Алимова Сарбиназ Зинатдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйидаги ондатра (Ондатра Зибетҳиcа) популяциясининг экологик тузилиши динамикаси», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/В940.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйидаги ондатра (Ондатра Зибетҳиcа) популяциясининг экологик тузилиши ва сон динамикасини баҳолашдан (Қаратерен ва Жалтирбас кўллари мисолида) иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи ландшафтларининг антропоген трансформацияси шароитида ондатра (Ондатра Зибетҳиcа) популяциясининг ёш ва жинсий таркиби шаклланишининг экологик механизмлари аниқланган;
Жанубий Оролбўйи шароитида ондатра (Ондатра Зибетҳиcа) популяциясининг экологик тузилишига ташқи ва ички популяцион омиллар таъсирининг дисперсия кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор антропоген трансформацияси шароитида ондатра популяциясининг озуқа захираси ва гидрорежим ҳолатига боғлиқ ёш ва жинс кўрсаткичларининг ўзгариши аниқланган;
Жанубий Оролбўйи табиий муҳити трансформацияси шароитида ондатра (Ондатра Зибетҳиcа) популяцияси сонини назорат қилишнинг илмий тавсиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйидаги Ондатра Зибетҳиcа популяциясининг экологик тузилиши динамикасини таҳлил қилиш бўйича олинган натижалари асосида:
ондатра (Ондатра Зибетҳиcа) популяцияси динамикаси ва зичлиги ҳолатининг экологик  мониторинги, ҳайвонлар популяцияси жамоаларининг яшовчанлигини сақлаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 19-апрелдаги № 01/01-3-156 сон маълумотномаси.). Натижада, ҳайвонларни муҳофаза қилиш, табиий экотизимларни сақлаш бўйича мақсадли тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳайвонлар сонининг динамикасида атроф-муҳит омилларининг қийматларини баҳолаш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи шароитида ондатра популяциясининг сон динамикаси ва репродуктив жараёнларига антропоген омиллар тасирини экологик баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 25-январдаги № 01/18-2-267 сон маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи табиий экотизимларига антропоген таъсир шароитида табиий муҳитни биоиндикация қилиш мақсадида тадбирлар ўтказиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish