Мардонова Раъно Очилдиевнаннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида эпитетнинг лексик-семантик ҳамда лексикографик хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2576
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори(DSc), профессор Махмараимова Шохиста Тухташевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Уралова Ойсулув Поён қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки тилда мавжуд эпитетлар лексик-семантик таснифидаги тафовут ва ўхшашликларни аниқлаш, жаҳон ва ўзбек фигуратив лексикографиясининг ривожланиш ҳолатини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
эпитетларнинг метафора, аниқловчи, эвфемизм, дисфемизм, фразеологизм, перифраза каби ёндош ҳодисалардан фарқи уларнинг морфостилистик, грамматик табиати орқали ойдинлаштирилган;
эпитетлар типологиясининг қиёсий таҳлили асосида ўзбек тилидан фарқли, инглиз тилида кўчирилган эпитетлар, икки босқичли эпитетлар грамматик тизим учун меъёр эканлиги, мазкур тип эпитетларининг ўзбек тили қонуниятлари учун хос эмаслиги, гиперболик эпитетлар, антомазияли эпитетларнинг ҳар икки тилда ҳам учраши, шу каби эпитетик қурилмаларнинг ҳосил бўлиш имконияти инглиз тилидан фарқли, ўзбек тилида юқори экани далилланган;
инглиз тилига хос икки босқичли эпитетлар тузилмасида адвербиал ва атрибутив компонентларнинг мавжудлиги бу турдаги эпитетларни семантик ва стилистик жиҳатдан оддий эпитетларга нисбатан мураккаброқ деб баҳолашга асос бўлиши, уларнинг бир ёки ҳар икки компоненти ҳам эмоционал-баҳо ва ифодавий тусларга эга бўлиб, аниқланадиган сўзга бадиий-хусусий тавсиф бериши аниқланган;
тузилажак ўзбек тили эпитетлари луғатининг микро ва макроструктурасини шакллантириш усусллари кўрсатиб берилган. Компютер ҳамда андроид қурилмаларда фойдаланиш имконини берувчи ПҲП в7.2 (Ларавел Фрамеwорк в6.2) дастурлаш тили ёрдамида ишлаб чиқилган ҳттпс://эпитҳец.нетлифй.апп/ (ўзбекча-инглизча эпитетлар электрон луғати) интерактив иловасидан фойдаланишнинг афзалликлари очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг фигуратив лексикографиянинг обекти ва предметини чегаралаш, ўзбек тилида эпитетлар луғатини тузишга доир натижаларидан:
тузилажак ўзбек тили эпитетлари луғатининг микро ва макроструктурасини шакллантириш усусллари кўрсатиб берилган. Компютер ҳамда андроид қурилмаларда фойдаланиш имконини берувчи ПҲП в7.2 (Ларавел Фрамеwорк в6.2) дастурлаш тили ёрдамида ишлаб чиқилган ҳттпс://эпитҳец.нетлифй.апп/ (ўзбекча-инглизча эпитетлар электрон луғати) интерактив иловасидан фойдаланишнинг афзалликларидоир натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг давлат илмий-техник дастури доирасида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-июлдаги 01/10-1420-сон маълумотномаси). Натижада эпитетларнинг фигуратив лексикографиядаги ўрнини аниқлаш ва шунга мос тарзда уларни луғатларда бериш тамойилларини ишлаб чиқишга оид маълумотларнинг такомиллашувига эришилган.
эпитетлар типологиясининг қиёсий таҳлили асосида ўзбек тилидан фарқли, инглиз тилида кўчирилган эпитетлар, икки босқичли эпитетлар грамматик тизим учун меъёр эканлиги, мазкур тип эпитетларининг ўзбек тили қонуниятлари учун хос эмаслиги, гиперболик эпитетлар, антомазияли эпитетларнинг ҳар икки тилда ҳам учраши, шу каби эпитетик қурилмаларнинг ҳосил бўлиш имконияти инглиз тилидан фарқли, ўзбек тилида юқори эканига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-мартдаги 01/4-1017-сон маълумотномаси). Натижада фигуратив лексикографияга доир назарий маълумотларнинг мукаммаллашувига эришилган;
эпитетларнинг метафора, аниқловчи, эвфемизм, дисфемизм, фразеологизм, перифраза каби ёндош ҳодисалардан фарқи уларнинг морфостилистик, грамматик табиати, инглиз тилига хос икки босқичли эпитетлар тузилмасида адвербиал ва атрибутив компонентларнинг мавжудлиги бу турдаги эпитетларни семантик ва стилистик жиҳатдан оддий эпитетларга нисбатан мураккаброқ деб баҳолашга асос бўлиши, уларнинг бир ёки ҳар икки компоненти ҳам эмоционал-баҳо ва ифодавий тусларга эга бўлиб, аниқланадиган сўзга бадиий-хусусий тавсиф беришига оид хулосалардан “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда (2024-2025-йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-мартдаги 05-09-353-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида эпитетларнинг стилистика ва лингвопоетикадаги ўрнига доир маълумотларнинг мазмунан бойишига эришилган.