Азизов Илдар Рафаелевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги 23.00.04 – “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc /Ss129
Илмий маслаҳатчи: Жўраева Сайфиддин Ахматович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Жўраев Қодир Асадович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Хасанов Отабек Абдурашидович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович, сиёсий фанлари доктори, Фавқулодда ва мухтор элчи.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро муносабатларнинг ўзгариши шароитида Марказий Осиёда парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари ва минтақавий ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё парламент дипломатиясини босқичма-босқич институсионаллаштириш механизмлари “сиёсий-ташкилий, ташкилий-амалий, эксперт-таҳлилий” даражадаги уч босқичли янги тизим асосида ишлаб чиқилган ва минтақавий парламентлар интеграсиясини 2030 йилгача амалга оширишга қаратилган “Парламент дипломатиясини ривожлантириш бўйича минтақавий дастур” консепсиясига кўра исботланган;
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда парламентнинг таъсирчан ролини ошириш заруратидан келиб чиқиб, минтақа доирасида парламентлар фаолиятини институсионал-ҳуқуқий даражада мувофиқлаштириш, парламентарий дипломатиясини ҳаётга тадбиқ қилиш ҳамда бутун минтақа бўйлаб “юмшоқ куч” воситалари асосида парламент назоратини кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё минтақасига хос парламент модели “юмшоқ хавфсизлик” (софт-сеcуритй ориентед) парадигмасига кўра асослаб берилган;
Марказий Осиё миллий парламентларининг ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлардаги фаол ўрни ва ролини ривожлантириш, Европарламент, ЭХҲТ ПА, МДҲ ПА, ХПИ ва ТуркПА каби парламент ташкилотлари билан ўзаро тажриба алмашиш ва самарали ҳамкорлик мулоқотини ифода этувчи минтақавий парламентаризмнинг янги “Марказий Осиё+” парламент форматини таъсис этиш таклифи далилланган;
Ўзбекистон Республикасининг аҳил қўшничилик, очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсат тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, Марказий Осиё минтақасининг умумий манфаатларини илгари сурадиган ташқи сиёсат кун тартибини шакллантиришга хизмат қилувчи парламент дипломатиясининг нуфузини кучайтириш ҳамда минтақа давлатлари парламентлари ҳамкорлигини тартибга солувчи яхлит механизм сифатида Марказий Осиё Парламент Ассамблеясини ташкил этиш таклифи асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Халқаро муносабатлар трансформацияси шароитида Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг аҳил қўшничилик, очиқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсат тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, Марказий Осиё минтақасининг умумий манфаатларини илгари сурадиган ташқи сиёсат кун тартибини шакллантиришга хизмат қилувчи парламент дипломатиясининг нуфузини кучайтириш ҳамда минтақа давлатлари парламентлари ҳамкорлигини тартибга солувчи яхлит механизм сифатида Марказий Осиё Парламент Ассамблеясини ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган республика вазирлик ва идораларига юбориладиган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2025-йил 4-июндаги №01-121215-сонли ма'лумотномаси). Натижада мазкур таклифлар Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида парламент дипломатияси масалаларини стратегик режалаштириш ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга хизмат қилди.
Марказий Осиё парламент дипломатиясини босқичма-босқич институсионаллаштириш механизмлари “сиёсий-ташкилий, ташкилий-амалий, эксперт-таҳлилий” даражадаги уч босқичли янги тизим асосида ишлаб чиқилган ва минтақавий парламентлар интеграсиясини 2030 йилгача амалга оширишга қаратилган “Парламент дипломатиясини ривожлантириш бўйича минтақавий дастур” консепсиясига оид хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тайёрланган аналитик ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 9 июндаги № 02-15-11/310-сон ма'лумотнома). Натижада илмий хулоса ва тавсиялар 2024 йил 12-13 сентябр кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари Иккинчи парламентлараро форумига тайёргарлик кўриш жараёнида форумнинг якуний ҳужжати — Хива декларасиясини ишлаб чиқишда илмий-амалий асос сифатида хизмат қилди.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда парламентнинг таъсирчан ролини ошириш заруратидан келиб чиқиб, минтақа доирасида парламентлар фаолиятини институсионал-ҳуқуқий даражада мувофиқлаштириш, парламентарий дипломатиясини ҳаётга тадбиқ қилиш ҳамда бутун минтақа бўйлаб “юмшоқ куч” воситалари асосида парламент назоратини кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё минтақасига хос парламент модели “юмшоқ хавфсизлик” (софт-сеcуритй ориентед) парадигмасига кўра асослаб берилгани хусусидаги илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти фаолиятида қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2025 йил 25 июлдаги №03-3/932-сон ма'лумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалар ва амалий тавсиялар институтнинг ахборот-таҳлилий базасини бойитиш, парламент дипломатиясини таҳлил қилиш методологиясини такомиллаштириш ҳамда Марказий Осиёдаги интеграсион жараёнларнинг сиёсий тавсифини чуқурлаштиришга хизмат қилди.
Диссертасияда илгари сурилган Марказий Осиё давлатлари миллий парламентларининг ташқи сиёсатдаги иштирок даражаси ва таъсир кучидаги фарқлар ифодалаш ҳамда ушбу фарқларни таҳлил қилиш ва парламент фаолиятини мувофиқлаштиришни баҳолашда таҳлилий восита сифатида фойдаланишни назарда тутувчи “Асимметрик парламент дипломатияси” тушунчаси илмий муомалада қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти фаолиятида қўлланилди. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2025-йил 25-июлдаги №03-3/932-сон ма'лумотномаси). Натижада, ушбу илмий хулосалар ва амалий тавсиялар институтнинг ахборот-таҳлилий базасини бойитиш, парламент дипломатиясини таҳлил қилиш методологиясини такомиллаштириш ҳамда Марказий Осиёдаги интеграсион жараёнларнинг сиёсий тавсифини чуқурлаштиришга хизмат қилди.
Марказий Осиё миллий парламентларининг ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлардаги фаол ўрни ва ролини ривожлантириш, Европарламент, МДҲ ПА, ЙХҲТ ПА ва ТуркПА каби парламент ташкилотлари билан ўзаро тажриба алмашиш ва самарали ҳамкорлик мулоқотини ифода этувчи минтақавий парламентаризмнинг янги “Марказий Осиё+” парламент форматини таъсис этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси фаолиятида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 12-июндаги №04/9-08/06-сонли ма'лумотномаси). Натижада, диссертасияда илгари сурилган илмий хулоса ва таклифлар қўмита фаолиятининг ахборот-таҳлилий базасини бойитишга, парламентлараро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга ҳамда Ўзбекистон минтақавий парламент дипломатиясининг институсионал асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.