Абдуллаев Бахтиёр Абдурахмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табиий фанлар йўналишида таълим сифатини оширишда таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1939
Илмий раҳбар: Бегматова Дилфуза Абдуллажановна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04-рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
1. Зайнобиддинов Сирожиддин – Андижон давлат университети, физика-математика фанлари доктори, Академик.
2. Абдуллаева Озода Сафибуллаевна – Наманган давлат техника университети, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Умумтаълим мактаблари табиий фанлар йўналишида таълим сифатини оширишда таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
табиий фанлар йўналишида таълим сифатини инновацион ўқитиш шакллари ва усуллари воситасида оширишнинг педагогик шарт-шароитлари ўқувчиларнинг ўзлаштиришини жадаллаштирувчи квалиметрик ёндашувни дифференциал ўқув муҳитида академик мослашувчанликда қўллаш асосида аниқлаштирилган;
инновацион ўқитиш шакллари ва усуллари воситасида таълим сифатини ошириш модели ўқув жараёни самарадорлигини комплекс таҳлил қилишга мўлжалланган экспертиза (интенсив сўров, предметли тест) инструментларини ўқувчиларнинг мустақил ишлаш жараёнида даврий динамикада қўллаш асосида такомиллаштирилган;
табиий фанлар йўналишида таълим сифатини ошириш технологиялари муаммога бир нечта ечим топишга йўналтирилган дивергент тафаккурни ўқувчиларда барқарор шакллантирувчи кейсларни қайта алоқали интерфаол ўқув муҳитида мураккаблик даражаларга кўра трансформациялаш орқали такомиллаштирилган;
табиий фанлар йўналишида таълим сифатини баҳолаш мезонлари Фрейм мантиқий маъноли схема асосида тайёрланган дидактик материаллардан ўқувчиларнинг ўқув-ижодий фаолиятида концентрик муносабатда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. умумтаълим мактаблари табиий фанлар йўналишида таълим сифатини оширишда таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш методикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
табиий фанлар йўналишида таълим сифатини инновацион ўқитиш шакллари ва усуллари воситасида оширишнинг педагогик шарт-шароитлари ўқувчиларнинг ўзлаштиришини жадаллаштирувчи квалиметрик ёндашувни дифференциал ўқув муҳитида академик мослашувчанликда қўллашга оид таклифлардан умумий ўрта таълим мактаблари 7-синф ўқувчилари учун методик қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 22 майдаги 01/11-01/9-405-сон маълумотномаси) Натижада табиий фанларни ўқитишда муаммоли ёндашувни ташкил этишда илмийлик ва узлюксизлик тамойиллари асосида муаммоли топшириқлар яратишнинг илмий-методик жиҳатлари бойитилган;
инновацион ўқитиш шакллари ва усуллари воситасида таълим сифатини ошириш модели ўқув жараёни самарадорлигини комплекс анализ қилишга мўлжалланган экспертиза (интенсив сўров, предметли тест) инструментларини ўқувчиларнинг мустақил ишлаш жараёнида даврий динамикада қўллаш асосидаги таклиф ва тавсиялари умумий ўрта таълим мактаблари 10-синф ўқувчилари учун методик қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 22 майдаги 01/11-01/9-405-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда креатив қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
табиий фанлар йўналишида таълим сифатини ошириш технологиялари муаммога бир нечта ечим топишга йўналтирилган дивергент тафаккурни ўқувчиларда барқарор шакллантирувчи кейсларни қайта алоқали интерфаол ўқув муҳитида мураккаблик даражаларга кўра трансформациялаш юзасидан эришилган илмий-методик натижалар Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 27-, 43-сонли, Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги 35-сонли, Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 7-, 15-сонли умутаълим мактаблари ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 22 майдаги 01/11-01/9-405-сон маълумотномаси) Натижада ўқувчиларнинг интеллектуал кўникмаларини ривожлантириш бўйича ижобий хулосалар олишга эришилган;
табиий фанлар йўналишида таълим сифатини баҳолаш мезонлари Фрейм мантиқий маъноли схема асосида тайёрланган дидактик материаллардан ўқувчиларнинг ўқув-ижодий фаолиятида концентрик муносабатда фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан умумий ўрта таълим мактаблари 7-синф ўқувчилари учун методик қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 22 майдаги 01/11-01/9-405-сон маълумотномаси) Натижада дидактик материаллардан ўқувчиларнинг ўқув-ижодий фаолиятида концентрик муносабатда фойдаланиш имконияти кенгайтирилган.