Алимова Ғунчахон Бахадировнанинг
фалсафа доктори(PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ёшлар ижтимоий ҳаётида дин омилининг ўрни: тарихий таҳлил (Ўзбекистон Республикаси мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1381
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матякубова Муборак Мадримовна, тарих фанлари номзоди, доцент .
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч
давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжар Ражаббоевич, тарих фанлари доктори, профессор, Жураев Нарзулла Косимович сиёсий фанлар доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг асосий мақсади. Ёшларнинг ижтимоий ҳаётида диний омил ва давлатнинг дин соҳасидаги сиёсатининг шаклланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жамиятнинг тарихий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва ғоявий асосларини мустаҳкамлашда дин омилининг сивилизациявий моҳияти ҳамда уни англашнинг когнитив хусусиятларига таянган ҳолда, ушбу жараённинг аниқ мезонлари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Ўзбекистонда тарихий- конституциявий ислоҳотлар шароитида ўзида диний ва дунёвий бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, ижтимоий шериклик ва плюрализм каби элементларни қамраб олган давлат билан конфессиялар ўртасидаги муносабатларини мувофиқлаштиришнинг янги тизимини яратиш зарурати асосланган;
глобаллашув ва виртуаллашув жараёнларининг шиддат билан кириб келиши асосида ёшлар орасида бузғунчи ғоялар, криминогенлашув, “оммавий маданият”, ахлоқсизлик каби маънавий тафаккурдаги эврилишларнинг олдини олишда жамиятда соғлом диний муҳитни яратишнинг тарихий омиллари далилланган;
Ёшларнинг ижтимоийлашуви жараёнида “жаҳолатга қарши маърифат” ғоявий консепсиясини амалга оширишга хизмат қилувчи механизмлар сифатида давлат ва оила, давлат ва маҳалла, давлат ва таълим муассасалари, ҳамда давлат ва ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик тизимининг институционал ҳамда ижтимоий-регулятив индикаторлари илмий асосда таҳлил этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар ижтимоий ҳаётида дин омилининг ўрнини тарихий таҳлил қилишга оид тадқиқот натижалари ҳамда ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
Жамиятнинг тарихий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва ғоявий асосларини мустаҳкамлашда дин омилининг сивилизациявий моҳияти ҳамда уни англашнинг когнитив хусусиятларига таянган ҳолда, ушбу жараённинг аниқ мезонлари илмий жиҳатдан асослаб шакллантирилган таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” кўрсатувининг айрим сонлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг 2023-йил 14-декабрдаги 04-36-1905-сонли маълумотномаси). Натижада, тақдим қилинган маълумотлар кўрсатув сонларининг мазмунини тўлдиришга ҳамда илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда тарихий- конституциявий ислоҳотлар шароитида ўзида диний ва дунёвий бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, ижтимоий шериклик ва плюрализм каби элементларни қамраб олган давлат билан конфессиялар ўртасидаги муносабатларини мувофиқлаштиришнинг янги тизимини яратиш заруратини асослаш билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиоканали томонидан эфирга узатилган “Ҳидоят сари” номли теледастурларнинг айрим сонлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоканалининг 2023-йил 14-декабрдаги 04-36-1905-сонли маълумотномаси). Натижада, Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририятининг “Ҳидоят сари” номли теледастурининг мазмунини тўлдиришга ҳамда илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
глобаллашув ва виртуаллашув жараёнларининг шиддат билан кириб келиши асосида ёшлар орасида бузғунчи ғоялар, криминогенлашув, “оммавий маданият”, ахлоқсизлик каби маънавий тафаккурдаги эврилишларнинг олдини олишда жамиятда соғлом диний муҳитни яратишнинг тарихий омилларини далиллашга оид илмий хулоса ва материаллардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Интеллект” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзЛиДеп Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023-йил 21-декабрдаги 01-27/412-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзЛиДеп “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Интеллект” лойиҳасининг мазмунини илмий-назарий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
Ёшларнинг ижтимоийлашуви жараёнида “жаҳолатга қарши маърифат” ғоявий консепсиясини амалга оширишга хизмат қилувчи механизмлар сифатида давлат ва оила, давлат ва маҳалла, давлат ва таълим муассасалари, ҳамда давлат ва ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик тизимининг институционал ҳамда ижтимоий-регулятив индикаторлари илмий асосда таҳлил этилганлиги билан боғлиқ илмий янгилик ва тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ёшлар қаноти” жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган “Интеллект” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзЛиДеп Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023-йил 21-декабрдаги 01-27/412-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг ижтимоийлашувида “жаҳолатга қарши маърифат” ғоявий консепсиясини таъминлаш мазмунини бойишига ҳамда “Интеллект” лойиҳасини манбавий таъминлашга хизмат қилган.