Кадирова Гулноз Араловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориладиган ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлари турли фосфат режимида кузги буғдойни ўғитлаш”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Qx892
Илмий раҳбар: Хайитов Мамадиёр Аллаярович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқиотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/05.04.2025.Qx.02.13.
Расмий оппонентлар: Санақулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Атабаев Маъруф Маҳмудович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқларнинг фосфат таъминоти турлича бўлган шароитларда минерал ўғит меʼёр ва нисбатларини тупроқ озиқ режимига, кузги буғдой навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва дон ҳосили сифатига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғориладиган ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида фосфат таъминоти жуда кам таъминланганда минерал ўғитлар нисбати 1,0:0,8:0,6, меʼёри Н210П170К126, кам таъминланганда минерал ўғитлар нисбати 1,0:0,7:0,5, меʼёр Н180П125К90 ва ўртача таъминланганда эса минерал ўғитлар нисбати 1,0:0,6:0,4, меʼёр Н150П90К60 кг/га мақбул минерал ўғит меʼёр ва нисбатлари аниқланган;
ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқларнинг фосфат таъминоти жуда кам, кам ва ўртача бўлганда минерал ўғит меʼёрлари ошиб бориши билан кузги буғдойнинг “Алексееич” ва “Безостая 100” навларини етиштиришда тупроқда қўлай фосфат режими ҳосил қилиб, дастлабки миқдорига нисбатан 0,9-1,8 мг/кг ошиши исботланган;
фосфат таъминоти турлича бўлган ўтлоқи-бўз ва оч тусли бўз тупроқлар шароитида минерал ўғитларни турли меʼёр ва нисбатда қўлланилганда кузги буғдой навларининг бўйи Алексееич навида 63,8 - 81,3 ва 61,7 - 79,6 см, Безостая 100 навида эса 75,0 - 94,5 ва 73,9 - 93,6 см гача бўлганлиги аниқланган ва ривожланиши яхшиланган бўлса, ҳосилдорлиги юқори, ҳамда доннинг сифат кўрсаткичлари яхшиланганлиги илмий асосланган;
фосфат таъминоти жуда кам бўлганда минерал ўғитлар нисбати 1,0:0,8:0,6, меʼёри Н210П170К126, кам таъминланганда 1,0:0,7:0,5, меʼёр Н180П125К90 ва ўртача таъминланганда эса 1,0:0,6:0,4, меʼёр Н150П90К60 кг/га қўлланилганда энг юқори иқтисодий ва биоенергетик самарадорликка эришилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятининг ўтлоқи–бўз ва оч тусли бўз тупроқлари турли фосфат таъминотида кузги буғдойни ўғитлаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида 82,1 гектар, Нуробод тумани оч тусли бўз тупроқлари шароитида 64,9 гектар, жами 147,0 гектар майдонга шлаб чиқаришга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-ноябр 05/05-04-629-сон маълумотномаси). Натижада фосфат таъминоти жуда кам ўтлоқи-бўз тупроқларда минерал ўғитлар нисбати 1:0,8:0,6 ва меʼёри Н210П170К126 кг/га қўлланилганда кузги буғдойнинг Алексееич ва Безостая 100 навларидан 68,7 ва 89,5 с/га, рентабеллик 70,0 ва 74,0 %, фосфат таъминоти кам тупроқларда минерал ўғитлар нисбати 1:0,7:0,5 ва меʼёри Н180П125К90 кг/га қўлланилганда Алексееич ва Безостая 100 навларидан 67,8 ва 88,2 с/га, рентабеллик 65,0 ва 72,0 % ҳамда фосфат таъминоти ўртача тупроқларда минерал ўғитлар нисбати 1:0,6:0,4 ва меʼёри Н150П90К60 кг/га қўлланилганда Алексееич ва Безостая 100 навлари ҳосилдорлиги 67,4 ва 87,8 с/га, рентабеллик эса 61,0 ва 69,0 % ни ташкил этган;
Самарқанд вилояти Нуробод тумани оч тусли бўз тупроқлар шароитида жами 64,9 (олтмиш тўрт бутун ўндан тўққиз) гектар майдонда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 21-ноябр 05/05-04-629-сон маълумотномаси). Натижада фосфат таъминоти жуда кам оч тусли бўз тупроқларда минерал ўғитлар нисбати 1:0,8:0,6 ва меʼёри Н210П170К126 кг/га қўлланилганда кузги буғдойнинг Алексееич ва Безостая 100 навларидан 67,4 ва 86,3 с/га рентабеллик 65,0-70,0 %, фосфат таъминоти кам тупроқларда минерал ўғитлар нисбати 1:0,7:0,5 ва меʼёри Н180П125К90 кг/га қўлланилганда Алексееич ва Безостая 100 навларидан 66,8 ва 85,5 с/га, рентабеллик 61,0-65,0 % ҳамда фосфат таъминоти ўртача тупроқларда минерал ўғитлар нисбати 1:0,6:0,4 ва меʼёри Н150П90К60 кг/га қўлланилганда Алексееич ва Безостая 100 навлари ҳосилдорлиги 67,1 ва 84,9 с/га, рентабеллиги эса 57,0-61,0 % ни ташкил этган.