Алиев Анваржон Орифжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ахборот ташувчи воситалар тарихи ва ҳужжатлар сақловини таъминлаш тамойиллари”, 05.01.09 - Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2162
Илмий раҳбар: Абдушукур Абдуллаев Ҳамидович, техника фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04 Рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Ишанходжаева Замира Райимовна тарих фанлари доктори доктори, профессор; Ўринқулов Одил Назиралиевич техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Андижон Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда ахборот ташувчи
воситалар тарихи ва ҳужжатлар сақловини таъминлаш масалаларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида муҳим аҳамият касб этган ёзув маданиятининг пайдо бўлиши ва такомиллашиши бевосита ахборот ташувчи воситаларнинг моддий асослар эволуцияси билан узвий боғлиқ тарзда кечгани, бу тарихий жараён ўз ичига қоя тош, сопол идиш, лой тахтачалар, ҳайвон териси, ўсимлик баргларидан фойдаланишдан тортиб қоғоз, перфокарта, магнит тасма ва рақамли технологияларни кашф этилиши босқичларини қамраб олганл бўлса-да, доимий сақланувчи ҳужжатларнинг қоғоз кўриниши зарурати далилланган;
ахборот ташувчи воситаларнинг туридан қатъий назар ҳужжатлаштирилган ахборот матн ва мазмун жиҳатдан ўзгармаслиги тамойилига асосланган постулатлар ишлаб чиқилиб, тегишли меъёрий талаблар асосида замонавий ҳужжатлаштириш амалиётида сақлов билан боғлиқ моддий ресурсларни тежаш, улардан самарали фойдаланиш имконини берадиган, фақат қоғоз, фақат электрон ҳамда ҳар икки шаклда яратиладиган ҳужжатларнинг таснифлагичи ишлаб чиқилиш зарурати далилланган;
ҳужжатшунослик ва архившуносликда қўлланилувчи “ҳужжат” атамасига янги таъриф берилиб, унда эрростатик таҳлил қилиш орқали ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш, саралаш ва давлат сақловига топшириш, асоссиз йўқ қилиб юборилишини олдини олиш мезонларни такомиллаштириш зарурати аниқланган;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятида шаклланган, давлат архивларидаги алоҳида қимматли, шу жумладан рақамлаштирилган илмий ҳамда тарихий аҳамиятдаги ҳужжатларни истиқболли сақловини таъминлаш мақсадида ягона электрон репозиторийни ташкил этиш тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ахборот ташувчи воситалар тарихи ва ҳужжатлар сақловини таъминлаш тамойиллари тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар асосида:
Янги Ўзбекистон даврида кутубхоналарда, яъни, илм-фанга оид ахборот маълумотларни сақлаш воситалари босқичма-босқич такомилаштирилиб рақамлаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган. Ушбу жараёнлар кутубхона электрон ресурларидаги маълумотларни сақлашнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024-йил 14-августдаги 08-13-4810-далолатномаси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2024-йил 25-июндаги 01-02/809- далолатномаси). Тадқиқот натижасида аниқланган бир қатор муҳим маълумотлар кутубхонанинг электрон ресурсларини ишончли сақлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон архивларидаги ҳужжатлаштирилган ахборот матн ва мазмун жиҳатдан ўзгармаслиги мезонларига асосланган постулатлар ишлаб чиқилиб, замонавий ҳужжатлаштириш амалиётида сақлов билан боғлиқ моддий ресурсларни тежаш, улардан самарали фойдаланиш имконияти яратилишига сабаб бўлган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг 2024-йил 26-июлдаги 01-25-04/1110-далолатномаси). Натижалар Ўзбекистон Миллий архиви совет даврининг 1924-1941-йилларга оид архив фондлари бўйича электрон йўлкўрсаткичини ишлаб чиқилишига асос бўлган;
республика давлат архивларидаги алоҳида қимматли, шу жумладан рақамлаштирилган илмий ҳамда тарихий аҳамиятдаги ҳужжатларни истиқболли сақловини таъминлаш мақсадида ягона электрон репозиторийни ташкил этиш тамойиллари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг 2024-йил 26-июлдаги 01-25-04/1110-далолатномаси). Натижалардан “Давлат архивларида рақамлаштирилган ҳужжатларнинг ягона сақланиши ва улардан фойдаланишни таъминлаш” ҳамда “Идоравий электрон архив” ахборот тизимларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
ҳужжатшунослик ва архившунослик соҳасида ахборот ташувчи воситалар ва уларнинг замонавий турлари, электрон ҳужжатларни сақлаш ва уларнинг ишончлилик даражаси борасида, телевидения орқали аҳолига тарғибот ишлари олиб борилган. (2024-йил 11-мартдаги 02-40-350-маълумотномаси ҳамда 2025-йил 12-сентябрдаги 01-33/668-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви” ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилиб, аҳолининг Ўзбекистондаги ахборот ташувчилар, электрон ҳужжатлар бўйича муносабатларини янгича қарашлар асосида шакллантиришга хизмат қилган.