Ҳайитова Шоҳида Эркин қизи
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Паренц/ота-она консептини ифодаловчи лексик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусидаги 10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.2.PhD/Fil6311
Илмий раҳбар: Нармуратов Зайниддин Раджабович филология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Абдувалиев Мухаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор;
Ғаниева Дилдора Азимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги паренц/ота-она консептига оид лексик бирликларни семантик-лингвомаданий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилида ота-онага сиғиниш даражасидаги ҳурмат ва итоат, диний-ахлоқий қадриятлар асосий ўрин эгаллагани сабабли ота-она тушунчаси кўпроқ диний ва қадриятли коннотацияга эгалиги, инглиз тилида эса бу образлар шахсий мустақиллик, ҳиссий таянч ва жамиятдаги ижтимоий рол билан боғлангани боис ота-она тушунчасига кўпроқ ижтимоий рол ва функсиявий нуқтайи назардан ёндашилиши далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда паренц/ота-она лексик-бирлигининг лексик-семантик нуқтайи назардан алломорф ҳамда изоморф, лисоний-маданий нуқтайи назардан универсал ва миллий ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
ўзбек миллий маданиятида ота-она лексикасининг фидокор, кучли аёл, меҳрибонлик, қувонч каби ижобий коннотацияларининг салмоқдорлиги, инглиз маданиятида эса ижобий образлар билан биргаликда ўгай она, онанинг болага бефарқлиги, болаларини ташлаб кетган она каби салбий коннотациялари мавжудлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида паренц/ота-она лексик бирлигининг ҳар иккала тилда халқ мақоллари, топишмоқлари, фразеологик бирликлари каби халқ оғзаки ижоди намуналари асосида тил, тафаккур, қадрият, урф-одат, анʼана, миллий менталитет билан боғлиқ маданий когнитив тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паренц/ота-она консептини ифодаловчи лексик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида паренц/ота-она лексик бирлигининг ҳар иккала тилда халқ топишмоқлари каби халқ оғзаки ижоди намуналари асосида тил, тафаккур, қадрият, урф-одат, анʼана, миллий менталитет билан боғлиқ маданий когнитив тамойилларига асосланган бўлишига оид назарий хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-май № 01/4-1976-сон маълумотномаси). Натижада тил ва адабиётга оид материаллар мазмунан бойитилди ҳамда илмийлик даражаси оширилган;
чоғиштирилаётган тилларда паренц/ота-она лексик-бирлигининг лексик-семантик нуқтайи назардан алломорф ҳамда изоморф, лисоний-маданий нуқтайи назардан универсал ва миллий ўзига хос хусусиятларига оид назарий хулосалардан Термиз давлат университетида 2021 – 2024-йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеʼс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 10-майдаги 06/11-1933-сон маълумотномаси). Натижада тўпланган ота-она компонентли фразеологик бирликлар инглиз ва ўзбек халқларининг тил бойлигини, урф-одатини, менталитетини, дунё қарашларини ва тарихини ўрганишда, ҳамда тил ўрганувчиларда керакли коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
ўзбек миллий маданиятида ота-онанинг фидокор, кучли аёл, меҳрибонлик, қувонч манбаи сифатидаги ижобий образларининг салмоқдорлиги, инглиз маданиятида эса ижобий образлар билан биргаликда ўгай она, онанинг болага бефарқлиги, болаларини ташлаб кетган она каби кўплаб салбий образлари мавжудлиги ҳақидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 20-майдаги 05-09-693-сон маълумотномаси). Натижада мулоқот жараёнида ота-она лексемаларининг намоён бўлиш шакллари, ушбу тушунчанинг интерференсия жараёнида юзага келадиган ҳолатлар алоқа-аралашувнинг юзага чиқишида ота-она шахсига муносабат, ушбу лексеманинг лексик, паремиологик бирликларда ифодаланиши бўйича хулосалар чиқариш имконини беришга хизмат қилган.