Иманкулов Нурбек Турсункул ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг ҳаётий кўникмаларини СТЕАМ ёндашув асосида шакллантириш методикаси (табиий фанлар мисолида)” , 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Ped8191
Илмий раҳбар:Аширов Шамшидин Анназарович, педагогика фанлари номзоди,доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.11.2022.FM/T.66.04  рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
          1. Қодирова Ферузахон Усмоновна  -Чирчиқ давлат педагогика университети,  п.ф.д (Дсc), профессор        
          2. Отожонов Салимжон Мадрахимович – Фарғона  давлат педагогика университети, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
I.Тадқиқотнинг мақсади. Умумтаълим муассасаларида “Табиий фанлар”ни СТЕАМ ёндашуви асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим муассасаларида СТЕАМ ёндашуви асосида ўқув машгʻулотларини лойиҳалашнинг методик жиҳатлари ўқитишнинг замонавий консептуал дастури (фаоллаштирувчи, ривожлантирувчи, янги ахборот воситаларини қўллашга асосланган) педагогик жараёнларда амалиёт, яхлитлик, мустақиллашув, ҳаракат элементларининг пропорсиналашувига (шахсга ёʻналганлик, индивидуал ишлаш, эркинлик) устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
“Табиий фанлар” ўқув машгʻулотларини СТЕАМ ёндашуви асосида ўқитишнинг замонавий консепсиясини такомиллаштириш асосида табиий фанларни СТЕАМ ёндашуви асосида ўқитишни ташкил этишнинг методик модели ўқув машгʻулотлари “катта”, “ўрта” ва “кичик” модулли СТЕАМ ёндашувига асосланган босқичлари (СТЕАМ ёндашувига асосланган алгоритми, матн ссенарийси, баҳолаш) функсионал амалларнинг кетма-кетлик траекторияси мазмунини (мақсад ва тушунчалар, мезон, восита, матн) белгилаш асосида аниқлаштирилган;
                ўқув машгʻулотлари СТЕАМ ёндашувига асосланган табиий фанлар ўқув фанини ўқитиш методикаси СТЕАМ ёндашувига асосланган технологияси умумий ва хусусий методологияларни ажратиш, ўқув модуллари ва ўқув ҳаракатлари интеграсиялашув жараёнлари  (режалаштириш,  ҳамкорлик босқичи, ташкилий-дидактик таъминлаш) моҳиятини очиб бериш (замонавий таълим технологиясини ишлаб чиқишда ўқитувчи фаолиятининг кетма-кетлиги) асосида такомиллаштирилди;
               ўқувчиларнинг СТЕАМ ёндашуви асосида шаклланган “Табиий фанлар” бўйича билим ва кўникмаларини баҳолаш мезонлари ижодий-интеллектуал топшириқларга (прогнозтик, танқидий баҳоловчи, креативликни аниқловчи) амалий тус бериш асосида такомилаштириди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим муассасаларида Табиий фанлар фани ўқув машгʻулотларини лойиҳалаштириб ўқитиш шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим муассасаларида СТЕАМ ёндашуви асосида ўқув машгʻулотларини лойиҳалашнинг методик жиҳатлари ўқитишнинг замонавий консептуал дастури (фаоллаштирувчи, ривожлантирувчи, янги ахборот воситаларини қўллашга асосланган) педагогик жараёнларда амалиёт, яхлитлик, мустақиллашув, ҳаракат элементларининг пропорсиналашувига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқишга доир таклифлардан “Электротехника ва электроника” ўқув қўлланма  ишлаб  чиқишда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 31-октябрдаги 172-сон буйруғуга асосан 172-08-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, умумтаълим муассасаларида СТЕАМ ёндашуви асосида ўқув машғулотларини лойиҳалаштириш ҳамда лойиҳалашнинг методик жиҳатларини таҳлил қилишга эришилган;
“Табиий фанлар” ўқув машгʻулотларини СТЕАМ ёндашуви асосида ўқитишнинг замонавий консепсиясини такомиллаштириш асосида табиий фанларни СТЕАМ ёндашуви асосида ўқитишни ташкил этишнинг методик модели ўқув машгʻулотлари “катта”, “ўрта” ва “кичик” модулли СТЕАМ ёндашувига асосланган босқичлари (СТЕАМ ёндашувига асосланган алгоритми, матн ссенарийси, баҳолаш) функсионал амалларнинг кетма-кетлик траекторияси мазмунини (мақсад ва тушунчалар, мезон, восита, матн) белгилаш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг “103-сон О” буйруғуга асосан 103-11-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, “Табиий фанлар” ўқув машгʻулотларини СТЕАМ ёндашуви асосида ўқитишнинг замонавий консепсиясини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
ўқув машгʻулотлари СТЕАМ ёндашувига асосланган табиий фанлар ўқув фанини ўқитиш методикаси СТЕАМ ёндашувига асосланган технологияси умумий ва хусусий методологияларни ажратиш, ўқув модуллари ва ўқув ҳаракатлари интеграсиялашув жараёнлари  (режалаштириш,  ҳамкорлик босқичи, ташкилий-дидактик таъминлаш) моҳиятини очиб бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан тажриба синов жараёнида ўқувчиламинг СТЕАМ ёндашуви асосида шаклланган  
“Табиий фанлар” бўйича билим ва кўникмаларини баҳолаш мезонлари ижодий-интеллектуал топшириқларга амалий тус бериш асосидаги гояларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Сирдарё телерадиоканали”нинг “Ассалом Сирдарё” дастурида фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-мартдаги 98-сонли маълумотномаси). Натижада, замонавий таълим технологийларини ўқитувчи фаолияти кетма-кетлиги, ўқувчиларнинг ҳаётий кўникмаларини ўзлаштириш жиҳатлари оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish