Мадаминов Абдувахабжон Ахмаджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Инновацион технологияларнинг жамият тараққиётига функсионал таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари”
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal1228
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юнусов Камалдин Абзалович сиёсий фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Назар Ҳакимов фалсафа фанлари доктори, профессор. Исмоилов Махамадихон Исроилович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион технологияларнинг жамият тараққиётига функсионал таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион технологияларнинг категориал мазмун-моҳияти ва янги илмий-консептуал талқини ҳамда амал қилиш хусусиятларини креатив фаоллик (яратувчи, ижодкор) ва интеллектуал салоҳиятни (ақлий, ижодий) ҳаётга тадбиқ этишга ундовчи вазифалари асосланган;
инновацион технологияларнинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётида ўзига хос жиҳатларини маънавий-ахлоқий императивларнинг (юксак маънавий ахлоқий қадриятлар) илмий-техник янгиланишларга тўсиқ бўлмаслиги очиб берилган;
жамият ҳаётининг эркинлаштиришда инновацион технологияларни функсионал таъсирини ёшларни вояга етказишнинг янги моделлари (рационалистик усул, тизимли таҳлил метод)ни шакллантириш зарурлиги асосланган;
инновацион технологияларнинг жамият ва инсон капиталини юксалтиришга нисбатан функсионал таъсир этишини бир-биридан фарқли томонлари (билимдонлик, креативлик, интеллектуал қабул қилиш) очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион технологияларнинг жамият тараққиётига функсионал таъсирининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари боъйича олинган тадқиқот натијалари асосида:
инновацион технологияларнинг категориал мазмун-моҳияти ва янги илмий-консептуал талқини ҳамда амал қилиш хусусиятларини креатив фаоллик (яратувчи, ижодкор) ва интеллектуал салоҳиятни (ақлий, ижодий) ҳаётга тадбиқ этишга ундовчи вазифаларига оид илмий янгиликларидан Қирғизистон Республикаси И.Раззаков номидаги Қирғиз давлат техника университетининг Қизил-Қия филиалида “Инновацион технологияларнинг жамият тараққиётига функсионал таъсирининг ижтимоий фалсафий жиҳатлари” мавзусида профессор-ўқитувчи ва талабаларга маъруза машғулотини ўтишда фойдаланилган (Қирғизистон Республикаси И.Раззаков номидаги Қирғиз давлат техника университетининг Қизил-Қия филиалининг 2020-йил 21-декабрдаги №115 Маълумотнома). Натижада, инновацион технологияларни жамият ҳаётидаги ижтимоийлашувидаги технологик омилларни юксалишига хизмат қилган;
инновацион технологияларнинг категориал мазмун-моҳияти ва янги илмий- консептуал талқини ҳамда амал қилиш хусусиятларини креатив фаоллик (яратувчи, ижодкор) ва интеллектуал салоҳиятни (ақлий, ижодий) ҳаётга тадбиқ этишга ундовчи илмий янгиликларидан кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда хусусан, “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда илмий янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиокомпания” давлат муассасасининг 2024-йил 16-сентябрдаги 05-09-1459-сон Далолатномаси). Натижада кўрсатувларда давлатнинг инновациён янгиланиш дастурини шакллантириш, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланиш ва янги авлод кадрларини тайёрлашга хизмат қилган.
-инсон капиталини самарадорлигини оширишда инновацион технологияларнинг функсионал таъсиринегизида инновацион изланишлар билан маънавий-ахлоқий тамойиллар ўртасида ўзаро боғлиқлик, ҳамдабир-бирларидан фарқли томонлари-билимдонлик, креативлик, интеллектуал қабул қилиш, илмийликни ошиб бориши) жиҳатларига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Экологик партиясининг конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек маданий- гуманитар соҳалардаги тадбирларини ташкил этишда фойдаланиб келинмоқда (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025-йил 16-сентябрдаги 01/366-сон Далолатномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши ёшлар инновацион салоҳиятини юксалтириш орқали фаол ижтимоий позициясини шакллантириш мамлакатимизда амалга оширилаётган модернизация ва ислоҳотлар натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.
жамият ҳаётининг эркинлаштиришда инновацион технологияларни функсионал таъсирини ёшларни вояга етказишнинг янги моделлари (рационалистик усул, тизимли таҳлил метод)ни шакллантириш зарурлиги оид янгиликларидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига волонтёрлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги парламент тадқиқотлари институти № 3/дн-79-сон Далолатномаси). Натижада, волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган.