Болтаев Машрабжон Искандаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ковуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шаклларини даволашда жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Tib1052.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01. 
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джураев Миржалол Дехканович  тиббиёт фанлари доктори ;Худойберганов Улуғбек Асатуллаевич тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шакллари билан касалланган беморларни жарроҳлик тактикаси такомиллаштириш йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш беморларда экзофит тури, кекса ва қария беморларда эндофит ва инфильтратив турлари кўп учраши ва белгиларнинг кеч намоён бўлиши сабабли, уларда     ёш беморларга нисбатан қовуқ саратони маҳаллий тарқалган ва асоратланган босқичларда кўп ташҳисланиши исботланган;
экстраперитонеал радикал цистэктомияни амалга ошириш учун экстраперитонеал кириш усули методикаси таклиф этилган бўлиб, у операциядан кейинги даврда ичак перисталтикаси эрта тикланиши нуқтаи назаридан муайян функционал афзалликларга эга бўлиб, ичак тутилиши ҳолатларини ҳамда шунга боғлиқ қайта операциялар заруратини камайтиришга хизмат қилиши исботланган;
ковуқ саратонининг тарқалган ва асоратланган шаклларини даволашда экстраперитонеал кириш усули орқали радикал цистэктомия ва стандарт чаноқ лимфа тугунларини диссекция қилишнинг асосий тактик ва техник жиҳатлари асосланган бўлиб, ушбу усул трансперитонеал киришда қорин бўшлиғидаги кузатиладиган турли асоратлардан сақланиш имконини бериши исботланган;
ковуқ саратонининг тарқалган ва асоратланган шаклларида радикал цистэктомия ҳамда стандарт лимфадиссекция амалиётини бажаришда экстраперитонеал кириш усули асоратларнинг 24,9%, амалиёт вақтининг 15-40 дақиқага ва ўрин-кунларнинг 33,5% га камайиши, даволаш қийматини 19,4% га камайтириши ҳисобига трансперитонеал кириш йўлига нисбатан афзаллиги исботланган; 
ковуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шаклларида такомиллашган алгоритмни қўллаш натижасида кириш йўлларининг тўғри танланиши, интраперитонеал асоратларнинг камайиши ҳисобига беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланиши ва даволаш самарадорлигини ошиши исботланган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 20  июндаги №20-сон қарорига кўра:
биринчи илмий янгилик: қовуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шакллари кекса ва қария ёшдаги шахсларда ёш беморларга нисбатан кўпроқ учраши аниқланганлиги 2025 йил 25 апрелдаги 17-и-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали хирургия бўлимида ва 2025 йил 28 апрелдаги 05-58-сонли буйруқ асосида Сирдарё филиали хирургия бўлимида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қария ва кекса ёшдаги шахсларда қовуқ саратонининг клиник ва ёшга оид хусусиятларини ҳисобга олиш, шунингдек, уларнинг операциядан кейинги даврга ва жарроҳлик асоратлари ривожланишига таъсир этувчи асосий хавф омиллари реабилитация муддатларини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: интра- ва операциядан кейинги асоратларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ва тактик чоралар беморларни стационарда қолиш муддатини 35,3% га камайтириш ва даволаш харажатларини 19,4% гача пасайтириш имконини берди. Хусусан, беморларнинг стационарда ётиши 17 кундан 11 кунгача қисқартирилди, асоратларни бартараф этишга қаратилган қўшимча муолажалар ва/ёки операциялар истисно қилинди. Натижада моддий харажатлар ўртача 727365 сўмдан 586392 сўмгача камайди. Хулоса: қовуқ саратонининг клиник ва ёшга оид хусусиятларининг операциядан кейинги даврга таъсири ҳамда периоперацион асоратлар ривожланишида ҳал қилувчи ўрин тутадиган хавф омиллари ва уларнинг сабаб-оқибат алоқаларини аниқлаш асоратларни бартараф этиш бўйича тактик ёндашувларни такомиллаштириш имконини беради. Бу 100 нафар бемор учун йиллик ҳисобда ўртача 14097300 сўм маблағ иқтисод қилинишига олиб келади. 
иккинчи илмий янгилик: экстраперитонеал радикал цистэктомияни амалга ошириш учун экстраперитонеал кириш усули методикаси таклиф этилган бўлиб, у операциядан кейинги даврда ичак перисталтикаси эрта тикланиши нуқтаи назаридан муайян функционал афзалликларга эга бўлиб, ичак тутилиши ҳолатларини ҳамда шунга боғлиқ қайта операциялар заруратини камайтиришга хизмат қилиши 2025 йил 25 апрелдаги 17-и-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали хирургия бўлимида ва 2025 йил 28 апрелдаги 05-58-сонли буйруқ асосида Сирдарё филиали хирургия бўлимида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги даврда ичак перисталтикаси эрта тикланиши натижасида ичак тутилиши ҳолатлари кўрсаткичи сезиларли даражада камайди. Бу беморларнинг жисмоний ҳолати тезроқ яхшиланишига, реабилитация муддатлари қисқаришига ва ҳаёт сифатининг ошишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: экстраперитонеал кириш орқали радикал цистэктомия бажарилганда, трансперитонеал киришга нисбатан, операциядан кейин ичак перисталтикаси 2 марта тезроқ тикланади; қорин бўшлиғидан дренажлар ўртача 4 кун аввал олиб ташланади; шилишли ичак тутилиши ҳолатлари 7 марта камроқ учрайди; стационарда қолиш муддати 41,7% га қисқаради. Қовуқ саратонли беморларни махсус стационарда 1 суткалик даволаш харажати ўртача 510000 сўмни ташкил этади. Беморларни комплекс даволаш учун ўртача 10 кунлик шифохонада ётиш зарур бўлади. Шундай қилиб, бир нафар беморни даволаш харажатлари ўртача 5651500 сўмни ташкил этади. Хулоса: экстраперитонеал кириш орқали радикал цистэктомия бажариш моддий харажатларни сезиларли даражада камайтиришга олиб келади. Агар бир нафар бемор учун даволаш харажатлари 5651500 сўмни ташкил этса ва стационарда ётиш муддати 41,7% га қисқартирилса, ҳар бир бемор учун моддий тежам 2359178 сўмни ташкил этади. Бу эса 100 нафар бемор учун йиллик ҳисобда 235917800 сўм миқдорида маблағ тежалишига олиб келади. 
