Ашурова Нигина Алимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Инглиз тилида янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш механизмлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1333.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Собирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Аббасова Наргиза Кабиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тил ўқитиш факултетларининг 2-курс талабалари учун синергетик ёндашув асосида дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш механизмларини такомиллаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий тилни ўқитишда интеграл педагогик технологияларни синергетик асосда уйғунлаштирувчи, маданий-мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган мултимодал ўқув модели структуравий-контекстуал ўзаро интеграция, мослашувчанлик ва когнитив интерфаоллик каби дидактик имкониятлар асосида ишлаб чиқилган;
интерсубектив идрок асосида қурилган ва эпистемологик жиҳатдан интеграциялашган дидактик таъминотнинг самарадорлиги трансформацион ўқув конструксияси сифатида талабалар онгида рефлектив ҳамда ижтимоий фаол тафаккур механизмларини шакллантиришга хизмат қилувчи чет тилидаги ўқув қўлланмаларнинг беш компонентли функсионал интеграл тузилмани ишлаб чиқиш орқали исботланган;
тил ўқитишга йўналтирилган ўқув адабиётларини баҳолаш мезонлари “Cоунтрй Студй” модули учун яратилган ўқув консепсиясини дискурсив мулоқот моделига мослаштириш, маданиятлараро компетенсияни шакллантирувчи кроссмаданий контентдан фойдаланиш ҳамда таркибига ижтимоий-когнитив фикрлаш, семантик структуралаш ва прагматик мослашув компонентларини когнитив интерфаоллик ва контекстуал репрезентация асосида функсионал жиҳатдан интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
лингводидактик компонентлар орқали предметли тил муҳитини виртуал тарзда конструксияловчи, маданиятлараро медиацияни босқичма-босқич шакллантиришга хизмат қилувчи электрон ўқув воситаси асосида, хорижий тилни реал коммуникатив макон сифатида англаш имкониятини таъминлайдиган когнитив-мултимодал моделлаштириш технологиялари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилида янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш механизмлари боʻйисҳа олинган натижалар, ишлаб сҳиқилган методик ва амалий тавсийалар асосида:
хорижий тилни ўқитишда интеграл педагогик технологияларни синергетик асосда уйғунлаштирувчи, маданий-мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган мултимодал ўқув модели структуравий-контекстуал ўзаро интеграция, мослашувчанлик ва когнитив интерфаоллик каби дидактик имкониятлар асосида ишлаб чиқилганлиги хусусидаги илмий-назарий тавсиялардан “Cоунтрй студй” ўқув қўлланмасини, “Cоунтрй Студй анд Интерcултурал Cоммуниcатион” электрон веб иловасини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги 359-сон буйруғига асосан берилган 359-089 рақамли нашр рухсатномаси, Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк агентлигининг 2022-йил 11-августдаги ДГУ 18261-сон маълумотномаси). Натижада тил ўқитиш факултетлари талабаларининг материаллар, мултимедиа манбалари, веб-иловалар ресурсларидан мустақил фойдаланиш ва олинган маълумотларни таҳлил қилиш имконияти мавжудлиги туфайли чет тилидаги коммуникатив компетенсия кўникмаларини яхшилашга эришилган;
интерсубектив идрок асосида қурилган ва эпистемологик жиҳатдан интеграциялашган дидактик таъминотнинг самарадорлиги трансформацион ўқув конструксияси сифатида талабалар онгида рефлектив ҳамда ижтимоий фаол тафаккур механизмларини шакллантиришга хизмат қилувчи чет тилидаги ўқув қўлланмаларнинг беш компонентли функсионал интеграл тузилмани ишлаб чиқиш орқали исботланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислиги фанлари учун ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 17-январдаги 74/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўқув адабиётларининг мазмун-моҳияти такомиллаштирилган ҳамда ушбу материаллар тил ўқитиш факултети талабалар касбий савиясининг барқарор ўсиши самарадорлигини таъминлашга ёрдам берган;
тил ўқитишга йўналтирилган ўқув адабиётларини баҳолаш мезонлари “Cоунтрй Студй” модули учун яратилган ўқув консепсиясини дискурсив мулоқот моделига мослаштириш, маданиятлараро компетенсияни шакллантирувчи кроссмаданий контентдан фойдаланиш ҳамда таркибига ижтимоий-когнитив фикрлаш, семантик структуралаш ва прагматик мослашув компонентларини когнитив интерфаоллик ва контекстуал репрезентация асосида функсионал жиҳатдан интеграция қилиш орқали такомиллаштирилганлиги ҳақидаги тадқиқот натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Кенгашининг Эрасмус+ дастури асосида амалга оширилган 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 11-августдаги 2258-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган материаллар лойиҳа платформасини такомиллаштириш ва инглиз тилида машқ ва топшириқларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
лингводидактик компонентлар орқали предметли тил муҳитини виртуал тарзда конструксияловчи, маданиятлараро медиацияни босқичма-босқич шакллантиришга хизмат қилувчи электрон ўқув воситаси асосида, хорижий тилни реал коммуникатив макон сифатида англаш имкониятини таъминлайдиган когнитив-мултимодал моделлаштириш технологиялари такомиллаштирилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Самарқанд садоси” дастури ссенарийсида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 10-августдаги 01–12/299-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларга инглиз тили бўйича янги авлод дарсликларини муваффақиятли ишлаб чиқиш тамойиллари ҳақида маълумотлар берилган.