Халилов Рауфжон Раҳимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Янги Ўзбекистон шароитида талаба-ёшларда касбий-маънавиятни тарбиялаш методикаси”, 13.00.02 − Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2025.1.PhD/Ped9507
Илмий раҳбар: Норлиев Рустам Ибрагимович, Термиз давлат педагогика институти доценти, фалсафа фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти,  Илмий кенгаш рақами: PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент – Олимов Ширинбой Шарофович, Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори(DSc)
иккинчи оппонент – Мирзаахмедов Абдурашид Мамасидиқович, Наманган давлат техника университети профессори, фалсафа фанлари доктори (DSc)
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистон шароитида талаба-ёшларда касбий-маънавиятни тарбиялаш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касбий-маънавий нафосат тушунчасига доир шарқ ва ғарб илмий-педагогик консепсияларининг синергетик интеграцияси асосида дидактик модел мазмуни такомиллаштирилган;
талаба-ёшларнинг касбий-маънавий тараққиётини таъминлашда ахборот-коммуникацион технологиялар ҳамда интерфаол педагогик методикалар уйғунлигига асосланган инновацион ёндашувлар ишлаб чиқилган;
педагогик жараённи режалаштириш, рефлексив таҳлил ва мониторинг қилиш жараёнида маънавий-ахлоқий индикаторлар ҳамда ахлоқий компетенсияларни баҳолашнинг меъёрий-мезонлари ишлаб чиқилиб, уларнинг дидактик қўлланиш меканизмлари асослаб берилган;
касбий-маънавий тарбия бўйича экспериментал машғулотлар дизайни ва эмпирик синовлар натижасида талабалар ахлоқий компетенсияларининг реал ўсиш кўрсаткичлари статистик қайд этилиб, мазкур ўзгаришлар педагогик жиҳатдан далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Янги Ўзбекистонда талабаларни касбий-маънавий шахс қилиб тарбиялаш методикаси бўйича қўлга киритилган натижалар асосида:
касбий-маънавий нафосат тушунчасига доир шарқ ва ғарб илмий-педагогик консепсияларининг синергетик интеграцияси асосида дидактик модел мазмунини такомиллаштиришга оид таҳлилий маълумотлар “Сиёсат фалсафаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олиу таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-уил 19-июндаги 03/14-1920-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларни касбий-маънавий нафосатли шахс қилиб тарбиялашнинг аҳамияти бўйича илмий-назарий қарашларининг шаклланишига хизмат қилган;
талаба-ёшларнинг касбий-маънавий тараққиётини таъминлашда ахборот-коммуникацион технологиялар ҳамда интерфаол педагогик методикалар уйғунлигига асосланган инновацион ёндашувлар ишлаб чиқишга оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурнинг сенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-794-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар фалсафа фани машғулотларда янги Ўзбекистонда талаба-ёшларни касбий-маънавий нафосатли шахс қилиб тарбиялаш мазмуни таъминлаш учун мўлжалланган методик қўлланмалар мазмуни бойитилган;
педагогик жараённи режалаштириш, рефлексив таҳлил ва мониторинг қилиш жараёнида маънавий-ахлоқий индикаторлар ҳамда ахлоқий компетенсияларни баҳолашнинг меъёрий-мезонлари ишлаб чиқилиб, уларнинг дидактик қўлланиш меканизмлари асослашга доир таклиф ва тавсияларидан “Касб этикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олиу таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-уил 19-июндаги 03/14-1920-сонли маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларни касбий-маънавий қадриятларининг шаклланишига эришилган; 
касбий-маънавий тарбия бўйича экспериментал машғулотлар дизайни ва эмпирик синовлар натижасида талабалар ахлоқий компетенсияларининг реал ўсиш кўрсаткичлари статистик қайд этилиб, мазкур ўзгаришларни педагогик жиҳатдан далиллашга оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурнинг сенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-794-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларни касбий-маънавиятли шахс сифатида тарбияланганлик шакллари, методлари ва воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда юқори баҳо олган тажриба гуруҳи талаба-ёшларни касбий-маънавиятли шахс сифатида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish