Холмирзаев Саттар Абдужаббаровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: Темир бетон конструкциялардан тикланган биноларнинг конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш. 
Ихтисослик шифри: 05.09.01–Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Т231
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Раззаков Собиржон Жураевич, техника фанлари докрори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги, PhD.03/01.04.2023.Т.90.02. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибрагимов Бахром Ташмуратович, техника фанлари доктори, профессор; Шаумаров Саид Санатович, техника фанлари доктори, профессор; Ювмитов Анвар Сайфуллаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади темир бетон конструкциялардан тикланган биноларнинг конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш ҳамда мақбуллаштиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
 Ўзбекистоннинг қуруқ, иссиқ иқлими шароитида қўлланиладиган енгил бетонларнинг призматик ва чўзилишдаги мустаҳкамликларини аниқлашда иқлим шароитини ҳисобга олиш учун Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида (ШНҚ-2.03.01-24) кўрсатилган оғир бетондаги б7=0.85 ва бт=0.85 ўрнига, янги иш шароити коеффициентлари  -  б7=0.90 ва бт=0.90  ишлаб  чиқилган ҳамда енгил бетонларнинг мустаҳкамлигига қуруқ иссиқ иқлимнинг таъсири камроқ эканлиги исботланган; 
эксплуатация қилинадиган енгил бетон деформация модулининг қисқа ва узоқ муддатли юкламалардаги эластиклик коеффициентлари - =0.45 ва  = 0.15   эканлигини ҳисобга олган ҳолда, деформация модулининг иш шароити коеффициенти оғир бетондаги -  б=0.80 ўрнига енгил бетонлар учун б=0.85 бўлиши аниқланган ҳамда енгил бетонларнинг эластиклик модули юқори эканлиги исботланган;
иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича енгил бетондан тайёрланган  сиқилувчи темир бетон устун конструкцияларидаги дарз ҳосил бўлиш моментини ҳисоблаш - Н(эо-з)=(Рбт,сер-cс)Wпе  формуласи иқлим таъсиридаги нормал кучланишни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
қуруқ, иссиқ  иқлим шароитида эксплуатация қилинадиган енгил бетондан тайёрланган сиқилувчи темир бетон конструкцияларда  дарзларнинг очилиш энини аниқлаш учун такомиллаштирилган аcрc =[л (с /Э с)+ cс1]20(3,5-100)∛d ҳисоблаш формуласи ишлаб чиқилган; 
темир бетон конструкцияларнинг хизмат муддати 125 йилдан кам эмаслигини эътиборга олган ҳолда, ички ва ташқи омилларнинг таъсири натижасида ушбу муддат 90-100 йилни ташкил этиши яъни 15-20%га қисқариши асосланган ҳамда хизмат муддатини прогноз қилиш усули ишлаб чиқилган; 
горизонтал текисликда бикр диск ҳосил қилувчи кўп бўшлиқли темир бетон плиталарга 90 кун давомида ташқи юклама қўйилмаганда, ташқи юклама қўйилган плиталарга қараганда кучланишлар релаксацияси натижасида олдиндан зўриқишнинг пасайиши натижасида дарзбардошлигини 30% гача камайиши, дарзларнинг очилиш эни эса 2 баробарга ортиши ҳамда уни қайта ҳисоблаш зарурлиги асосланган;
 биноларнинг темир бетон конструкцияларидаги бетоннинг ҳимоя қатламини ортиши-камайиши, мустаҳкамлиги ва арматуралаш фоизининг  нисбий ўзгариши, турли эксцентриситетлар билан юклама остида ишлайдиган устун конструкцияларидаги  солқиликларнинг ортиши каби  нуқсонларини сонли баҳолашга эришилган; 
темир бетон конструкциялардаги бетон ва арматураларнинг деформацияланувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, биноларнинг конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш усули илк маротаба ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир бетон конструкциялардан тикланган биноларнинг конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 биноларнинг темир бетон конструкцияларига ички ва ташқи омилларнинг таъсири натижасидаги биноларнинг конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш усуллари Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳудудий назорат қилиш инспекцияси, “Архдизайнлойиҳа” МЧЖ, “Бунёдкор-3” МЧЖ, “КЕЛАЖАК-С” ХК, Наманган “Саноатлойиҳа” ХК, “Чортоқ темир бетон” МЧЖ, “Оқтош  темир бетон маҳсулотлари” МЧЖ, “Жийдакапа индустри” МЧЖ корхона ва ташкилотлари  амалиётида фойдаланиш учун қабул қилинган ва жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2.05.2025 даги № 37-06/4849 сонли маълумотномаси) Натижада биноларни лойиҳалаш ва қурилиш жараёнида уларнинг конструкциявий хавфсизлигини олдиндан баҳолаш имкониятини берган. 
ички ва ташқи омиллар таъсирида,  темир бетон плиталарга 90 кун давомида  ташқи юклама қўйилмаганда хизмат кўрсатиш муддатини 15÷20 % га  қисқариши, релаксация оқибатида олдиндан зўриқишнинг пасайиши, дарзбардошлигини 30% гача камайиши, дарзларнинг очилиш эни эса 2 баробарга ортиши ҳамда  такомиллаштирилган назарий ҳисоблаш натижалари  Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2.05.2025 даги № 37-06/4849 сонли маълумотномаси) Натижада қурилиш ишларини бажариш муддатини 10-15%га қисқартиришга эришилган. 
Ўзбекистон иқлими шароитида эксплуатация қилинадиган темир бетон конструкцияларни биринчи ва иккинчи гуруҳ чегаравий  ҳолатлар бўйича  ҳисоблаш формулалари, тажриба-синов асосида олинган янги илмий натижалар, конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш усули Андижон “Норма қурилиш консалтинг” МЧЖ корхонасида  ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш ишларида амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2.05.2025 даги № 37-06/4849 сонли маълумотномаси) Натижада ишлаб чиқарилаётган темир бетон буюмларнинг мустаҳкамлиги ва узоқ муддатга чидамлилигини таъминланиши орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини 10-12%га ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish