Саидова Камола Усканбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Шарқ ва Ғарб педагогикасига компаративистик ёндашув контекстида ёшларни тарбиялашнинг механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ped884.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01.
Расмий оппонентлар:
Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори, профессор,
Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор,
Шарипов Абдуҳаким Зиёддинович, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ ва Ғарб педагогикасига компаративистик ёндашув контекстида Ўзбекистон Республикаси ёшларини тарбиялашнинг янги механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компаративистик ёндашув контекстида ёшларни тарбиялаш мазмуни Шарқ ва Ғарб анъаналарини ифодаловчи турли маданий-тарихий муҳитда шаклланган педагогик назариялар, механизмлар ва қадриятларни Янги Ўзбекистон тарбия парадигмасига кўра аниқлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Шарқ ва Ғарб педагогикаси контекстида ёшларни тарбиялаш стратегиялари маданиятлараро компетенцияга асосланган дастурий моделлар билан компаративистик ёндашувнинг дидактик имкониятлари доирасида қадриятли тарбия тизимини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ёшларни тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари Шарқ ва Ғарб педагогик мероси, миллий анъаналар ҳамда глобал таълим тенденцияларининг қиёсий таҳлил қилиб боришга кўра таълим дастурлари, ўқитувчи тайёргарлиги, оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги ва рақамли таълим муҳити билан мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
тарбия механизмлари самарадорлиги ёшларда Шарқ ва Ғарб педагогик қадриятлари ҳақидаги билимлари, маданиятлараро мулоқотга муносабати ривожланганлигининг юқори (билим ва муносабатни ҳаётда қўллай олиш қобилияти), ўрта (билим ва қадриятни тушунади, лекин фаол амалиётга тўлиқ ўтмаган), қуйи (билимга эга, лекин амалий қўлланиши чекланган) даражаларда аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ёшларни тарбиялашнинг педагогик механизмлари таълим-тарбия дастурлари контекстида маданиятлараро компетенцияни ривожлантирувчи интерфаол ва когнитив технологияларни Шарқ ва Ғарб педагогикасидаги ахлоқий-аксиологик қадриятлар тизими билан қиёсий интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ ва Ғарб педагогикасига компаративистик ёндашув шароитида ёшлар тарбияси механизмларини такомиллаштириш жараёнини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
компаративистик ёндашув контекстида ёшларни тарбиялаш мазмуни Шарқ ва Ғарб анъаналарини ифодаловчи турли маданий-тарихий муҳитда шаклланган педагогик назариялар, механизмлар ва қадриятларни Янги Ўзбекистон тарбия парадигмасига кўра аниқлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланганлигига оид илмий хулосада Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 16-августдаги 2-13-21-4311-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасаларида ёш авлодни маънавий-ахлоқий ривожлантириш ва уларга замонавий дунёнинг кўп маданиятли манзарасини очиб беришга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Шарқ ва Ғарб педагогикаси контекстида ёшларни тарбиялаш стратегиялари маданиятлараро компетенцияга асосланган дастурий моделлар билан компаративистик ёндашувнинг дидактик имкониятлари доирасида қадриятли тарбия тизимини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосадан “Ташкент Интернатионал Университй оф Эдуcатион” халқаро университетининг “Таълим ва таълим жараёнларини бошқариш” бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган “Мактабда педагогик менежмент”, “Электрон педагогика” ва “Мактабда СТЕАМ-таълим” дарсликларини яратишда ўқув материаллари ва талабаларнинг маданиятлараро компетенсиясини шакллантириш методикасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 4/4-4-2102-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёни ва ўқув материалини такомиллаштиришга, шунингдек, турли таълим ташкилотларида таълимни бошқариш ва тарбиявий ишлар бўйича талабалар ва бўлажак мутахассисларнинг маданиятлараро компетенсиясини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ёшларни тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари Шарқ ва Ғарб педагогик мероси, миллий анъаналар ҳамда глобал таълим тенденцияларининг қиёсий таҳлил қилиб боришга кўра таълим дастурлари, ўқитувчи тайёргарлиги, оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги ва рақамли таълим муҳити билан мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосадан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 19-сентябрдаги 03-33-2524-сон маълумотномаси). Натижада, кўп миллатли таълим муҳитида вазирлик фаолияти доирасида тарбиявий ишларни такомиллаштириш ҳамда педагог ва ўқувчиларнинг маданиятлараро компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
тарбия механизмлари самарадорлиги ёшларда Шарқ ва Ғарб педагогик қадриятлари ҳақидаги билимлари, маданиятлараро мулоқотга муносабати ривожланганлигининг юқори (билим ва муносабатни ҳаётда қўллай олиш қобилияти), ўрта (билим ва қадриятни тушунади, лекин фаол амалиётга тўлиқ ўтмаган), қуйи (билимга эга, лекин амалий қўлланиши чекланган) даражаларда аниқлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосадан “Ташкент Интернатионал Университй оф Эдуcатион” халқаро университетининг “Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналиши учун “Ўқув материалларини ишлаб чиқиш” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 17-сентябрдаги 4/17-01-03-06/404-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таълим йўналиши доирасида ўқув жараёнини такомиллаштириш ва талабаларда ўқув материалларини ишлаб чиқишда компаративистик технологияни қўллаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
ёшларни тарбиялашнинг педагогик механизмлари таълим-тарбия дастурлари контекстида маданиятлараро компетенцияни ривожлантирувчи интерфаол ва когнитив технологияларни Шарқ ва Ғарб педагогикасидаги ахлоқий-аксиологик қадриятлар тизими билан қиёсий интеграциялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосадан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 21-августдаги 10/51-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқ ва Ғарб педагогикасида компаративистик ёндашув асосида ёшларни тарбиялаш механизмлари марказнинг дастур ва тадбирларига сингдирилган ҳамда илмий-назарий жиҳатдан асослашга хизмат қилган.