Сайфуллоева Азиза Ғуломжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда ўз-ўзига муносабат мотивацияси ривожланишининг психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/P1272
Илмий раҳбар: Останов Шухрат Шарифович, психология фанлари доктори (DSc), доцент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/04.01.2025.P.190.01
Расмий оппонентлар: Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор, Жабборов Хазрат Хусенович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда ўз-ўзига муносабат мотивациясини  ривожланишининг ижтимоий-психологик омилларини тадқиқ қилиш ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсмирлик даврининг ёшга оид психологик хусусиятларига кўра боланинг “Мен” образини индивидуаллаштирувининг психофизиологик ўзгаришларга боғлиқ эмоционал кечинмаларнинг амбивалент таъсирида намоён бўлишига асосланиб, шахсий хавотирланиш даражасининг йўналиш вектори шахснинг ўз-ўзига муносабат мотивациясини эмоционал қадриятларга боғлиқ ривожланишини таъминловчи психологик омил эканлиги далилланган;
ўсмирлик даврида ўз-ўзига муносабат мотивациясини ривожланишида катталар ва тенгдошлар билан мулоқотдаги низоларни ҳал қилиш учун танланган хулқ конструктивлигини шахснинг ўзига берадиган адекват баҳоси орқали намоён бўлишига эришиш зарурлиги туфайли ўзаро муносабатлардаги рақобатга интилишнинг ижтимоий тан олиниши эҳтиёжига боғлиқ равишда ҳамкорликка интилиш позициясига ўзгаришини таъминлаш муҳимлиги асосланган;
ўсмирларда конструктив ўз-ўзига муносабатнинг ривожланиши шахслараро мулоқотда рад этилишдан қўрқиш шахсий “Эго”нинг даражавий векторлари таъсирида бошқаларга индивидуал муносабатнинг шаклланишига олиб келганлиги туфайли аффилация мотивларининг “катталик ҳисси”га асосланган ижтимоий қўллаб-қувватланишга интилиш хусусиятини амалда намоён бўлишига йўналтирилганлиги билан боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмирда ўз-ўзига муносабат мотивациясини ривожлантириш учун шахснинг ўзига берадиган баҳосини адекватлаштириш, ўзини қабул қилиш орқали бошқаларни қабул қилиш хусусиятини намоён бўлишига эришиш зарурлигига асосланиб, аффилация мотивларини амалда ифодаланиш даражасига эмоцияларнинг амбиверт таъсирини рефлексив хусусиятлар орқали конструктив “Мен” шаклланишига йўналтириш муҳимлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда ўз-ўзига муносабат мотивацияси ривожланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўсмирлик даврининг ёшга оид психологик хусусиятларига кўра боланинг “Мен” образини индивидуаллаштирувининг психофизиологик ўзгаришларга боғлиқ эмоционал кечинмаларнинг амбивалент таъсирида намоён бўлишига асосланиб, шахсий хавотирланиш даражасининг йўналиш вектори шахснинг ўз-ўзига муносабат мотивациясини эмоционал қадриятларга боғлиқ ривожланишини таъминловчи психологик омил эканлиги далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 16-июндаги МУ-362а- сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети  Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги МУ-362-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирларда ўз-ўзига муносабат мотивсиясини ижтимоий-психологик омиллар орқали самарадорлигига эришилган. 
ўсмирлик даврида ўз-ўзига муносабат мотивациясини ривожланишида катталар ва тенгдошлар билан мулоқотдаги низоларни ҳал қилиш учун танланган хулқ конструктивлигини шахснинг ўзига берадиган адекват баҳоси орқали намоён бўлишига эришиш зарурлиги туфайли ўзаро муносабатлардаги рақобатга интилишнинг ижтимоий тан олиниши эҳтиёжига боғлиқ равишда ҳамкорликка интилиш позициясига ўзгаришини таъминлаш муҳимлиги асосланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 16-июндаги МУ-362а-сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулига фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги МУ-362-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирларнинг ўз-ўзига муносабат мотивациясини ривожлантиришнинг ижтимоий - психологик хусусиятларини  оширилган.
ўсмирларда конструктив ўз-ўзига муносабатнинг ривожланиши шахслараро мулоқотда рад этилишдан қўрқиш шахсий “Эго”нинг даражавий векторлари таъсирида бошқаларга индивидуал муносабатнинг шаклланишига олиб келганлиги туфайли аффилация мотивларининг “катталик ҳисси”га асосланган ижтимоий қўллаб-қувватланишга интилиш хусусиятини амалда намоён бўлишига йўналтирилганлиги билан боғлиқ эканлиги далилланган тавсиялардан Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 16 июндаги МУ-362а - сон буйруғи билан "Онтогенез психологияси. Дифференциал психология" модулини фаолиятга жорий этиш жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги МУ-362-сонли маълумотномаси). Натижада ўз-ўзига муносабат мотивацияси мезонларини самарали ривожлантиришга эришилган.
ўсмирда ўз-ўзига муносабат мотивациясини ривожлантириш учун шахснинг ўзига берадиган баҳосини адекватлаштириш, ўзини қабул қилиш орқали бошқаларни қабул қилиш хусусиятини намоён бўлишига эришиш зарурлигига асосланиб, аффилация мотивларини амалда ифодаланиш даражасига эмоцияларнинг амбиверт таъсирини рефлексив хусусиятлар орқали конструктив “Мен” шаклланишига йўналтириш муҳимлиги далилланганлиги илмий натижалардан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги МУ-362а-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги МУ-362-сон маълумотномаси). Натижада “Ўсмирларда ўз-ўзига муносабат мотивсиясини ижтимоий-психологик омиллар орқали таъминлаш модели”  ишлаб чиқилган  ва унинг самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish