Тайирова Муҳаббат Атахановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда эстетик дидни тарбиялаш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD /Ped7537. 
Илмий раҳбар: Махмудов Абдулхалим Хамидович - педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда эстетик дидни тарбиялаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда эстетик дидни тарбиялаш методикаси тарихий мавзуда инфографика, адабиёт сюжетига сториборд - адабий асарнинг асосий воқеаларини расмлар ёки слайдлар кетма-кетлиги орқали намоён қилиш билан информатика, адабиёт, тарих, санъат ва технология дарсларини фанлараро, ижодий-амалий ва ахлоқий-маънавий интеграция асосида  такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда эстетик дидни тарбиялаш модели уларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда миллий орнамент, мусиқа, меъморий образлар, тарихий қаҳрамонлар эстетикасини мултимедиа дизайнга татбиқ қилиш бўйича намунавий кейслар билан «бир кунда мини-ролик» каби амалий топшириқлар орқали қатламли фидбек (тенгдош баҳоси, ўқитувчи рубрикаси, ўз-ўзини баҳолаш), «эстетик портфолио»ни интегратив жорий этиш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда эстетик дидни тарбиялаш самарадорлиги дарс ва дарсдан ташқари фаолият, интеграцияланган фанлар жараёнида мултимедиа воситалари билан ишлай олиш, дизайн ва ижодкорлик, визуал саводхонлик, эстетик баҳолаш кўникмалари бўйича аниқ мезонларнинг қуйи-ўрта-юқори даражалари учун дескрипторлар (нимани билади, қандай қилади, қандай асослайди)ни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-амалий технологиялари ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятлари ҳамда дизайн назарияси ва мултимедиа махсулотларининг дидактик имкониятларига кўра ўқув жараёни билан оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлигини тренинглар, воркшоплар, оилавий форумлар ва интерактив машғулотларга интеграциялаш орқали эстетик дидни уйғун ривожлантириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда эстетик дидни тарбиялаш методикаси” мавзусидаги илмий тадқиқот иши натижалари асосида: 
ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда эстетик дидни тарбиялаш методикасини тарихий мавзуда инфографика, адабиёт сюжетига сториборд – адабий асарнинг асосий воқеаларини расмлар ёки слайдлар кетма-кетлиги орқали намоён қилиш, информатика, адабиёт, тарих, санъат ва технология дарсларини фанлараро, ижодий-амалий ва ахлоқий-маънавий интеграция асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6 синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 03-33-2630-сонли маълумотномаси). Натижада, информатика, адабиёт, тарих, санъат ва технология дарсларининг фанлараро, ижодий-амалий ва ахлоқий маънавий интеграциясини таъминлашга эришилган; 
ўқувчиларда эстетик дидни тарбиялаш модели уларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда миллий орнамент, мусиқа, меъморий образлар, тарихий қаҳрамонлар эстетикасини мултимедиа дизайнга татбиқ қилиш бўйича намунавий кейслар билан “бир кунда мини-ролик” каби амалий топшириқлар орқали қатламли фидбек (тенгдош баҳоси, ўқитувчи рубрикаси, ўз-ўзини баҳолаш), “эстетик портфолио”ни интегратив жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “Табиий фанлар” фани учун мултимедиали дастурий маҳсулотлар яратиш” номли инновацион лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 03-33-2630-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий орнамент, мусиқа, меъморий образлар, тарихий қаҳрамонлар эстетикасини мултимедиа дизайнга татбиқ қилиш бўйича намунавий кейслар, “бир кунда мини-ролик” каби амалий топшириқлар, қатламли фидбек ҳамда “эстетик портфолио” интегратив жорий этилган; 
ўқувчиларда эстетик дидни тарбиялаш самарадорлигини дарс ва дарсдан ташқари фаолият, интеграцияланган фанлар жараёнида мултимедиа воситалари билан ишлай олиш, дизайн ва ижодкорлик, визуал саводхонлик, эстетик баҳолаш кўникмалари бўйича аниқ мезонларнинг қуйи-ўрта-юқори даражалари учун дескрипторлар (нимани билади, қандай қилади, қандай асослайди)ни ишлаб чиқиш асосида оширишга оид муаллифлик ғоялари Қашқадарё, Наманган ва Бухоро вилоятларидаги тегишли умумтаълим мактабларининг таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 22-октябрдаги 03-33-2630-сонли маълумотномаси). Натижада, дарс ва дарсдан ташқари фаолият, интеграцияланган фанлар жараёнида ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлай олиш, дизайн ва ижодкорлик, визуал саводхонлик, эстетик баҳолаш кўникмаларини аниқлаш бўйича аниқ мезонлар учун дескрипторлар ишлаб чиқилган.
ўқувчиларда эстетик дидни тарбиялаш самарадорлигини дарс ва дарсдан ташқари фаолият, интеграцияланган фанлар жараёнида мултимедиа воситалари билан ишлай олиш, дизайн ва ижодкорлик, визуал саводхонлик, эстетик баҳолаш кўникмалари бўйича замонавий интерфаол методлар асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурларида ҳамда “Миллат ва маънавият”, “Маънавият сабоқлари” мавзуларидаги эшиттиришларни фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 16-октябрдаги 05-09-1626-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мултимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнида уларнинг эстетик дидини тарбиялаш даражасини обектив баҳолаш имконияти яратилиб, бу методиканинг самарадорлигини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish