Нишанова Хафиза Вафокуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасига оид атамаларни ахборот технологиялари воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Инглиз тили фани мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped3147
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01 рақамли илмий кенгаш
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманазаров Умиджон Умирзоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитиш шароитида талабаларнинг хорижий тил компетентлигини туризм соҳасига оид терминларни ўқитишда ахборот технологияси орқали ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
туризм лексикасини ўргатишда сcаффолдинг методи ва рақамли технологияларидан фойдаланиш техникасини такомиллаштиришнинг назарий-илмий ва методологик асослари инглиз тили мисолида қиёсий ўрганилган;
туристик нутқ терминларининг инглиз тили контекстида лисоний такомили очиб берилиб, компаративистик, семантик, “коммуникатив тил ўқитиш” ёндашувлари асосида рақамли технологияларидан (интерфаол ўқув платформалари, рақамли дарсликлар, мултимедиа тақдимотлари, ўқув иловалари) фойдаланиш самарадорлиги асослаб берилган;
коммуникатив ва лексик компетентликни ривожлантирувчи туристик дискурс орқали талабаларнинг инглиз тилидан қабул қилувчи (реcептиве) ва ишлаб чиқарувчи (продуcтиве) кўникмаларини компютерга асосланган та'лим, маълумотларга асосланган таълим, мобил таълим ёндашувлари асосида ривожлантиришнинг педагогик жараён модели такомиллаштирилган;
туризм терминологиясини аутентик материаллар воситасида контекстга мослаштирилган динамик тил оʻрганиш методикалари интеграцийаси ҳамда инновацион йондашувлар асосида талабаларнинг лингвистик, лексик, касбий ва нутқ кўникмаларини такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз тилини ўқитиш шароитида туризм соҳасига оид терминларни ўқитишда ахборот технологияси орқали такомиллаштириш боъйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилини ўқитиш жараёнида туризм соҳасига оид терминларни ўқитишда инновацион ёндашувлар, онлайн ахборот технологияларидан фойдаланиш методикасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга ошришда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 31-июлдаги 04/11-9765-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз тилини ўқитиш контекстида туризм соҳасига оид терминларни ўқитишда ахборот коммуникацион технологияларидан, жумладан, интерфаол ўқув платформалари, рақамли дарсликлар, мултимедиа тақдимотлари, ўқув иловалари орқали ўқитишнинг ахборот-методик таъминоти такомиллаштирилган;
хорижий тил контекстида коммункатив ва лексик компетентлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи ҳамда туризмга оид терминларни босқичма-босқич ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнидаги илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳаси мазмунига киритилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 31-июлдаги 04/11-9764-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тил компетенсийаларини ривожлантирувсҳи интерфаол методикалари инглиз тили оъқитиш жарайонида модификацийалаш ва тил компетенсийаларини интегратив, Cомпутер-басед леарнинг, Дата-дривен леарнинг, Мобиле леарнинг ёндашувлари асосида ошириш методикалари ва педагогик жараён модели оптималлаштирилган;
замонавий йондашувлар асосида талабаларнинг лингвистик, лексик, касбий ва нутқ кўникмаларини аутентик материаллар воситасида туризм соҳасига оид терминларни ўқитишда контекстга мослаштирилган динамик тил оʻрганиш методикалари интеграцийаси асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-461-рақамли “Умумтаълим муассасаларида молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш бўйича мултимедиа технологияларига асосланган ўқув курси платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лоҳияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2025-йил 31-июлдаги 04/11-9766-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг хорижий тил компетенсийаларини ривожлантиришнинг ташкилий-методик таъминоти йаратилган, ва ривожлантириш механизмларининг такомиллаштирилишига хизмат қилган.