Каримова Мухтасар Исроилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарни бошқаришда ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш (қурилиш саноати материаллари корхоналари мисолида)», 08.00.13 – Менежмент ҳамда 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.I.PhD/Iqt2822.
Илмий раҳбар: Хонкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Исроил Усманович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари саноати корхоналарини бошқаришда ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ишлаб чиқариш қувватларидан интеграциялашган ва адаптив фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона ресурсларининг моддий-техник, меҳнат ва инновацион салоҳиятини ўзаро узвий боғлиқ ва уйғун ҳолда бошқариш, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни ташқи бозор шароити, технологик ривожланиш ва ички ташкилий ўзгаришларга мос равишда динамик тарзда оптималлаштириш имкониятлари нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
қурилиш материаллари корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолашда интеграл кўрсаткич натижалари асосида “юқори” (0,86 ≤ Иқю ≤ 1,00), “барқарор” (0,71 ≤ Иқб ≤ 0,85), “ўрта” (0,51 ≤ Иқў ≤ 0,70), “паст” (0,31 ≤ Иқп ≤ 0,50), “қониқарсиз” (0 ≤ Иққ ≤ 0,30) миқдорий чегаралар доирасида мақбул даражада фойдаланишни та'минлаш асосланган;
корхоналарда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи рақамлаштириш ва инновацион технологиялар асосида бошқарув модели доирасида экологик хавфсизлик, ресурс тежамкорлиги ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича автоматик мониторинг тизимларини жорий этиш орқали энергия сарфи (15–20%), таннарх (10–15%) нинг пасайиши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг (20–25%) ошиши чегаралари асосланган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати фаолиятига та'сир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида Ўзқурилишсаноат уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарни бошқаришда ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ишлаб чиқариш қувватларидан интеграциялашган ва адаптив фойдаланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона ресурсларининг моддий-техник, меҳнат ва инновацион салоҳиятини ўзаро узвий боғлиқ ва уйғун ҳолда бошқариш, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни ташқи бозор шароити, технологик ривожланиш ва ички ташкилий ўзгаришларга мос равишда динамик тарзда оптималлаштириш имкониятлари нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Сифат менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ишлаб чиқариш қувватларидан “интеграциялашган ва адаптив фойдаланиш” тушунчларининг иқтисодий мазмуни бўйича кенгроқ билим ва кўникмалар шакллантириш имкони яратилган;
қурилиш материаллари корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолашда интеграл кўрсаткич натижалари асосида “юқори” (0,86 ≤ Иқю ≤ 1,00), “барқарор” (0,71 ≤ Иқб ≤ 0,85), “ўрта” (0,51 ≤ Иқў ≤ 0,70), “паст” (0,31 ≤ Иқп ≤ 0,50), “қониқарсиз” (0 ≤ Иққ ≤ 0,30) миқдорий чегаралар доирасида мақбул даражада фойдаланишни та'минлаш таклифи Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2024-йил 13-майдаги 02/15-1115-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш бўйича таклиф этилган интеграл кўрсаткичлар мезонлари “Фарғона вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда қўлланилиб, ушбу мезонлар асосида қувватлардан фойдаланиш даражаси баҳоланди ва манзилли бошқарув чораларини белгилаш имконияти яратилади;
корхоналарда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи рақамлаштириш ва инновацион технологиялар асосида бошқарув модели доирасида экологик хавфсизлик, ресурс тежамкорлиги ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича автоматик мониторинг тизимларини жорий этиш орқали энергия сарфи (15–20%), таннарх (10–15%) нинг пасайиши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг (20–25%) ошиши чегаралари асослаш таклифи Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2024 йил 13 майдаги 02/15-1115-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш қувватлари мониторинги, ресурслардан фойдаланиш ҳолатини реал вақт режимида кузатиш ва таҳлил қилиш имкониятлари яратилди. Шу асосда ишлаб чиқариш жараёнлари устидан назорат кучайтирилди, қарор қабул қилиш тезлиги ошди ҳамда корхоналарда қувватлардан фойдаланиш самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланади;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати фаолиятига та'сир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида Ўзқурилишсаноат уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси фаолиятига жорий этилган (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2024-йил 13-майдаги 02/15-1115-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий ва республика миқёсида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш имконияти яратилди. Жумладан, ишлаб чиқариш ҳажми, инвестиция эҳтиёжлари ва меҳнат ресурсларига бўлган талаб олдиндан аниқланиб, асослантирилган ҳолда ресурсларни тақсимлаш, инфратузилма ривожи ва инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича манзилли қарорлар ишлаб чиқилади.