Саломова Сарвиноз Салимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нефт-газ саноати корхоналари молиявий барқарорлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти, 08.00.07- “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. DSc/Iqt828 
Илмий маслаҳатчи: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабоева иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидкамолов Муҳаммадхўжа Собирхўжа ўғли  иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хусанов Қахрамон Нишонович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефт-газ саноати корхоналари молиявий барқарорлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Финанcиал Мулти-Стаге Барқарорлик Индекси (ФМСБ) методологияси негизида нефт-газ саноати корхоналари молиявий барқарорлигини «инқирозли ҳолат» (0–40%), «нобарқарорлик» (41%–60%), «мўтадил ҳолат» (61%– 80%), «мутлақ барқарорлик» (81%–100%) даражалари шкаласи орқали баҳолашнинг методик ёндашуви таклиф этилган; 
интеграллашган ресурс, инсон капитили ва молиявий самарадорлик мувофиқлиги ҳамда ички омилларни тартибга солишга кўра ташқи молиявий хавфларга иммунитетни ривожлантириш кабилар негизида “Кўп қатламли молиявий барқарорлик индекслаш модели” асосланиб, аналитик платформа сифатида тавсия этилган;
нефт-газ саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини баҳолаш ёндашуви интеграл тарзда молиявий барқарорлик (Мбк), молиявий мослашув-чанлик (Ммк) ва молиявий салоҳият (Мск) билан макроиқтисодий омилларни мувофиқлигда баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
нефт-газ саноати корхоналари барқарорлигини стратегик бошқарув механизми барқарорликни “ресурс–ташкилий–прогнозлашув” жараёнлари мувофиқлигида таъминлашга кўра такомиллаштирилган;
нефт-газ саноати корхоналари барқарорлигига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликка кўраи кўп вариантли эконометрик моделлари негизида (автономия, молиявий ричаг, жорий ва абсолют ликвидлилик, капитаталнинг манбалар билан таъминланганлиги, қарзга хизмат кўрса-тиш) 2030-йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефт-газ саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг методологик-услубий таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
Финанcиал Мулти-Стаге Барқарорлик Индекси (ФМСБ) методологияси негизида нефт-газ саноати корхоналари молиявий барқарорлигини «инқирозли ҳолат» (0-40%), «нобарқарорлик» (41% – 60%), «мўтадил ҳолат» (61% – 80%), «мутлақ барқарорлик» (81% – 100%) даражалари шкаласи орқали баҳолашнинг методик ёндашувига асосланган таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли “Бухоро НҚИЗ” томонидан “Корхона молиявий барқарорлигини мониторинг қилиш бўйича ички регламент”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 13- июндаги 03-18-8-585-сонли маълумотномаси). Таклиф нефт-газ саноати корхоналари молиявий барқарорлигини услубий жиҳатдан баҳолашнинг аниқлаш даражасини оширишга кўра бошқарув қарорларининг натижадорлиги оширишга муайян даражада хизмат қилган;
интеграллашган ресурс, инсон капитили ва молиявий самарадорлик мувофиқлиги ҳамда ички омилларни тартибга солишга кўра ташқи молиявий хавфларга иммунитетни ривожлантириш кабилар негизида “Кўп қатламли молиявий барқарорлик индекслаш модели” ва ундан аналитик платформа сифатидаги тавсия “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Молиявий барқарорликни индекслаш ва прогнозлашнинг интеграцион ахборот тизими”ни ишлаб чиқишда ва амалий фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2025-йил 13- июндаги 03-18-8-585-сонли маълумотномаси). Таклиф нафақат ҳозирги ҳолатни баҳолаш, балки стратегик қарорларни прогнозлаш, таваккал даражасини аниқлаш ва инвестицион ссенарийларни модулясиялаш имконини кенгайтиришга ва АЖ харажатларини 2,2 фоизга камайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
нефт-газ саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини баҳолаш ёндашуви интеграл тарзда молиявий барқарорлик (Мбк), молиявий мослашув-чанлик (Ммк) ва молиявий салоҳият (Мск) билан макроиқтисодий омилларни мувофиқлигда баҳолашга кўра такомиллаштириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Мбк–Ммк–Мск интеграцион баҳолаш ва мониторинг тизими”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 13- июндаги 03-18-8-585-сонли маълумотномаси). Таклиф акциядорлик жамияти молиявий харажатларини 2,1 % га камайтиришда муайян даражада хизмат қилинган;
нефт-газ саноати корхоналари барқарорлигини стратегик бошқарув механизми барқарорликни “ресурс–ташкилий–прогнозлашув” жараёнлари мувофиқлиги бўйича таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Ресурс–Ташкилий–Прогнозлашув асосидаги молиявий барқарорликни стратегик бошқаришнинг интеграцион тизими”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 13- июндаги 03-18-8-585-сонли маълумотномаси). Таклиф нефт-газ саноати корхоналари молиявий барқарорлигини тегишлигига кўра модулясияловчи динамик тизим тартибида баҳолаш методик ёндашувининг самарадорлигини оширишгава АЖ молиявий барқарорлик кўрсаткичини 1,15 баробаргача яхшиланишига муайян даражада хизмат қилган;
нефт-газ саноати корхоналари барқарорлигига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликка кўраи кўп вариантли эконометрик моделлари негизида (автономия, молиявий ричаг, жорий ва абсолют ликвидлилик, капитаталнинг манбалар билан таъминланганлиги, қарзга хизмат кўрса-тиш) 2030-йилгача прогноз қийматлари бўйича таклиф “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Нефт-газ корхоналарининг молиявий барқарорлигини эконометрик прогнозлаш модели”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2025-йил 13- июндаги 03-18-8-585-сонли маълумотномаси). Таклиф тизимнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш истиқболли прогноз ссенарийларининг аосланиш даражаси юқорилигига кўра 2024-2030 йиллар учун инвестицион дастурини сифатли шакллантиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish