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича товар-моддий бойликлар давлат эгалигига ўтказилади. Агар товар-моддий бойликлар учун божхона тўлови амалга оширилган бўлса, ушбу тўловларни қайтариш масаласи ҳал қилиниши лозимлигини англатиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, жумладан мазкур қарорнинг 21-банди учинчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 13-январдаги №01-30-25-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши божихона соҳасига оид жиноят ишларини кўришда инсон ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган;
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишларни кўришда судлар бундай жиноятлар содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари, шунингдек ашёвий далилларни олиш, ҳисобга қўйиш, баҳолашда қонунчиликка риоя этилганлигини синчиклаб текшириши ва процессуал қонунчилик нормалари бузилиши аниқланган ҳолларда хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари зарурлигини англатиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, жумладан мазкур қарорнинг 23-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 13-январдаги №01-30-25-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид жиноятларнинг сабаб ва шароитларини аниқлашга ва мазкур жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилган.