Парманов Сарвар Аниваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабети бўлган беморларда йирингли-яллиғланиш касалликлари кечишини башорат қилиш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3909.
Илмий раҳбар: Матмуротов Қувондиқ Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор, Шоназаров Искандар Шоназарович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.В Вишневский номидаги миллий илмий-тадқиқот жарроҳлик маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарнинг турли йирингли-яллиғланиш касалликлари билан касалланган беморларни хирургик даволаш натижаларини жараённинг генерализациясини прогноз қилиш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш орқали яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет фонида йирингли-яллиғланиш касалликлари бўлган беморларда касаллик ривожланиш хавфи юқори бўлганида, йирингли жараённинг асосий қўзғатувчилари Streptococcus ва Staph.aureus эканлиги, улар Candida spp турининг замбуруғли инвазияси билан симбиозда бўлиши аниқланган;
қандли диабет билан оғриган беморларда йирингли яллиғланиш касалликларининг ривожланиш хавфини ҳисоблашнинг оптимал формуласи беморларнинг соғайиш частотасини 10,4% га ошириш, полиорган етишмовчилиги бўлган шахслар сонини 8,4% гача камайтириш ва ўлим кўрсаткичини 9,8 дан 3,6% гача камайтириши асосланган;
қандли диабет билан оғриган одамларда сепсисни ташхислашда лейкоцитар интоксикатсия индекслари ва қондаги прокалцитонин даражаси кўрсаткичларининг юқори маълумот берувчанлиги исботланган ва тизимли яллиғланиш реакция синдром ривожланишини акс эттириб, касаллик кечишини башорат қилиш шкаласи билан юқори даражада ўзаро боғлиқликка эга эканлиги аниқланган;
қандли диабет фонида йирингли-яллиғланиш касалликлари бўлган беморларда маҳаллий характердаги яллиғланиш жараёнининг ҳолатини, йирингли жараённинг тарқалиш хавфини ҳисобга олган ҳолда интоксикатсиянинг клиник мезонларини ва патологик жараённинг кечишини башорат қилишни ҳисобга олган ҳолда мултидиссиплинар жарроҳлик ёндашувининг зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2025 йил 15 январдаги 11-сонли Илмий-техник кенгаши хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: қандли диабет фонида йирингли-яллиғланиш касалликлари бўлган беморларда касаллик ривожланиш хавфи юқори бўлганида, йирингли жараённинг асосий қўзғатувчилари Streptococcus ва Staph.aureus эканлиги, улар Candida spp турининг замбуруғли инвазияси билан симбиозда бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонаси 16.08.2023 й. 137-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 7-сон шаҳар клиник шифохонаси 22.07.2024 й. 84-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликларида жарроҳлик инфекциясининг ривожланишида патологик жараённинг жойлашиши, зарарланган ўчоқдаги микрофлоранинг хусусияти ва маҳаллий яллиғланиш реакциясининг оғирлигини ҳисобга олиш кераклиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача ±5 кун учун ±3600800 сўм (Тошкент шаҳар Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонаси прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган формула ва шкаладан фойдаланиш натижасида ижобий натижалар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 12650000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Йирингли-яллиғланиш касалликларида асосий диагностика мезонлари жарроҳлик даволашни танлашда яллиғланиш жавоби маркерлари билан тўлдирилган клиник ҳолат ва маҳаллий статус маълумотларини комплекс баҳолашда ётади. Клиник ва лаборатория мезонларини солиштиришда касаллик кечишини прогноз қилиш шкаласи патологик жараённинг жойлашуви билан мутлоқ боғлиқдир.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабет билан оғриган беморларда йирингли яллиғланиш касалликларининг ривожланиш хавфини ҳисоблашнинг оптимал формуласи беморларнинг соғайиш частотасини 10,4% га ошириш, полиорган етишмовчилиги бўлган шахслар сонини 8,4% гача камайтириш ва ўлим кўрсаткичини 9,8 дан 3,6% гача камайтириши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонаси 16.08.2023 й. 137-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 7-сон шаҳар клиник шифохонаси 22.07.2024 й. 84-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жараён генерализациясини прогноз қилишда касалликни қўзғатувчи бактериал флорани таҳлил қилиш ёрдамида юмшоқ тўқималарнинг жарроҳлик инфекциясининг ривожланиш частотасини камайтириш, такрорий операциялар сонини қисқартириш ва қандли диабет фонида йирингли-яллиғланиш касалликлари билан касалланган беморларнинг ўлим ҳолатларини камайтиришга мувоффақ бўлинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами ±1250000 сўм сарфланади. Йирингли-яллиғланиш касалликларни фомула ва шкала ёрдамида башорат килинганда стационар даволаниш ±4 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич ±2880640 сўмни ташкил этади (бир нафар бемор учун). Хулоса: Қандли диабет фонида йирингли-яллиғланиш касалликлари билан касалланган беморларда ривожланиш хавфини ҳисоблашнинг оптимал формуласи (RP=SI x DW/SW) ишлаб чиқилган, унинг асосида баллар шкаласи бўйича юмшоқ тўқималарнинг жарроҳлик инфекциясининг ривожланиш хавфининг 4 даражаси ажратилади: 1. паст хавф – 5 баллгача; 2. ўртача хавф – 6-10 балл; 3. юқори хавф – 11-15 балл; 4. критик хавф – 16 баллдан юқори.
