Убайдуллаева Азиза Ҳамроқул қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий  маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши шароитида аксиз солигʻини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация  мавзуси  рўйхатга  олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3527
Илмий раҳбар: Воронин Сергей Александрович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган  муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар:  Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; Қўзиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент халқаро Кимё университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши шароитида аксиз солиғи солишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада аксиз солиғининг ижтимоий самарадорлигини оширишга импорт қилинадиган ва мамлакатда ишлаб чиқариладиган сигарета маҳсулотларига қўлланиладиган турли хил даражадаги аксиз солиғи ставкаларини унификация қилиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аксиз солиғининг рағбатлантирувчи функсиясини республикада этил спирти ишлаб чиқарувчилари учун унинг алоҳида фракциялари, яъни, дон дистилляти учун маҳаллий ва импорт маҳсулотларига аксиз солиғи ставкалари фарқини камайтириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
республикада аксиз ости товарлари диверсификациясини кучайтиришга таркибида шакар ва сунъий ширинлаштирувчи қўшимчалар бўлган газланган (1 литр учун 500 сўм) ва энергетик ичимликларга (1 литрга 2000) аксиз солиғини жорий этиш орқали эришиш таклифи асосланган;
бюджет даромадлари ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида республикада аксиз солиғи тушумларининг 2030 йилгача кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада аксиз солиғининг ижтимоий самарадорлигини оширишга импорт қилинадиган ва мамлакатда ишлаб чиқариладиган сигарета маҳсулотларига қўлланиладиган турли хил даражадаги аксиз солиғи ставкаларини унификация қилиш орқали эришиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни асосида Солиқ кодексининг 2891-моддаси 1-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 14 февралдаги 04/41-3-3275-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда жорий қилиниши натижасида республикада аксиз солиғининг ижтимоий самарадорлигини ошириш, импорт қилинадиган ва мамлакатда ишлаб чиқариладиган сигарета маҳсулотларига қўлланиладиган турли хил даражадаги аксиз солиғи ставкаларини бирхиллаштириш ва шу орқали Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишга қаратилган айрим вазифаларни амалга оширишга эришилади;
аксиз солиғининг рағбатлантирувчи функсиясини республикада этил спирти ишлаб чиқарувчилари учун унинг алоҳида фракциялари, яъни, дон дистилляти учун маҳаллий ва импорт маҳсулотларига аксиз солиғи ставкалари фарқини камайтириш орқали такомиллаштириш таклифи  Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни асосида Солиқ кодекси 2892-моддасининг 1-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 14 февралдаги № 04/41-3-3275-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада этил спирти ишлаб чиқарувчиларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги ошишига эришилади;
республикада аксиз ости товарлари диверсификациясини кучайтиришга таркибида шакар ва сунъий ширинлаштирувчи қўшимчалар бўлган газланган (1 литр учун 500 сўм) ва энергетик ичимликларга (1 литрга 2000) аксиз солиғини жорий этиш орқали эришиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни асосида Солиқ кодекси 2891-моддасининг 3-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 11 апрелдаги 08/41-3-7890-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши республикада аксиз ости товарлари диверсификациясини кучайтириш, бюджетга айнан шу йўналишдан келиб тушган маблағларни касалликларни даволаш ва олдини олиш (соғлом турмуш тарзи)га йўналтиришга хизмат қилади; 
бюджет даромадлари ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида республикада аксиз солиғи тушумларининг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2025 йилга мўлжалланган параметрларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 14 февралдаги 04/41-3-3275-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида республикада аксиз солиғи тушумидан келадиган даромад ҳисобига ижтимоий соҳани молиялаштириш самарадорлигини оширишга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish