Иманов Фурқат Ералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер ости конларининг меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш ва ишчиларда юрак-қон томир касалликлари профилактик чораларини ишлаб чиқиш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2700.
Илмий раҳбарлар: Хамрaкулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон профилактик тиббиёт илмий-тадқиқот институти (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ-кон саноати корхоналарида фаолият юритувчи ишчиларнинг юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланиши ва оғирлашишини олдини олишга қаратилган илмий жиҳатдан асосланган профилактик чора-тадбирлар тизимини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний зўриқиш ва меҳнатнинг оғирлилиги бўйича ер ости кон ишчиларининг меҳнат шароитлари зарарлилик ва хавфлилик даражаси 3.1–3.2 синфга мос келиши қон айланиш тизими касалликларини ривожланишининг касбий хавфининг асосий сабаби эканлиги аниқланган;
тажриба шароитида ва ишчилар қон зардобида умумий холестерин, триглитцеридлар, β-липопротеидлар ва липопротеид (а) даражаларининг қон айланиш тизими касалликларини эрта босқичларда аниқлашда энг сезгир кўрсаткичлар эканлиги исботланган;
ер ости кон ишчиларида қон айланиш тизими касалликларининг ривожланиш хусусиятлари ва даражасини ишлаб чиқариш омиллари таъсири остидаги касбий стажга қараб аниқлашда биокимёвий тестлар қўлланилиши энг информатив эканлиги исботланган;
«Атероклефит БИО» овқат қўшимчасини тажрибавий ҳайвонларда ва ер ости кон ишчиларида қўллашда липид алмашинувига кўп қиррали таъсир кўрсатиб, юрак-қон томир тизими фаолиятини нормаллаштириши, бузилган метаболик жараёнларни коррекция қилиши ва организмнинг резистентлигини ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер ости конларининг меҳнат шароитини гигиеник баҳолаш ва ишчиларда юрак-қон томир касалликлари профилактик чораларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: жисмоний зўриқиш ва меҳнатнинг оғирлилиги бўйича ер ости кон ишчиларининг меҳнат шароитлари зарарлилик ва хавфлилик даражаси 3.1–3.2 синфга мос келиши юрак-қон томир тизими касалликларини ривожланишининг касбий хавфининг асосий сабаби эканлиги аниқланганлиги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 12 февралда T-01/8-сон билан тасдиқланган «Ер ости конлари ишчиларида юрак-қон томир касалликларини профилактика услубини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 27.02.2025 йилдаги 15-сон, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.03.2025 йилдаги 151-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.03.2025 йилдаги 48-П-сон буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори сезгирликка эга биокимёвий тестларни жорий этиш ер ости кон ишчиларида юрак-қон томир тизими касалликларини эрта босқичда аниқлаш, реабилитация жараёнини тезлаштириш, шунингдек гипертония ва юрак ишемик касалликларини даволаш муддатларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: профилактика чора-тадбирлари туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврларини қисқартириш орқали ҳар бир ишчи ҳисобига ўртача 3409812 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: тажриба шароитида ва ишчилар қон зардобида умумий холестерин, триглитцеридлар, β-липопротеидлар ва липопротеид (а) даражаларининг юрак-қон томир тизими касалликларини эрта босқичларда аниқлашда энг сезгир кўрсаткичлар эканлиги исботланганлиги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 12 февралда T-01/8-сон билан тасдиқланган «Ер ости конлари ишчиларида юрак-қон томир касалликларини профилактика услубини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 27.02.2025 йилдаги 15-сон, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.03.2025 йилдаги 151-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.03.2025 йилдаги 48-П-сон буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори сезгирликка эга биокимёвий тестларни жорий этиш ер ости кон ишчиларида юрак-қон томир тизими касалликларини эрта босқичда аниқлаш, реабилитация жараёнини тезлаштириш, шунингдек гипертония ва юрак ишемик касалликларини даволаш муддатларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: профилактика чора-тадбирлари туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврларини қисқартириш орқали ҳар бир ишчи ҳисобига ўртача 3409812 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ер ости кон ишчиларида юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хусусиятлари ва даражасини ишлаб чиқариш омиллари таъсири остидаги касбий стажга қараб аниқлашда биокимёвий тестлар қўлланилиши энг информатив эканлиги исботланганлиги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 12 февралда T-01/8-сон билан тасдиқланган «Ер ости конлари ишчиларида юрак-қон томир касалликларини профилактика услубини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 27.02.2025 йилдаги 15-сон, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.03.2025 йилдаги 151-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.03.2025 йилдаги 48-П-сон буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори сезгирликка эга биокимёвий тестларни жорий этиш ер ости кон ишчиларида юрак-қон томир тизими касалликларини эрта босқичда аниқлаш, реабилитация жараёнини тезлаштириш, шунингдек гипертония ва юрак ишемик касалликларини даволаш муддатларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: профилактика чора-тадбирлари туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврларини қисқартириш орқали ҳар бир ишчи ҳисобига ўртача 3409812 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: «Атероклефит БИО» овқат қўшимчасини тажрибавий ҳайвонларда ва ер ости кон ишчиларида қўллашда липид алмашинувига кўп қиррали таъсир кўрсатиб, юрак-қон томир тизими фаолиятини нормаллаштириши, бузилган метаболик жараёнларни коррекция қилиши ва организмнинг резистентлигини ошириши асосланганлиги Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 12 февралда T-01/8-сон билан тасдиқланган «Ер ости конлари ишчиларида юрак-қон томир касалликларини профилактика услубини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўйича 27.02.2025 йилдаги 15-сон, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 25.03.2025 йилдаги 151-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.03.2025 йилдаги 48-П-сон буйруқлари асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/58-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори сезгирликка эга биокимёвий тестларни жорий этиш ер ости кон ишчиларида юрак-қон томир тизими касалликларини эрта босқичда аниқлаш, реабилитация жараёнини тезлаштириш, шунингдек гипертония ва юрак ишемик касалликларини даволаш муддатларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: профилактика чора-тадбирлари туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврларини қисқартириш орқали ҳар бир ишчи ҳисобига ўртача 3409812 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.