учинчи илмий янгилик: қандли диабет билан оғриган одамларда сепсисни ташхислашда лейкоцитар интоксикатсия индекслари ва қондаги прокалцитонин даражаси кўрсаткичларининг юқори маълумот берувчанлиги исботланган ва тизимли яллиғланиш реакция синдром ривожланишини акс эттириб, касаллик кечишини башорат қилиш шкаласи билан юқори даражада ўзаро боғлиқликка эга эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонаси 16.08.2023 й. 137-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 7-сон шаҳар клиник шифохонаси 22.07.2024 й. 84-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш жараёнининг ривожланишининг асосий клиник мезонлари, йирингли-яллиғланишнинг маҳаллий белгиларини оғирлиги нуқтаи назаридан жарроҳлик инфекциясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган жадаллашув хавфини аниқловчи мезонлар ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ишлаб чиқилган формула ва шкала ёрдамида операциясидан кейинги даврда касалликни жадаллашуви ва асоратларини камайганлиги билан одатда умумий ўртача 5 кун учун 2245000 сўм сарфланади (Тошкент шаҳар Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонаси прейскурантига кўра). Хулоса: Қандли диабетда йирингли-яллиғланиш касалликларини даволашнинг салбий натижаларининг асосий сабаблари жараённинг ривожланиш хавфини ҳисобга олмаслик ва яллиғланиш жараёнининг клиник кечишини прогноз қилиш мезонларининг йўқлигидир.
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабет фонида йирингли-яллиғланиш касалликлари бўлган беморларда маҳаллий характердаги яллиғланиш жараёнининг ҳолатини, йирингли жараённинг тарқалиш хавфини ҳисобга олган ҳолда интоксикатсиянинг клиник мезонларини ва патологик жараённинг кечишини башорат қилишни ҳисобга олган ҳолда мултидиссиплинар жарроҳлик ёндашувининг зарурлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонаси 16.08.2023 й. 137-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 7-сон шаҳар клиник шифохонаси 22.07.2024 й. 84-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Йирингли-яллиғланиш касалликларининг тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган оптимал шароитлар ўрганилди ва қандли диабет билан касалланган беморларда жарроҳлик стратегияси такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 5 кун учун 6890000 сўм (Тошкент шаҳар Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонаси прейскурантига кўра) сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 60% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: Шкала бўйича 5 баллгача бўлган натижаларда мутахасислар маслаҳати, ҳамроҳ касалликлар коррекцияси, жарроҳлик амалиётига тайёргарлик; 6-10 балл - мутахасислар маслаҳати, тезкор амалиёт; 11-15 балл - фаол инфузион ва ўрин босувчи даволаш муолажалари, шошилинч жарроҳлик амалиёти; 16 баллдан юқори ҳолатларда эса реанимацион чора-тадбирлар билан биргаликда ҳаётий кўрсатмага биноан шошилинч жарроҳлик амалиётини талаб этади. Жадаллашув хавфи ва жараён кечишини прогноз қилишни ҳисобга олган ҳолда, қандли диабет фонида юмшоқ тўқималарнинг йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс ташхислаш ва даволашнинг такомиллаштирилган жарроҳлик стратегияси даволаш натижаларини 81,2% дан 91,6% гача яхшилашга имкон берди, бунда ўлим ҳолатини 9,8% дан 3,6% гача, полиорган етишмовчилиги ривожланиши эса 18,8% дан 8,4% гача камайди.