Кучкаров Азизбек Кахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий таомлардан ишлаб чиқилган рацион асосида кальций уролитиаз метофилактикасини такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена ва 14.00.31 – Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib2567.
Илмий раҳбарлар: Эрматов Низом Жуманкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кайнарбаева Майгул Сайдуллаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Қозоғистон Республикаси); Ахмедов Рустам Носирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сийдик йўлларида кальций оксалатли тошларни метафилактикасида маҳаллий пархез рационини ўзига хос хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор овқатланиш билан боғлиқ бўлган урологик хастликларда тузларнинг ҳосил бўлиши ҳайвон оқсиллари ва минерал тузларини кўп миқдорда истеъмол қилиш натижасида сийдикда калций ионлари, оксалатлар ва сийдик кислотаси концентрациясининг ошишига олиб келиши, шунингдек оқсиллик рационнинг гигиеник хусусиятлари тошни шакллантириш ва уларнинг кейинги резорбциясига сезиларли таъсир кўрсатиши исботланган;
калий оксалат уролитиазли беморларнинг кислота-ишқор мувозанатини ҳисобга олган ҳолда оптимал кунлик ва ҳафталик овқатланиш тартиби ўрнатилиб, кислота ҳосил қилувчи маҳсулотларнинг устунлиги тошнинг қайталаниш хавфини ошириши, ишқорий маҳсулотларнинг киритиш эса сийдикнинг биокимёвий таркибини нормаллаштириши туфайли туз ҳосил бўлишининг интенсивлиги рацион таркибига бғлиқлиги асосланган;
калций оксалат уролитиазли беморларда калций ва оксалат тузларнинг физиологик меъёрини таъминлашга қаратилган рацион беморларнинг сийдигида калций, оксалат, цитрат, сийдик кислотаси, мочевина ва сийдининг ишқорий муҳитини меъёрий даражасини таъмилаши, шунингдек касалликнинг қайталанишини олдини олишда мувозанатли минерал алмашинувининг асосий роли исботланган;
енгил диуретик ва ишқорий таъсирга эга миллий маҳсулотлардан ташкил топган кунлик рационнинг калций оксалат уролитиазли беморларда яллиғланишни камайтиришда, метаболик жараёнларни меъёрлаштиришда ва касалликнинг барқарор ремиссиясига ёрдам беришида самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий таомлардан ишлаб чиқилган рацион асосида кальций уролитиаз метафилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор овқатланиш билан боғлиқ бўлган урологик хастликларда тузларнинг ҳосил бўлиши ҳайвон оқсиллари ва минерал тузларини кўп миқдорда истеъмол қилиш натижасида сийдикда калций ионлари, оксалатлар ва сийдик кислотаси концентрациясининг ошишига олиб келиши, шунингдек оқсиллик рационнинг гигиеник хусусиятлари тошни шакллантириш ва уларнинг кейинги резорбциясига сезиларли таъсир кўрсатиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 5 сентябрда 1-сон билан тасдиқланган «Кальций оксалатли уролитиаз мeтафилактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 09.10.2024 йилдаги 153-П-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 25.10.2024 йилдаги 651-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: урологик хастликлардан кальций уролитиазни метапрофилактикасида кунлик рационининг таркибидаги туз сақловчи маҳсулотларнинг ортиқчалиги ва ортиқча оқсил сақловчи маҳсулотлари сон ва сифат кўрсаткичининг ўзгариши, овқатланиш билан боғлиқ бўлган тузларнинг ҳосил бўлишини ўзига хос бўлган гигиеник жиҳатлари ва уларнинг ўрнини исботлаш орқали, касалликни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 6000000-7000000 сўм бюджет маблағлари миллий таомлардан ишлаб чиқилган рацион асосида такомиллаштирилган кальций уролитиаз метафилактикасини амалга ошириш орқали айрув тизимининг фаолиятини тиклаш, тош касалликларини инструментал, лаборатор таҳлиллар асосида эрта ташхислаш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: калий оксалат уролитиазли беморларнинг кислота-ишқор мувозанатини ҳисобга олган ҳолда оптимал кунлик ва ҳафталик овқатланиш тартиби ўрнатилиб, кислота ҳосил қилувчи маҳсулотларнинг устунлиги тошнинг қайталаниш хавфини