Ибрагимова Нодира Шухратжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уруш мавзусидаги романларда шахс маънавияти шаклланиши жараёнининг фалсафий талқини” (Нобел мукофоти совриндорлари ижоди мисолида) 09.00.07 – Маънавият тарихи ва назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.1.PhD/Fal1262
Илмий раҳбар: Давлатов Олимжон Давлатович, фалсафа доктори (PhD), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: Эрназаров Файзулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор. Омонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
уруш мавзусидаги романларда шахс маънавияти шаклланиши жараёнининг бадиий-фалсафий талқинини яратишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“маънавият тарихи ва назарияси” ихтисослиги доирасида уруш категориясининг моҳияти, унинг инсон маънавиятига таъсири, ижтимоий муҳитда шаклланиш механизмлари (таққослаш, ҳукмронлик истаги, таҳдидга жавоб бериш, зиддиятлар) фалсафий-мантиқий тизим сифатида асосланган;
уруш мавзусидаги асарларни туркумлаштириш мезонлари қиёсий тадқиқ этилиб, Э.Хемингуей ва С.Алексеевич асарлари мисолида ХХ-аср жаҳон адабиётида инсоннинг маънавий-руҳий қудрати ҳар қандай қурол ва зўравон режимдан устун ва қудратли ижтимоий ҳодиса сифатида талқин этилганлиги исботланган;
уруш мавзусидаги романлар маънавий-аксиологик, ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан инсониятнинг маънавий инқирозига ва умуминсоний қадриятларга таъсир кўрсатадиган салбий оқибатларининг сабаблари тизимлаштирилган;
уруш мавзусига оид асарларда тарихий хотира ва маънавий сабоқ, инсон ҳаётидаги ўлим ҳақиқати, йўқотишлар даҳшати, тинчлик ва бағрикенгликка асосланган маънавий қадриятларнинг шаклланиши, уларнинг шахс маънавий камолотига кўрсатадиган таъсири фалсафий нуқтаи назаридан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уруш мавзусидаги романларда шахс маънавияти шаклланиши жараёнининг фалсафий талқинига оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“маънавият тарихи ва назарияси” ихтисослиги доирасида уруш категориясининг моҳияти, унинг инсон маънавиятига таъсири, ижтимоий муҳитда шаклланиш механизмлари (таққослаш, ҳукмронлик истаги, таҳдидга жавоб бериш, зиддиятлар) фалсафий-мантиқий тизим сифатида асосланган назарий хулоса ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2023-2024 йиллардаги тасдиқланган режа асосида амалга оширилган конференция, форум ва тақдимотларда ижодий фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 18-мартдаги 329-сон маълумотномаси) Натижада, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган конференция, форум ва тақдимотларнинг самарадорлигига хизмат қилган;
уруш мавзусидаги асарларни туркумлаштириш мезонлари қиёсий тадқиқ этилиб, Э.Хемингуей ва С.Алексеевич асарлари мисолида ХХ-аср жаҳон адабиётида инсоннинг маънавий-руҳий қудрати ҳар қандай қурол ва зўравон режимдан устун ва қудратли ижтимоий ҳодиса сифатида талқин этилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ““Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасида телеканал орқали амалий натижаларга йўналтириш ва ижтимоий тарбияга ҳисса қўшиш мақсадида соҳага оид кўрсатувларнинг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ““Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасининг 2025-йил 4-февралдаги 1-09-113-сон далолатномаси). Натижада, телевидение орқали намойиш этилаётган уруш ва тинчлик мавзусидаги асарларда берилган умуминсоний қадриятлар ҳамда ижтимоий-ахлоқий тарбия соҳасидаги ғояларни аҳолининг кенг қатламига етказишда хизмат қилган;
уруш мавзусидаги романлар маънавий-аксиологик, ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан инсониятнинг маънавий инқирозига ва умуминсоний қадриятларга таъсир кўрсатадиган салбий оқибатларининг сабабларига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан “УзРепорт ТВ” ахборот агентлиги томонидан тасвирга олинган “Битмас хазина” кўрсатуви дастури ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“УзРепорт ТВ” ахборот агентлигининг 2025-йил 31-январдаги 5-сон далолатномаси). Натижада, “Битмас хазина” кўрсатувини суратга олишда методологик манбаа сифатида эътироф этилган;
уруш мавзусига оид асарларда тарихий хотира ва маънавий сабоқ, инсон ҳаётидаги ўлим ҳақиқати, йўқотишлар даҳшати, тинчлик ва бағрикенгликка асосланган маънавий қадриятларнинг шаклланиши, уларнинг шахс маънавий камолотига кўрсатадиган таъсири бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан “Янги аср авлоди” нашриётида 2024-йил давомида ўтказилган “Таржимонлар билан учрашув”, “Маҳорат дарси”, “Шахсий хона” асари тақдимоти, ноширлар ва муаллифлар семинарида, “Китоб клуби” каби учрашувларда фойдаланилган (“Янги аср авлоди” нашриётининг 2025-йил 27-январдаги 5-сон далолатномаси). Натижада, уруш мавзусидаги романларда инсонлар образларини илмий таснифлаш ва уни шахс маънавий камолотига таъсирини холисона баҳолаш бўйича илмий-назарий хулосалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.