Джурабаева Мухаббат Хусановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўпка туберкулёзи билан оғриган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам моделларининг тиббий-иқтисодий асосланганлиги» 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Tib548.
Илмий маслахатчи: Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib160.01.
Расмий оппонентлар: Богородская Елена Михайловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саипова Нодира Сагдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпка туберкулёзи билан касалланган беморларни даволаш моделларини баҳолаш ва такомиллаштириш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда ўпка туберкулезини даволашда амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш модели клиник-иқтисодий томондан тиббий ёрдам кўрсатишда мақсадга мувофиқлиги асосланган;
илк бор Ўзбекистонда амбулатор моделининг ижтимоий шароит қониқарли ҳолатда нафас йўлларининг чегараланган туберкулез шаклларида, турғун соматик статусда ва ёндош касалликларнинг компенсация даврида юқори самарадорлиги исботланган;
илк бор ўпка туберкулезида тиббий ёрдам кўрсатишнинг моделини танлаб олишда касалликнинг клиник кечиши, бактерия ажратиши, коморбидлик, ижтимоий, руҳий ва иммунологик холати, даволашнишга риоя қилиши ва даво назорати, тиббий хизмат ресурслари хамда касаллик асоратлари мезонлари ишлаб чиқилган;
илк бор туберкулёзни нохуш натижалар хавфини аниқлашда клинико-фенотипик ва ижтимоий индикаторлар ишлаб чиқилган ва уларнинг даволашга мойиллик кўрсаткичларига нисбати даволаш самарадорлигини башорат қилиши аниқланган;
илк бор ўпка туберкулёзи билан касалланган беморларни клинико-лаборатор, ижтимоий ва иқтисодий индикаторлари ишлаб чиқилиши асосида кўп омилли таҳлил балл тизими персоналлаштирилган менеджмент асоссиз госпитализациялар сонини пасайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўпка туберкулёзи билан касалланган беморларни даволаш моделларини баҳолаш ва такомиллаштириш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишнинг клиник аҳамияти илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистонда ўпка туберкулезини даволашда амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш модели клиник-иқтисодий томондан тиббий ёрдам кўрсатишда мақсадга мувофиқлиги асосланганлиги бўйича таклифлар РИФваПИАТМ Илмий Кенгашининг 2023 йил 24 мартдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган «2015–2020 йилларда Тошкент шаҳрида “ўпка туберкулёзини химиотерапия бошланган илк кундан амбулатор даволаш модели”ни жорий этиш тажрибаси» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 23 январ, №30-сон буйруқ); Наманган вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №01-2/6-сон буйруқ); Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 30 январ, №10Т-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: туберкулёзга чалинган беморлар учун тиббий ёрдамнинг сифат ва мавжудлигини ошириш, стационарларга тушаётган юкни камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимининг ресурсларини тежашга хизмат қилади. Оптималлаштирилган моделларнинг жорий этилиши беморларнинг даволанишга риоя қилиш даражасини оширади, касалликнинг тарқалишини ва ўлим ҳолатларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ўпка туберкулёзини амбулатор даволаш модели жорий этилиши бир нафар беморга даволашнинг интенсив фазаси (56 кун) мобайнида давлат бюджети маблағларидан ўртача 12569256 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: ўпка туберкулёзини амбулатор даволаш моделини клиник амалиётга жорий этиш орқали харажатлар сезиларли даражада қисқартирилди, бу эса соғлиқни сақлаш тизимининг ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик илк бор Ўзбекистонда амбулатор моделининг ижтимоий шароит қониқарли ҳолатда нафас йўлларининг чегараланган туберкулез шаклларида, турғун соматик статусда ва ёндош касалликларнинг компенсация даврида юқори самарадорлиги бўйича тавсиялар РИФваПИАТМ Илмий Кенгашининг 2023 йил 24 мартдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган «2015–2020 йилларда Тошкент шаҳрида “ўпка туберкулёзини химиотерапия бошланган илк кундан амбулатор даволаш модели”ни жорий этиш тажрибаси» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 23 январ, №30-сон буйруқ); Наманган вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №01-2/6-сон буйруқ); Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 30 январ, №10Т-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: амбулатор даволашга беморларнинг етиши яхшиланиши туберкулёз туфайли келиб чиқадиган ижтимоий юкни камайтиришга хизмат қилади. Индивидуаллаштирилган ёндашувлар беморларнинг ҳаёт сифатини оширади, ногиронлик ҳолатларини камайтиради ва уларнинг ижтимоий мослашувини яхшилайди. Бу, шунингдек, меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириш ва ижтимоий интеграцияни яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор даволаш учун беморларни саралаш бўйича такомиллаштирилган мезонларни қўллаш орқали интенсив терапия фазаси (56 кун) мобайнида ҳар бир беморни даволаш харажатлари ўртача 72%гача бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: таклиф этилган мезонларни клиник амалиётга жорий этиш соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли даражада иқтисодий афзалликни таъминлади.
учинчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда бор ўпка туберкулезида тиббий ёрдам кўрсатишнинг моделини танлаб олишда касалликнинг клиник кечиши, бактерия ажратиши, коморбидлик, ижтимоий, руҳий ва иммунологик холати, даволашнишга риоя қилиши ва даво назорати, тиббий хизмат ресурслари хамда касаллик асоратлари мезонлари бўйича тадқиқот натижалари РИФваПИАТМ Илмий Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Беморларнинг хавф профили ва ноқулай натижаларнинг предикторлари: ўпка туберкулёзини амбулатор даволашни ташкил этишга ёндашувлар» мавзусидаги услубий тавсияномада акс эттирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №14-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №12-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №27-сон буйруқ) амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иқтисодий жиҳатдан мақбулроқ тиббий ёрдам моделларини аниқлаш, мавжуд ресурслар доирасида кўпроқ беморларни қамраб олиш, тиббий ёрдамнинг мавжудлигини яхшилаш, узоқ муддатли госпитализацияни қисқартириш, натижада беморларнинг ижтимоий яккаланишини камайтириш ва уларнинг терапияга риоя қилиш даражасини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тўлиқ стационар моделидан альтернатив тиббий ёрдам шаклларига ўтиш орқали бир нафар бемор учун бир кунда давлат бюджети маблағларидан 224451 сўмгача тежамкорликка эришиш мумкин. Хулоса: олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, амбулатор даволаш модели стационарларга тушаётган юкни камайтиради ва даволаш самарадорлигини оширади, бу эса соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли маблағ тежамкорлигини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор туберкулёзни нохуш натижалар хавфини аниқлашда клинико-фенотипик ва ижтимоий индикаторлар ишлаб чиқилган ва уларнинг даволашга мойиллик кўрсаткичларига нисбати даволаш самарадорлигини башорат қилиши асосидаги натижалар РИФваПИАТМ Илмий Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Беморларнинг хавф профили ва ноқулай натижаларнинг предикторлари: ўпка туберкулёзини амбулатор даволашни ташкил этишга ёндашувлар» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №14-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №12-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №27-сон буйруқ) амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлишги: таклиф қилинган моделлар барқарор ёрдамни таъминлайди, жумладан ижтимоий эҳтиёжманд гуруҳларга, хизматларни децентрализация қилиш, мобил гуруҳлар ва масофадан кузатиш орқали. Бу даволашга тўсиқларни камайтиради, беморларни даволаш жараёнига жалб қилади ва терапия жараёнида ҳаёт сифати яхшиланишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мослаштирилган ташкилотчилик моделларини жорий этиш (видеоназоратли даволаш ва мобил бригадаларни ўз ичига олиб) бюджетдан бир бемор учун 56 кунда 12569256 сўмгача харажатларни қисқартириш имконини беради. Хулоса: маҳаллий шароитларга мослаштирилган ташкилий ёндашувлар даволаш самарадорлигини йўқотмасдан бюджет маблағларини сезиларли даражада тежаш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: илк бор ўпка туберкулёзи билан касалланган беморларни клинико-лаборатор, ижтимоий ва иқтисодий индикаторлари ишлаб чиқилиши асосида кўп омилли таҳлил балл тизими персоналлаштирилган менеджмент асоссиз госпитализациялар сонини пасайтириши асосида таклифлар РИФваПИАТМ Илмий Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Беморларнинг хавф профили ва ноқулай натижаларнинг предикторлари: ўпка туберкулёзини амбулатор даволашни ташкил этишга ёндашувлар» мавхусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №14-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №12-сон буйруқ); Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №27-сон буйруқ) амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: туберкулёз касалларига амбулатор ёрдам кўрсатишнинг мавжудлигини ва сифатини яхшилашда намоён бўлади, бу эса даволаш учун керакли вақтни қисқартиришга ва беморларнинг ижтимоий мослашув даражасини оширишга хизмат қилади. Амбулатор даволашга танлов стратегиясини қўллаш стационарларга юкни камайтириб, эрта меҳнат қобилиятини тиклашга ёрдам беради ва беморларни оддий ижтимоий ҳаётга тезроқ қайтишини таъминлайди, бу эса касаллик туфайли юзага келган ижтимоий юкни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган стратегияни жорий этиш ҳар бир беморнинг интенсив даволаш босқичида бюджетдан ўртача 6284628 сўм миқдоридаги молиявий харажатларни қисқартиришга имкон беради. Хулоса: таклиф қилинган амбулатор даволаш стратегиясини клиник амалиётга жорий этилиши бюджет харажатларини камайтиришга олиб келган муҳим иқтисодий фойда бериш имконини беради.