ошириши, ишқорий маҳсулотларнинг киритиш эса сийдикнинг биокимёвий таркибини нормаллаштириши туфайли туз ҳосил бўлишининг интенсивлиги рацион таркибига бғлиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 5 сентябрда 1-сон билан тасдиқланган «Кальций оксалатли уролитиаз мeтафилактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 09.10.2024 йилдаги 153-П-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 25.10.2024 йилдаги 651-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кальций оксалат уролитазли беморларнинг кунлик овқатланиш рациони таркибидаги витамин ва минерал сақловчи маҳсулотларининг сон ва сифат кўрсаткичларининг гигиеник таҳлили асосида касалланиш даражасининг ортишини овқатланиш тартиби ва нутриентив статусига боғлиқлигини илмий асослаш касалликни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 6000000-7000000 сўм бюджет маблағлари миллий таомлардан ишлаб чиқилган рацион асосида такомиллаштирилган кальций уролитиаз метафилактикасини амалга ошириш орқали айрув тизимининг фаолиятини тиклаш, тош касалликларини инструментал, лаборатор таҳлиллар асосида эрта ташхислаш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: калций оксалат уролитиазли беморларда калций ва оксалат тузларнинг физиологик меъёрини таъминлашга қаратилган рацион беморларнинг сийдигида калций, оксалат, цитрат, сийдик кислотаси, мочевина ва сийдининг ишқорий муҳитини меъёрий даражасини таъмилаши, шунингдек касалликнинг қайталанишини олдини олишда мувозанатли минерал алмашинувининг асосий роли исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 5 сентябрда 1-сон билан тасдиқланган «Кальций оксалатли уролитиаз мeтафилактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 09.10.2024 йилдаги 153-П-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 25.10.2024 йилдаги 651-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кальций оксалатли уролитазли беморларнинг кунлик ва ҳафталик овқатланиш рациони таркибидаги маҳсулотларнинг таҳлили асосида кальций ва оксалат тузларини меъёрини таъминлашга қаратилган маҳҳалий рацион орқали беморларнинг кунлик диурезни тиклаш ва сийдикдаги кальций, оксалат, цитрат, сийдик кислатаси, мочевина ва сийдининг ишқорий муҳити меъёрий даражасини таъминлаш орқали касалликни қайтланиши, асоратларни олдини олиш ва буйрак диализини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 6000000-7000000 сўм бюджет маблағлари миллий таомлардан ишлаб чиқилган рацион асосида такомиллаштирилган кальций уролитиаз метафилактикасини амалга ошириш орқали айрув тизимининг фаолиятини тиклаш, тош касалликларини инструментал, лаборатор таҳлиллар асосида эрта ташхислаш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: енгил диуретик ва ишқорий таъсирга эга миллий маҳсулотлардан ташкил топган кунлик рационнинг калций оксалат уролитиазли беморларда яллиғланишни камайтиришда, метаболик жараёнларни меъёрлаштиришда ва касалликнинг барқарор ремиссиясига ёрдам беришида самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 5 сентябрда 1-сон билан тасдиқланган «Кальций оксалатли уролитиаз мeтафилактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 09.10.2024 йилдаги 153-П-сон ва Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 25.10.2024 йилдаги 651-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кальций оксалат уролитаз ташхисланган беморларнинг саломатлик ҳолатини тиклаш, ташхисланган хасталик даражаларини аниқлаш, қайтланишини олдини олиш ва пациентларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган миллий маҳсулотлардан ташкил топган кунлик рационининг самарадорлиги баҳолаш алгортми асосида даволаш сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 6000000-7000000 сўм бюджет маблағлари миллий таомлардан ишлаб чиқилган рацион асосида такомиллаштирилган кальций уролитиаз метафилактикасини амалга ошириш орқали айрув тизимининг фаолиятини тиклаш, тош касалликларини инструментал, лаборатор таҳлиллар асосида эрта ташхислаш натижасида иқтисод қилинади.