учинчи илмий янгилик: қовуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шакллари билан касалланган беморларни даволашда экстраперитонеал кириш усули орқали радикал цистэктомия ва стандарт чаноқ лимфа тугунларини диссекция қилишнинг асосий тактик ва техник жиҳатлари аниқлаштирилганлиги 2025 йил 25 апрелдаги 17-и-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали хирургия бўлимида ва 2025 йил 28 апрелдаги 05-58-сонли буйруқ асосида Сирдарё филиали хирургия бўлимида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: радикал цистэктомияни амалга оширишда оптимал жарроҳлик тактикаси танланиши, аралашувни бажариш учун беморларни пухта саралаш ҳамда экстраперитонеал кириш усули техникасини тўғри бажариш натижасида операциядан кейинги асоратлар кўрсаткичи сезиларли даражада камайди. Бу стационарда даволаниш муддатларининг қисқариши ва беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: экстраперитонеал кириш орқали бажарилган радикал цистэктомияда трансперитонеал усулга нисбатан операциядан кейинги асоратлар 2,3 марта камроқ кузатилган, жумладан: III даражадаги оғирликдаги асоратлар — 2,4 марта камайган; IV даражадаги оғир асоратлар — 2,3 марта камайган; V даражадаги асоратлар (ўлим ҳолатлари) — 1,9 марта камайган. Натижада беморларнинг стационарда ётиши ўртача 5 ўрин/кунга камайган. Бир нафар бемор учун моддий тежам ўртача 2359178 сўмни ташкил этган. Хулоса: Беморларнинг стационарда ётиши ўртача 5 ўрин/кунга камайди. Бир бемор учун моддий харажатлар ўртача 2359178 сўмга камайди. Бу 100 нафар бемор ҳисобида йиллик 235917800 сўм миқдоридаги маблағ тежалишига олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: экстраперитонеал кириш усули қовуқ ва регионар лимфа тугунларига радикал цистэктомия ҳамда стандарт лимфаденэктомияни амалга ошириш учун муқобил усул эканлиги исботланганлиги 2025 йил 25 апрелдаги 17-и-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали хирургия бўлимида ва 2025 йил 28 апрелдаги 05-58-сонли буйруқ асосида Сирдарё филиали хирургия бўлимида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Экстраперитонеал ва трансперитонеал кириш усуллари орқали бажарилган радикал цистэктомиянинг узоқ муддатли натижалари — беш йиллик яшовчанлик кўрсаткичлари, кутилган умр давомийлиги медианаси ва ўртача яшаш даври бўйича ўртача қийматларда фарқ қилмайди. Иқтисодий самарадорлиги: экстраперитонеал кириш орқали бажарилган радикал цистэктомиядан сўнг операциядан кейинги асоратлар трансперитонеал усулга нисбатан 2,3 марта камроқ учрайди, бу эса беморнинг стационарда ётиши муддатини ўртача 5 ўрин/кунга қисқартиради. Бир нафар бемор учун моддий тежам ўртача 2359178 сўмни ташкил этади. Хулоса: бир беморга тўғри келадиган моддий тежам ўртача 2359178 сўмни ташкил этади. Бу эса 100 нафар бемор учун йиллик ҳисобда 235917800 сўм миқдорида маблағ тежалишига олиб келади.
бешинчи илмий янгилик: қовуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шакллари билан касалланган беморларда қовуқ саратонини даволаш самарадорлигини ошириш имконини берувчи даволаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги 2025 йил 25 апрелдаги 17-и-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали хирургия бўлимида ва 2025 йил 28 апрелдаги 05-58-сонли буйруқ асосида Сирдарё филиали хирургия бўлимида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Қовуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шакллари билан касалланган беморларни даволаш алгоритмидан фойдаланиш натижасида уларнинг яшовчанлик кўрсаткичи, ўртача умр давомийлиги ва ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: Қовуқ саратонли беморларни ишлаб чиқилган алгоритм асосида даволаш клиник вазиятдан келиб чиқиб оптимал жарроҳлик тактикаси танланишига, оператив аралашувни амалга ошириш учун беморларни пухта саралашга хизмат қилди. Бу эса операциядан кейинги асоратлар частотасини сезиларли даражада камайтириш, стационарда ётиш ва реабилитация даврларини қисқартириш имконини берди, натижада қовуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шакллари билан касалланган беморларни даволашнинг иқтисодий самарадорлиги ошди. Хулоса: операциядан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, стационарда қолиш ва реабилитация даврларини қисқартириш орқали қовуқ саратонининг маҳаллий тарқалган ва асоратланган шакллари билан касалланган беморларни даволашнинг иқтисодий самарадорлиги сезиларли даражада оширилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish