Шерманов Исобек Чилмаматовичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Биотехнологик жараёнларнинг моддий ва маънавий ишлаб чиқариш ривожига таъсир этиш қонуниятлари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Fal____
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.03/13.06.2025.F.178.02
Илмий маслаҳатчи: Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исаханович фалсафа фанлари доктори, профессор; Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Сухроб Дусмуратович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илмий-назарий ёндашувлар асосида биотехнологик жараёнларнинг моддий-маънавий ишлаб чиқариш ривожига таъсир этиш қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект, ген инженерияси каби биотехнологияни замонавий кўринишларининг жтимоий муҳитдаги этномадани анъаналарга таъсир этувчи гуманистик модернизацияга асосланган конструктив ва техноцентрик детерминация билан богʻлиқ деструктив омиллари очиб берилган;
озиқ-овқат, энергия, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш каби ҳозирги замон муаммолари ечимида биотехнологиянинг ижтимоий муносабатлар тизимидаги (социализация жараёни) нормативлик ва ўз-ўзини ташкил этиш тамойиллари бирламчи омил эканлиги мантиқий исботланган;
ген мухандислиги, хужайра биологияси, генетика, ферментлар ва оқсиллар муҳандислиги каби биотехнологиянинг инновацион йўналишлари инсон меҳнат фаолияти рақобатбардошлигини оширишда драйвер эканлиги фалсафий асосланган;
ижтимоий-маданий тарихий тараққиёт натижасида биоген технологияларнинг маҳсулдорлиги доимий ўзгариб боривчи қонуниятли жараён эканлиги илмий далилланган.
моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнида биотехнологиянинг ахборот, генетик ва нанатехнологик соҳаларидан фойдаланиш инсон биоижтимоий муҳитининг динамик таъсирига олиб келиши ретроспектив усул орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биотехнологик тараққиётда моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнлари доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
сунъий интеллект, ген инженерияси каби биотехнологияни замонавий кўринишларининг жтимоий муҳитдаги этномаданий анъаналарга таъсир этувчи гуманистик модернизацияга асосланган конструктив ва техноцентрик детерминация билан богʻлиқ деструктив омиллари очиб берилганлигига доир хулоса ва амалий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган “Соғлом турмуш тарзи, экологик маданият ва табиатни асраш масалалари” 49-банди “Аҳоли, айниқса ёш авлодда атроф-муҳит озодалиги, шахсий гигиена, табиатни асраб-авайлашга қаратилган экологик тарбия ишларини кучайтириш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 4-июндаги 10/324-сон маълумотномаси). Натижада, марказнинг ваколат доирасидан келиб чиқиб, амалга оширган чора-тадбирларини муваффақиятли бажарилишида ва Республика аҳолисининг турмуш тарзини янада яхшилаш имкониятлари айниқса, биотехнологик ривожлантириш билан богʻлиқ жараёнларни оптималлаштиришда, шахснинг моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнларида биотехнологик тараққиётдан оқилона фойдаланиш хиссини шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
озиқ-овқат, энергия, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш каби ҳозирги замон муаммолари ечимида биотехнологиянинг ижтимоий муносабатлар тизимидаги (социализация жараёни) нормативлик ва ўз-ўзини ташкил этиш тамойиллари бирламчи омил эканлиги мантиқий исботланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури (2019-йил 1-ноябрда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ВИ-Сездида тасдиқланган)нинг 3.1. “Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш соҳасида”, 3.2. “Мамлакат иқтисодиётида етакчи бўлган юқори технологияли ва базавий тармоқларни жадал ривожлантириш”, 3.3. “Миллий иқтисодиётда миллий инновацион тизим ва технологияларни ривожлантириш соҳасида”, 3.4. “Миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишини қўллабқувватлаш, жумладан, экспортни рағбатлантириш соҳасида”, 4.12. “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, турмуш сифатини ошириш соҳасида”, 5.3. “Миллат генофондини сақлаш, озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаш соҳасида” номли бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 13-июндаги 02/02-58-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни ўзида акс эттирганлигини эътироф этган ҳолда, тарғибот тадбирларнинг савиясини янада бойитишга, хусусан, моддий ва маънавий ишлаб чиқариш соҳасининг фалсафий, диний ва илмий меросини кенг тарғиб этиш орқали ёшларда миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик ва меҳнацеварлик туйғуларининг ривожланишида, муомала ва мулоқот маданияти, огоҳлик, ҳушёрлик каби комил инсон мезонларни шакллантиришга хизмат қилган;
ген мухандислиги, хужайра биологияси, генетика, ферментлар ва оқсиллар муҳандислиги каби биотехнологиянинг инновацион йўналишлари инсон меҳнат фаолияти рақобатбардошлигини оширишда драйвер эканлиги фалсафий асосланганлигига доир таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, иқтидорини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаб чиқилган “Фалсафа” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйругʻи). Натижада, Олий таълим тизимидаги психология таълим йўналиши талабалари учун ишлаб чиқилган дарсликда талабаларга таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, инсонни биологик ва онтологик ва гносеологик таҳлил қилиш, тарбия борасида илмий, миллий, диний қадриятларга таяниб амалга ошириш орқали дунёвий ва диний билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ижтимоий-маданий тарихий тараққиёт натижасида биоген технологияларнинг маҳсулдорлиги ўзгариб боривчи қонуниятли жараён эканлигига илмий далалланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлашда ва “Ёшлар - келажак бунёдкори” шиори остида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлари”, “Ёшлар ва қонун” ҳамда “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва хорижда малака ошириш тизимини ривожлантириш” лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 13-июндаги 4-16-21-3278-сон маълумотномаси). Натижада, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтлрини мазмунли ташкил қилиш механизмлари ва ёшлар эртанги кунимиз ишончи, ватанга садоқат руҳида тарбиялашда биогенетиc қонунлрнинг аҳамиятини, аждодларга муносиб авлод бўлиш шиорини мустаҳкамлаш, ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий ислоҳотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнида биотехнологиянинг ахборот, генетиква нанатехнологик соҳаларидан фойдаланиш инсон биоижтимоий муҳитининг динамик таъсирига олиб келиши ретроспектив усул орқали асосланганлигига доир хулоса ва амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Вертуал дунё” каби дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-июндаги 05-09-861-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнлари билан богʻлиқ бўлган эҳтиёжини ва унинг қонуниятларига оид биотехнолик, ахборот, генетик ва нанатехнологик соҳаларидан билимларининг ўсишига ҳамда миллий менталитетни шакллантиришга хизмат қилган.