Пирниязов Садикбай Койшибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистоннинг иқлими экстремал аҳоли пунктларида шаҳарсозлик-  ландшафт ташкиллаштиришнинг истиқболли йўналишларини тадқиқ қилиш», 18.00.02-“Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/А58.
Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.07.2024.А.20.11 рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юнусов Шукурулло Хайруллаевич, архитектура фанлари доктори (DSc);  Аташов Санжар Баходирович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбўйи минтақасидаги саҳроликлар ва аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, шаҳарсозлик-ландшафт ташкиллаштириш, уларнинг экологик шароитини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсимликларни ўсиши ноқулай бўлган, яъни қумлоқ тупроқлар, шўр тупроқлар, кучли шамолларни тўсиш каби шароитлари турлича ҳудудлар учун чидамли, хусусан,  Оролбўйи ҳудудларининг шўрланган тўпроғида ўса оладиган қуйидаги ўсимликлар: салянкалар, чингил, аморфа ботаси, саксовул, гребеншик (тамарикс), индигофера; қумлоқ тупроқларга экиш учун эса “пламофит”лар деб аталувчи ўсимликлар ассортименти ишлаб чиқилган;
иқлими ва тупроғи ноқулай шароитлардаги шимолий, марказий туманлари аҳоли пунктларида ландшафт архитектурасини шакллантирисда дарахтларни суғориш ва озуқлантириш учун саҳрога  яқин жойлашган шаҳарларнинг оқава сувларини ушбу ҳудудларга йўналтириш (Миср тажрибаси); қумлоқ тупроқлар ҳосилдорлигини оширишда Норвегияда ишлаб чиқилган “Суюк Наноглина”дан фойдаланиш; кун давомида қуёшдан энергия олиб, оқшом ўзидан атроф-муҳитга нур таратувчи  замонавий эгилувчан светодиодлардан фойдаланиш (Япония, Корея, Қозоғистон тажрибалари); ландшафт яратишда кичик геопластик боғ-парклар ҳамда замонавий фитомодул, фитопластик ва топиар шаклларидан фойдаланиш; хиёбонлар ва тротуар четига соя берувчи сунъий яшил деворларни қўллаш (Сингапур тажрибаси); Япониянинг “Қуруқ ва тошлоқ боғлари” усулидан фойдаланиш каби истиқболли йўналишлар аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг географик-иқлим шароити экстремал ҳисобланган шимолий ва марказий туманларининг аҳоли пунктлари аниқланиб, уларнинг харитаси ишлаб чиқилган;
иқлими экстремал бўлган шимолий, марказий ва Нукус шаҳри аҳоли пунктларида шаҳарсозлик-ландшафт ташкиллаштиришнинг Хитой, Миср, Норвегия, Исроил, Бирлашган Араб Амирлиги давлатлари каби хорижий ва маҳаллий (Қорақалпогистон, Навоий ва Джиззах вилоятлари туманлари аҳоли пунктларининг) тажрибаларни қўллаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши “Қорақалпоғистоннинг  иқлими 
экстремал аҳоли пунктларида шаҳарсозлик-ландшафт  ташкиллаштиришнинг  истиқболли йўналишларини тадқиқ қилиш” мавзуси бўйича эришилган илмий натижалар асосида:       
ўсимликларни ўсиши ноқулай бўлган, яъни қумлоқ тупроқлар, шўр тупроқлар, кучли шамолларни тўсиш каби шароитлари турлича ҳудудлар учун чидамли, хусусан,  Оролбўйи ҳудудларининг шўрланган тўпроғида ўса оладиган қуйидаги ўсимликлар: салянкалар, чингил, аморфа ботаси, саксовул, гребеншик (тамарикс), индигофера; қумлоқ тупроқларга экиш учун эса “пламофит”лар деб аталувчи ўсимликлар ассортименти ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Нукус шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг амалий ишларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 7-октябрдаги 01/18-2-3560-сон маълумотномаси; Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 2025 йил 16-апрелдаги 01-12/370-сон далолатномаси). Натижада Қорақалпогистон ваколатли ташкилотлари амалий ишларининг сифат даражаси ва бу минтақадаги экологик муаммолар эчимининг самарадорлиги ошган;
иқлими ва тупроғи ноқулай шароитлардаги шимолий, марказий туманлари аҳоли пунктларида ландшафт архитектурасини шакллантирисда дарахтларни суғориш ва озуқлантириш учун саҳрога  яқин жойлашган шаҳарларнинг оқава сувларини ушбу ҳудудларга йўналтириш (Миср тажрибаси); қумлоқ тупроқлар ҳосилдорлигини оширишда Норвегияда ишлаб чиқилган “Суюк Наноглина”дан фойдаланиш; кун давомида қуёшдан энергия олиб, оқшом ўзидан атроф-муҳитга нур таратувчи  замонавий эгилувчан светодиодлардан фойдаланиш (Япония, Корея, Қозоғистон тажрибалари); ландшафт яратишда кичик геопластик боғ-парклар ҳамда замонавий фитомодул, фитопластик ва топиар шаклларидан фойдаланиш; хиёбонлар ва тротуар четига соя берувчи сунъий яшил деворларни қўллаш (Сингапур тажрибаси); Япониянинг “Қуруқ ва тошлоқ боғлари” усулидан фойдаланиш каби истиқболли йўналишлар аниқланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси МЧЖ “Қорақалпоғистон шаҳар ва қишлоқ қурилиши лойиҳалаш институти”нинг аҳоли пунктларини шаҳарсозлик-ландшаф ташкиллаштириш ва архитектуравий лойиҳалаш ишларида фойдаланилган (Қорақалпогистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хо'жалиги вазирлигининг 2025 йил 29-сенябрдаги 03-07/01-3280-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси МЧЖ “Қорақалпогистон шаҳар ва қишлоқ қурилиш лойиҳалаш институти”нинг 2024 йил 22-августдаги 53/01-сон далолатномаси). Натижада Оролбоʻйи аҳоли пунктларини шаҳарсозлик-ландшафт ташкиллаштиришга ва ижтимоий самарадорликка эришилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг географик-иқлим шароити экстремал ҳисобланган шимолий ва марказий туманларининг аҳоли пунктлари аниқланиб, уларнинг харитаси ишлаб чиқилганлиги ҳамда иқлими экстремал бўлган шимолий, марказий ва Нукус шаҳри аҳоли пунктларида шаҳарсозлик-ландшафт ташкиллаштиришнинг Хитой, Миср, Норвегия, Исроил, Бирлашган Араб Амирлиги давлатлари каби хорижий ва маҳаллий (Қорақалпогистон, Навоий ва Джиззах вилоятлари туманлари аҳоли пунктларининг) тажрибаларни қўллаш зарурати асосланганлиги каби натижалар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Оролбўйи халқаро инновациа маркази” фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Оролбўйи халқаро инновация маркази”давлат муассасасининг 2024 йил 25-сентябрдаги 233-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳажми ва мазмуни сифат жиҳатидан яхшиланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish