Одилов Нурмуҳаммад Эшпўлат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли сиғимли ҳаракатланувчи таркибларда шаҳар йўловчиларини ташишни ташкил этишни такомиллаштириш” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т4301
Илмий раҳбар: Эрназаров Азиз Алибаевич техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Қосимов Каримжон, техника фанлари доктори, профессор Саматов Ғаффор Аллақулович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шаҳар жамоат транспортининг мунтазам йўналишларида турли сиғимли автобуслардан фойдаланиш орқали ҳаракатланувчи таркибнинг турини ва сонини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар жамоат транспорти йўналишларида йўловчиларни ташишни ташкил этиш услубиятини баҳолашнинг имитацион математик модели бекатлараро алоқалар ва йўловчиларнинг қатнов масофаси матрицаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган;
шаҳар жамоат транспорти йўналишларида йўловчиларнинг умумий қатнов вақтини минималлаштиришга қаратилган транспорт оқимининг таъсирини ҳисоблаш услубияти турли сиғимли автобусларнинг ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
шаҳар жамоат транспорти йўналишларида турли сиғимли ҳаракатланувчи таркибнинг керакли сонини ҳисоблаш имконини берувчи услубияти қатновга сарфланган минимал умумий вақт мезонига мувофиқ такомиллаштирилган;
турли сиғимли автобусларда алоқа тезлиги ва йўловчиларнинг ўртача қатнов масофасининг шаҳар автобус йўналишларининг узунлигига боғлиқлиги автобуслар сиғимини ҳисобга олган ҳолда аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли сиғимли ҳаракатланувчи таркибларда шаҳар йўловчиларини ташишни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Шаҳар автобус ёʻналишларида турли сиғимли ҳаракатланувчи таркиблардан фойдаланиш Жиззах вилояти транспорт бошқармасига тегишли “Бегали Транс Сервис” МЧЖ билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 4/4184-сонли маълумотномаси). Натижада, Жиззах шаҳрида мавжуд ҳаракат жадаллиги ва транспорт оқимининг зичлигида шаҳар йўналишларида турли сиғимли автобуслардан фойдаланиш ҳар бир йўловчи учун қатнов вақтини 5 дақиқа ёки ундан кўпроқ қисқартиришга имкон беради.
Йўловчиларни ташишни такомиллаштириш юзасидан Жиззах вилояти транспорт бошқармасига тегишли “Автотранс Сервис” МЧЖда тадқиқот ишлари ўтказилган (Жиззах шаҳар ҳокимлигининг 26.09.2024 йилдаги №04-1821-сонли маълумотномаси). Натижада, Имитацион модел ёрдамида шаҳар жамоат транспорти йўналишларида талаб этиладиган ҳаракатланувчи таркиб сонини қатновга сарфланган минимал умумий вақт мезони бўйича ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асослаб берилган.