Хайдарова Ирода Анарбаевнанинг филология фанлари бўйича фалсафа 
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида 

I. Умумий маълумотлар.
“Морфемаларнинг структур-семантик, иерархик ва деривацион хусусиятлари” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil3238.
 Илмий раҳбар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филологийа фанлари доктори (DSc), профессор. 
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03
 Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида морфемаларнинг структур-семантик, иерархик ва деривацион хусусиятларини ҳамда морфемаларнинг парадигматик, синтагматик парадигмалар ва моделлар шаклланишидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфема тушунчасининг парадигматикага, синтагматикага оид тарихий ва иерархияга оид замонавий лингвистик моҳияти очиб берилиб, унинг ҳар бир туридаги тил системаси элементларига хос мавҳумликка асосланган виртуаллик ифодаловчи ва матнда реал қўлланилиб нутқ системасига хос актуаллик ифодаловчи хусусиятлари аниқланган;
морфемалараро содир бўладиган синтагматик муносабат, уларнинг кетма-кетлигининг қатъийлиги тилда сўзловчида тил кўникмаси сифатида шаклланганлиги, шу морфемаларнинг парадигматик муносабати ҳамда уларнинг ассоциатив гуруҳ элементлари сўзловчи лисоний тасаввурида тўлиқ тасвирни ҳосил қилмаслиги далилланган; 
ўзбек тилидаги морфемаларнинг тил системасидаги парадигматик, нутқ системасидаги синтагматик ҳамда тил ва нутқ системасидаги иерархик хусусиятларини реал қўлланилиш жараёнидаги морфема ҳамда морфематик сатҳнинг тил ва нутқ системасидаги функсионал-семантик, ифодаловчи ва ифодаланувчи томонлари янги сўз ясаш жараёни жиҳатдан очиб берилган;
тил бирликлари деривациясида морфемалар синтактикасининг ҳамда нутқ бирликлари деривациясида морфемалар семантикасининг қоидаларига бўйсунган ҳолда янги сўзлар ясалиши, тил сатҳлари орқали ҳамда реал нутқда маъно ҳосил қилиши, нутқ сатҳлари орқали вужудга келиши ва бу бирликларининг узвий боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек тилшунослигида морфемаларнинг структур-семантик, иерархик ва деривацион хусусиятларини ўрганиш асосида:
морфема тушунчасининг парадигматикага, синтагматикага оид тарихий ва иерархияга оид замонавий лингвистик моҳияти очиб берилиб, унинг ҳар бир туридаги тил системаси элементларига хос мавҳумликка асосланган виртуаллик ифодаловчи ва матнда реал қўлланилиб нутқ системасига хос актуаллик ифодаловчи хусусиятлари аниқланганлигига оид илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017 – 2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 18-апрелдаги 04/1-172-сон маълумотномаси). Натижада морфем бирликларнинг шаклланиши ҳамда ривожланиши юзасидан лойиҳа материаллари бойиган;
морфемалараро содир бўладиган синтагматик муносабат, уларнинг кетма-кетлигининг қатъийлиги тилда сўзловчида тил кўникмаси сифатида шаклланганлигини, шу морфемаларнинг парадигматик муносабати ҳамда уларнинг ассоциатив гуруҳ элементлари сўзловчи лисоний тасаввурида тўлиқ тасвирни ҳосил қилмаслигини далиллаш асосида исботланган янгиликлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” грант лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 18-апрелдаги 1118/02-сон маълумотномаси). Натижада луғатларда морфема тушунчаси билан алоқадорликдаги айрим сўзларнинг ёзилиши ҳамда деривациясига оид баъзи масалалар ҳал этилган;
ўзбек тилидаги морфемаларнинг тил системасидаги парадигматик, нутқ системасидаги синтагматик ҳамда тил ва нутқ системасидаги иерархик хусусиятларини реал қўлланилиш жараёнидаги морфема ҳамда морфематик сатҳнинг тил ва нутқ системасидаги функсионал-семантик, ифодаловчи ва ифодаланувчи томонлари янги сўз ясаш жараёни жиҳатдан очиб берилганлигига оид хулосаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 03/505-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили морфологияси ва морфемикаси илмининг тадрижий тараққиёти, сўз туркумлари, ҳар бир туркумга хос грамматик шакллар, грамматик шаклларнинг белгилари, яъни сўзларга қўшилиши очиқланган ва дарсликдаги назарий манбалар бойиган;
тил бирликлари деривациясида морфемалар синтактикасининг ҳамда нутқ бирликлари деривациясида морфемалар семантикасининг қоидаларига бўйсунган ҳолда янги сўзлар ясалиши, тил сатҳлари орқали ҳамда реал нутқда маъно ҳосил қилиши, нутқ сатҳлари орқали вужудга келиши ва бу бирликларининг узвий боғлиқлиги  исботланганлигига оид мулоҳазалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 1-апрелдаги 26-36-969-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришларнинг мазмундорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish